Имтиҳон топшириш нархи 3 йилда 10 баробар ошган
Шўрпешона Ўзбекистон халқи булар учун бойишнинг бирдан-бир манбаи. Фарқи йўқ, бу фин-сомали дарслигими, скутер учун мажбурий номерми ё имтиҳон топширишми.
Ягона имтиҳон маркази битта куф-суф билан рақобатчиларидан тозаланган майдонни эгаллагач,
2022 йилдан 2025 йилгача, тўлиқ бўлмаган 3 йилда нархларни 10 карра оширган.
Бирон бир масъул идора шу пайтгача на бу конторани монополист деб топган. На маъмурий ресурслар ва ваколатларнинг суистеъмоли бўйича суриштирув ва тафтиш ўтказган.
Йирик ОАВларнинг овози ўчирилган, жамоатчилик фикри ва эътирозларига нисбатан рефлексия сўниб бўлган, ташқи дунё учун ҳам пиар ёлғонлар воситасида легитимизация ясашга зарурият қолмаган. Шунинг учун
“халқни ижарага олгандек ўлпон ва тўловлар гирдобига тиқишда” давом этаверишади.
Халқ чунки улар учун талаш учун битмас-туганмас ресурс.