📝 МУНОСАБАТ: Комила Кавлонова, вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи.
🔷ЖССТнинг маълумотларига кўра дунёда инсонлардаги ўлим ҳолатининг 24 фоизи атроф муҳит ифлосланиши билан боғлиқ экан. Дарҳақиқат, бугунги кунда ҳавонинг ифлосланиши саломатлик, атроф муҳит, жамийки мавжудот учун энг долзарб омил бўлиб турибди.
🇺🇿Мамлакатимиз раҳбари томонидан 2025 йил- “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши шу куннинг муддаоси бўлди ва буни халқимиз зўр қувонч билан қўллаб-қувватламоқда.
🔼 Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, халқ ва давлат идораларининг мақсади муштарак бўлар экан ҳар қандай стратегик вазифалар, масала ва муаммоларимиз ўз ечимини топаверади.
❇️Албатта, глобал иқлим ўзгариши, экология ва табиат билан боғлиқ муаммолар инсоният келажагига таҳдид солаётган ҳозирги даврда йилнинг бундай номланиши сиёсий аҳамият касб этади.
🔷Кўпгина ривожланган давлатларда ҳам ушбу муаммо кенг муҳокама этилмоқда ҳамда экология, атроф-муҳит муҳофазасига оид янги нормалар конституцияларга киритилмоқда.
✅Хусусан, Ўзбекистон Конституциясининг 49-моддасида ҳам Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича давлат томонидан чоралар кўрилиши мустаҳкамлаб қўйилган.
✅Шу ўринда фахр билан айтиш керакки, бизнинг юртимиз жаннатмакон табиат, осмонўпар тоғлар, шифобахш сувлар, кўлу дарёлар, фойдали қазилмалар, умуман, хазиналарга бой макондир. Юртимизда ҳамма нарса жозибали: офтобнинг чиқиши ва ботиши, об-ҳаво, урф-одат, тўй-маърака ва табиат манзаралари ҳам.
📍Биз ҳам табиатнинг, жамиятнинг бир бўлагимиз. Бас шундай экан, уни асраб авайлашимиз албатта керак.
📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати