Баъзи давлатлар фарзанд туғилганда ота-оналарга катта миқдорда пул ёки бошқа моддий ёрдамлар беради. Бу ёрдамлар болани боқиш харажатларини камайтириш ва туғилиш даражасини ошириш учун берилади.
Қуйида шундай давлатлардан баъзиларини келтириб ўтамиз:1. Финландия
"Матернитй Паcкаге" (Оналик тўплами) ёки 5,000$ долларгача нақд пул. Ота-оналарга кунига тахминан 85$ доллар миқдорида ҳомиладорлик ва туғруқ таътили тўлови берилади.
2. Германия
"Элтернгелд" (Ота-оналар пули): Ойига 1,800€ еврогача нақд пул (12–24 ой давомида). Қолаверса, туғруқдан кейин 14 ойгача маошнинг 65–100% компенсация қилинади.
3. Франция
Ҳар бир фарзанд учун 1,000€–2,000€ евро бошланғич ёрдам. Болалар учун ойига 140€–300€ евро нафақа.
4. Канада
"Cанада Чилд Бенефит" (CCБ): Ҳар ойда 6,000$–7,000$ долларгача йиллик нафақа (даромадга боғлиқ).
5. Сингапур
"Бабй Бонус": Ҳар бир фарзанд учун 8,000$–10,000$ долларгача.
6. Россия
"Материнский капитал" (Оналик капитали): 2024-йилда биринчи бола учун 700,000 рубл (7000$ доллардан зиёд). Иккинчи бола туғилганда қўшимча 500,000 рубл (5,000$ доллардан зиёд).
7. Жанубий Корея
2024-йилдан бошлаб ҳар бир янги туғилган чақалоқ учун 10,500$ доллар миқдорида пул берилади.
Энг сара хабарлар шовқинсиз етиб боради!
@Shovqinsiz