Нега "Рамазон" дейилган?“Рамазон” сўзи араб тилида
қаттиқ чанқаш ёки иссиқ сабабли ҳовур кўтарилишини англатади. Рамазон қаттиқ иссиқлик бўлган даврга тўғри келгани учун шундай номланган.
Жавҳарийнинг айтишича, қадимда ой номлари уларнинг мавсумларига қараб белгиланган. Бир қавлда бу ойда қилинган яхши амаллар, ибодат ва тоатлар гуноҳларни ёндириб юборади.
Бошқа қавлда “Бу ойда инсон
қалби худди тош ва қум қуёш иссиғида қизигани каби охират ҳақида тафаккур қилиш орқали “қизийди”.
Яна бир маъносига кўра, қилич
икки темир – сандон ва болға ўртасида тобланиб, сайқаллангани каби инсоннинг руҳий ҳолати, қалби Рамазон ойида тобланиб, сайқалланади, тарбият топади.
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
✅ Улашинг |
@MuslimShosh