Farg'ona viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Matbuot xizmati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Farg’ona viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa
https://t.me/fargona_oilavaxotinqizlar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Спорт

✨ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ БЎЛГАН ҚИЗ

    ✅ Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида белбоғли кураш буйича эркаклар ва аёлллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.       
    ✅Чемпионатда дунёнинг 35 мамлакатидан 400 га яқин спортчилар иштирок этишди.
   ✅Мазкур мусобақада Ёзёвон тумани Спорт мактабининг белбоғли кураш бўйича спорт  мураббийси Манзураой  Мўйдинова 58 кг вазнда 1-ўринни қўлга киритди.
    ‼️Ғалаба муборак бўлсин Манзураой!

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


#Xalqaro_konferensiya
🟢 Ayni paytda O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, BMT Aholishunoslik jamg‘armasining O‘zbekistondagi vakolatxonasi hamda Oila va gender ilmiy tadqiqot instituti hamkorligida “O‘zbekistonda demografik dividenddan foydalanish: inson kapitalini rivojlantirish orqali ayollar va yoshlar salohiyatini ro‘yobga chiqarish” mavzusidagi xalqaro konferensiya bo‘lib otmoqda.
🔸 Mahalliy va xorijiy soha mutaxassislarini bir davrada jamlagan tadbirda “Kelajak ishchi kuchini shakllantirish: tendensiyalar, talab va taklif, mehnat bozori uchun innovatsion ko‘nikmalarni rivojlantirish”, “Gender dividend sifatida ayollar va qizlarga sarmoya kiritish”, “Keksayishga ijtimoiy yondashuv: kelajakka nazar” kabi dolzarb masalalarga e’tibor qaratildi.
🔸 Shuningdek, yoshlar va xotin-qizlarning mehnat bozoridagi imkoniyatlarini yanada kengaytirish masalasi ham muhokamalar markazidagi asosiy mavzulardan bo‘ldi.
🔸 Mazkur muloqotlar orqali vazirlik va idoralar hamda ekspertlar uchun demografik tendensiyalarni prognoz qilish va samarali integratsiya qilish uchun demografik barqarorlik bo‘yicha munozaralarda qatnashish uchun platforma yaratildi.

💠 Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi axborot xizmati

🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐Youtube


💫МУНОСАБАТ   

      ✅Давлатимиз раҳбарининг ОМҚ палатаси ва Сенатнинг қўшма йиғилишида сўзлаган нутқлари, айниқса, хотин-кизлар ва ёшлар масаласига  алоҳида тўхталиб ўтганлари  биз учун катта э‌ътибор бўлди.
    ⚡️Президентимиз томонидан 2025 йилни  "Атроф-мухитни асраш ва "яшил" иктисодиёт йили" деб эълон қилиниши мамлакатимизда  олиб борилаеётган  мазкур тизимга доир ислоҳотларнинг давоми бўлиб, келажак авлодларимизга она табиатни тоза ва беғуборлигича мерос қилиб колдиришга қаратилган улкан мақсад мужассамдир.
  📌Биз она табиат билан ҳамжиҳат бўлиб уни асрасак, у бизга ўз меҳрини зиёди билан беради. Она ер бугун биздан меҳр кутяпти. Биз табиатни асрасак, келажак авлодни асраган бўламиз.

     Умида Марасулова,
Тошлоқ тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи
.

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


💫МУНОСАБАТ

🌱Атроф муҳитни асраш ҳар биримизнинг бурчимиз!

     ✅Бугун дунёдаги кўплаб мамлкатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини ҳис қилмоқдалар.Энг хавотирлиси бу ҳолат соғлом авлодни дунёга келтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди.
    ⚡️Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан 3 йил аввал бошланган “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси бугун ўзининг сезиларли самарасини бермоқда.  Сабаби ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, бу эса ўз навбатида атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.
    ✅Шу мақсадда давлатимиз раҳбари томонидан  янги йилда атроф муҳитни асраш ва яшил  иқтисодиётни ривожлантириш ғоясининг илгари сурилганлиги айни муддао бўлди. Мазкур ташаббусни биз хотин-қизлар ҳам чуқур ҳис қилган ҳолда қўллаб- қувватлаймиз.

