Олимлар сичқонларда мамонт генларига ўхшаш аналогларни топиб, уларни модификация қилишди. Натижада янги "мамонт"лар пайдо бўлди
Жами 8 та генетик ўзгариш оддий лаборатория сичқонларининг ДНКсига киритилди, бу эса уларга мамонтга хос хусусиятларни тақлид қилиш имконини берди. Натижада, 4000 йил олдин йўқ бўлиб кетган ҳақиқий мамонтга ўхшаб, кемирувчилар узун, тўлқинсимон ва оч рангли жун ўстиришди
Кейинги босқичда олимлар ушбу технологияни филларда синаб кўрмоқчи, бу эса тўлиқ мамонт-фил гибридини яратишга йўл очади. Мамонтлар ростан ҳам қайта тирилишлари мумкин
Каналимизга аъзо бўлинг: 👉 360 даража