Фалсафий сатрлар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Тошлоқ ерда гул унмаганидек, қаттиқ қалбларга ҳам ҳикмат таъсир қилмайди!
«Унванул баён» китобидан.
Мурожаат учун: ✉️ @grossmeyster_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter




Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида яшаган мовароуннаҳрлик аёллар ҳақида лойиҳа ишлаб чиқилади

Бугундан Тошкент юзлаб олимларни бирлаштириб, халқаро маданий мулоқот марказига айланмоқда. Бу нуфузли халқаро маданий мерос ҳафталигининг тақдимотлари орасида аёллар мавзусида ҳам илмий қарашлар мавжуд экан.

Мовароуннаҳр аёлларининг Ренессанслардаги ўрни ҳақида гаплашилинади. Лойиҳа Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида яшаган мовароуннаҳрлик аёлларнинг илмий-ижодий фаолияти натижаларини ўзида мужассам этган қомусни яратиш ва унга киритилган маълумотларни экспозицияда акс эттиришга бағишланган. Лойиҳа 2021 йили Саудия Арабистонида нашр этилган 43 жилддан иборат "Ал-Вафо ан-нисо" номли қомусий тўпламдан танлаб олинган маълумотларга асосланган.

26 октябргача давом этадиган ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган турли нуфузли ташкилотларнинг 100дан ортиқ олимлари маърузалари тингланади. Шу билан бирга Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази Илмий платформасининг “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” экспозициясини такомиллаштиришга йўналтирилган 100дан ортиқ лойиҳаларнинг тақдимотини ўтказиш белгиланган. Мовароуннаҳр аёллари ҳақидаги лойиҳа ушбу юзталикдан бири.

@Falsafiy_satrlar


Олимлар Ўзбекистон маданий меросини сақлашга чақирди

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ўзининг 8-Халқаро конгресини ўтказди. 35 давлатдан келган 300 дан ортиқ иштирокчи бу сафар ҳам илмий янгиликлари билан иштирок этди.

Конгресда Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Қабул қилинган Самарқанд декларацияси конгресснинг тўрт кунлик ишини якунлаб, тадбир иштирокчиларининг тараққиёт ва маърифат ғояларига содиқлигини тасдиқлади. IRCICA, TURKSOY, “Al Furqan” жамғармаси, Араб дунёси институти, Халқаро Туркий академия каби 10 та йирик халқаро ташкилот раҳбарлари, 15 нафар академик, 40 нафар профессор ва доцент, 103 нафар фан доктори, 54 та музей ва кутубхоналар директорлари, 5 нафар олий ўқув юртлари ректорлари, 5 та нашриёт уйи директорлари 35 давлатдан 300 дан ортиқ иштирокчилар номидан мурожаатни “Al Furqan” жамғармаси директори Сали Шаҳсивари ўқиб эшиттирди:

"Биз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш бўйича ташаббусларини аҳамиятли деб эътироф этамиз. Ушбу маданий-гуманистик мегалойиҳа Шарқнинг буюк олимлари ва мутафаккирларининг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси, жумладан, мусулмон цивилизацияси ривожига қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган фундаментал тадқиқотларни амалга оширишга кучли туртки беради."


Бола бешикдан йиқилгунча,
Подшо тахтидан йиқилсин.

Ўзбек халқ мақоли

Сўнгги пайтлардаги болалар ўлими хабарларидан жоним азобда😢

@Falsafiy_satrlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кел, эй дўстим, чекма қайғу-ғамни сен,
Оқтирмагил кўзларингдан намни сен,
Бу дунёда ғанимат бил дамни сен,
Қайғу чекса, йигит киши чол бўлар.


Махтумқули

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва "Туркманфильм" ҳамкорлигида буюк туркман шоири Махтумқули ҳақида фильм суратга олинмоқда.

@Falsafiy_satrlar


Ислом цивилизацияси маркази томонидан илм аҳлининг машварати ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ўтказилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Форумида 500 дан ортиқ етук олимлар, фан арбоблари, экспертлар, ёш тадқиқотчилар, шунингдек, диний соҳа вакиллари иштирок этди.