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


💫МУНОСАБАТ

    ✅ Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилдилар Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида мамлакатимизда жорий ва стратегик вазифаларни бажаришда барча бўғиндаги ижро органлари аввало, ҳукуматимиз зиммасига катта вазифалар юклатилганига алоҳида эътибор қаратдилар.
     ⚡️Президент томонидан халқ давлат идораларига эмас, давлат ташкилотлари халққа унинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши зарурлигини таъкидланиб, қонун қабул қилиндими, у албатта ишлаши, одамлар ҳаётида сезиларли ўзгариш қилиши кераклиги айтилди.
    ✏️Айниқса, Президентимизнинг "Биз муҳтарам аёлларимизни, азму шижоатли  ёшларимизни қўллаб қувватлашни бундан буён ҳам давом эттирамиз" деган сўзлари хотин-қизларга катта ишонч деб билдим.

    Коммуна  Мирсаидова, 
Бувайда тумани ҳоким ўринбосари,  Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💫МУНОСАБАТ

   ✅Қўқон Оила ва хотин-қизлар бўлими ва маҳалла хотин-қизлар фаолларининг мамлакатимиз Президентининг  ОМҚПсининг 1- ялпи йиғилишида қилган нутқиларидан келиб чиқадиган вазифаларга билдирган позициялари. 

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


Forward from: Oila va xotin-qizlar qo'mitasi
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi aʼzolarini tayinlash toʻgʻrisida”gi Farmoni


Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Кабинета Министров Республики Узбекистан"

💠 Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi axborot xizmati

🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐Youtube


💫МУНОСАБАТ

⚡️Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва ”яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилдилар. Буни мен бир давлат хизматчиси, ҳаёт давомчиси ва она бўлганлигим боис қўллаб-қувватлайман.
✅ Йиғилишда Юртбошимизнинг биз хотин-қизларга алоҳида урғу бериб таърифлашлари орқали мен ҳар бир хотин-қиз эътибордан четда эмаслиги, аёлларимиз туғилганидан то ҳаёт йўлларини босиб ўтгунча илм олиши, касб-ҳунар ўрганиши, иш билан таъминланиши, оила қуриши, фарзанд тарбияси, кексаликда эса роҳат-фароғатда яшашлари учун барча имкониятлар яратилганлигига яна бирбор амин бўлдим.
✅ Ўзбек аёли бўлганимга ИФТИХОР туйғусини туйдим ва ўз олдимга мақсад белгиладим. Мен давлат хизматчиси, бир аёл сифатида она юртимизни, атроф муҳитимизни кўз қорачиғидек асраб авайлайман, яшил макон, жаннатмакон юрт учун доимо камарбаста бўламан.

Дилхуша Мамадалиева,
Фарғона шаҳар Маърифат МФЙ хотин-қизлар фаоли

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


💫МУНОСАБАТ
  
    🗓 -"Биз йилга ном бериш масаласида эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари,  хоҳиш-истакларини атрофлича ўргандик. Билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда,  бошланган ишларимизни янги,  янада юксак босқичга кўтариш мақсадида мен 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қиламан".
    ♻️Азалдан халқимиз табиатни онага қиёслаб она табит,  она макон дея таъриф берган. Жону танимиз,  фарзандлар камоли, юрт келажаги билвосита атроф муҳит билан чамбарчас боғлиқдир.
    ✅Шу боисдан ҳам экологик масалалар,  табиатнинг ифлосланиши ва бузилишини олдини олиш учун мамлакатимизда  «Яшил макон» акцияси, «Обод хонадон», "Обод маскан" шиори остидаги турли хил  тадбирлар орқали   халқимиз табиатни асраб авайлашга,  фарзандлар онгига бундай анъаналарни сингдириб боришга одатланган.
    🌱Аслида атроф муҳитни бор ҳолича севибгина қолмай,  уни ҳаётимизнинг асосий маъноси, ҳаёт мамоти каби асраб-авайлаш  ҳар биримизнинг биринчи даражали вазифамиздир.
    ♻️ Шунинг учун ҳар бир инсон мансаби, вазифаси, ёши ва жинсидан қатъий назар, табиатни ҳимоялашда фидоий бўлиши зарур, деб ўйлайман.
    🌈Келгуси  2025 йилимиз етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган юртдошларимизнинг,  қуёшли ўлка Ўзбекистонимизнинг,  табиатсевар халқимизнинг чин маънодаги ёшариш,  яшариш йили бўлсин!

