“Мен ёмон яшамадим. Ўйлашимча, ҳаммамиз ҳам ўлимдан қўрқамиз, лекин аслида ҳаётнинг ўзи ўлим билан боғлиқ. Сиз буни борича қабул қилишни ўрганишингиз керак. Умид қиламанки, охирида одамлар “у яхши одам эди” деб эслашади, балки ҳамма ҳам шундай демас. Умид қиламанки, мен хотирангизда берилган вазифаларни қўлидан келганича амалга оширишга ҳаракат қилган яхши йигит сифатида қоламан. Ўзингизга авайланг. Ҳаётингизни асранг. Алвидо...”
Йил бошида Amazon студияси томонидан олинган фильмда машҳур швед, аср бошида энг муваффақиятли мураббийлардан бири, унутилмас “Лацио” қурувчиси Свен Горан Эриксон журналистларга ўз ҳаёти, оилавий сирлари ҳақида очиқ гапирган ва шунингдек, унда аниқланган ўткир саратон касали ҳақида айтиб берганди. Кўрсатув охирида у футбол аҳлига, мухлисларга Швециядаги ўз Сунн қишлоғидан махсус мурожаат қилиб, биз билан хайрлашганди.
Бугун мураббий 76 ёшда вафот этди.
@aslanov_futbol