    Наимахон Бойматова,
Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси




🇺🇿2025-yil “Atrof-muhitni asrash va “yashil” iqtisodiyot yili” deb e’lon qilindi

Yil nomida belgilangan eng muhim vazifalar bo‘yicha davlat dasturi ishlab chiqiladi.


🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐Youtube


💫МУНОСАБАТ

🇺🇿Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси ОМҚПсининг биринчи мажлисидаги нутқида хотин-қизларнинг давлат сиёсатидаги улуши бўйича тўхталиб ўтдилар. Хусусан, депутатларнинг 38фоизини ёки 57нафарини ҳурматли аёлларимиз ташкил этгани минтақадаги энг юқори кўрсаткич, қувончли натижа эканлиги, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги иштироки кучайгани жамиятимиз ривожига ижобий таъсир кўрсата бошлаганини, ҳаётнинг ўзи тасдиқлаётганини ва муҳтарама аёлларимизни, азму шижоатли ёшларимизни қўллаб-қувватлашни бундан буён ҳам изчил давом эттиришларини эътироф этдилар.
    ✅ Юртбошимизнинг бундай юксак ишончидан ғурурланган ҳолда мен фаолият олиб бораётган ҳудудда хотин-қизларимизни оилада, жамиятда ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш бўйича янада чуқурроқ вазифаларни бажаришимиз даркорлигини ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.
 
Шоҳиста Қосимова, 
Қува тумани Чилон МФЙ хотин-қизлар фаоли

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


📝 МУНОСАБАТ: Комила Кавлонова,  вилоят ҳокими ўринбосари,  Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи.

   🔷ЖССТнинг маълумотларига кўра дунёда инсонлардаги ўлим ҳолатининг 24 фоизи атроф муҳит ифлосланиши билан боғлиқ экан. Дарҳақиқат, бугунги кунда ҳавонинг ифлосланиши  саломатлик, атроф муҳит, жамийки мавжудот  учун энг долзарб омил бўлиб турибди.
🇺🇿Мамлакатимиз раҳбари томонидан 2025 йил- “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши шу куннинг муддаоси бўлди ва буни халқимиз зўр қувонч билан қўллаб-қувватламоқда.
    🔼 Зеро,  Президентимиз таъкидлаганидек,  халқ ва  давлат идораларининг мақсади муштарак бўлар экан ҳар қандай стратегик вазифалар,  масала ва муаммоларимиз ўз ечимини топаверади.
   ❇️Албатта, глобал иқлим ўзгариши, экология ва табиат билан боғлиқ муаммолар инсоният келажагига таҳдид солаётган ҳозирги даврда  йилнинг бундай номланиши сиёсий аҳамият касб этади.  
🔷Кўпгина ривожланган давлатларда ҳам ушбу муаммо кенг муҳокама этилмоқда ҳамда экология, атроф-муҳит муҳофазасига оид янги нормалар конституцияларга киритилмоқда.
    ✅Хусусан, Ўзбекистон Конституциясининг  49-моддасида ҳам Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича давлат томонидан чоралар кўрилиши мустаҳкамлаб қўйилган.  
   ✅Шу ўринда фахр билан айтиш керакки,  бизнинг юртимиз жаннатмакон табиат, осмонўпар тоғлар, шифобахш сувлар, кўлу дарёлар, фойдали қазилмалар, умуман, хазиналарга бой макондир. Юртимизда ҳамма нарса жозибали: офтобнинг чиқиши ва ботиши, об-ҳаво, урф-одат, тўй-маърака ва  табиат манзаралари ҳам.
📍Биз ҳам  табиатнинг, жамиятнинг бир бўлагимиз. Бас шундай экан,  уни асраб авайлашимиз албатта керак.

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати




🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐Youtube








Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐Youtube

19 last posts shown.