Илмий анжуман давомида сўзга чиққанлар, Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Марказий Осиёда ягона экани, у келгусида III Ренессанснинг маънавий-марифий устунларидан бирига айланиши ва бунинг учун бугунги кун олимлари олдида катта вазифалар тургани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

@Falsafiy_satrlar


СИЗ УЧУН ЭНГ ДАҲШАТЛИСИ НИМА?

АҚШ аэропортларининг бирида журналист сўровнома ўтказмоқда. - Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима? . .... деб қўйилган саволга ҳамма турлича жавоб бераяпти. Кимдир уруш деса, яна кимлардир зино, қиёмат, касаллик деб жавоб беришар эди.
Шу вақт аэропортнинг кутиш залига оқ яктакда бир мўйсафид кириб келди. Буни кўрган журналист унга юзланди ва дарҳол бояги саволини берди:
- Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима?
Мўйсафид саволга савол билан жавоб берди:
- Сен кимсан?
- Анжелика Уилямс.
- Йўқ, бу исм.
Сен кимсан?
- Журналист.
- Йўқ, бу касб.
Сен кимсан?
- Инглиз.
- Йўқ, бу миллат.
Сен кимсан?
- Одамман, - деди журналист.
Мўйсафидни жилмайганидан қувониб, тўғри жавоб бердим, деб мамнун бўлиб турган
журналистга Мўйсафид деди:
- Энг даҳшатлиси, бу ўзингни ким эканлигингни ва нима учун яралганингни билмаслигингдир!

Манба


Ширин сўз сўзлаган киши ҳеч кимдан ёмон сўз эшитмайди

Абулқосим Фирдавсий, форс-тожик шоири, мутафаккир

@Falsafiy_satrlar


Виктор Гюгодан: «Қарилик йилларингизда ҳам бу қадар уриниб ишлашингизга сабаб нима? Бошқаларга ўхшаб дам олмайсизми?» деб сўрашганда у шундай жавоб берган экан:

— Дам олиш учун ҳали олдимда сўнгсиз бир ҳаёт бор...

@Falsafiy_satrlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Абдулла Орипов ижодидан

@Falsafiy_satrlar


Чингиз Айтматов ўзбекистонлик журналистга нима сабабдан қошиқ совға қилган?

Атоқли адиб Чингиз Айтматов ўзбекистонлик журналист Нусрат Раҳматга қошиқ совға қилган. Бунга публицистнинг қошиқларни коллекция қилиши сабаб бўлган.

Унинг коллекциясида минг йиллик тарихга эга қошиқ-санчқи, Хитой императорлари қошиқлари, шунингдек, кокос ёнғогидан ва мармардан ишланган қошиқлар бўлган.

Бугун, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Барча қалам аҳлини ушбу байрам билан табриклаймиз!

@Falsafiy_satrlar


Агар янги ғояни сингдириш қийин бўлса, эскисини йўқ қилиш ҳам қийин эмас

®Густав Ле Бон

Француз психолог ва социологи


Қарздор одамнинг ҳатто гўшт ейишга ҳаққи йўқ!

ШЕРЗОДХОН ҚУДРАТХЎЖА,

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори

@Falsafiy_satrlar


Биз олдин мияни тўйдирайлик, сўнгра у қоринни тўйғазади.

Япон мақоли


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбек киносида узоқ тарихни жонлантириб берадиган сифатли фильмлар кам. Аммо охирги вақтлар буни кўпайтириш учун яхши ҳаракатлар қилинмоқда.

Бу ҳаракатлар натижаларидан бири — «Баҳодир Ялангтўш» фильми.

Айни фильмни 6 июндан юртимиздаги барча кинотеатрларда томоша қилишингиз мумкин. Кино сифатига гап йўқлиги аниқ. Масштабли фильмларни ёқтирсангиз "Баҳодир Ялангтўш" ни ўтказиб юборманг.

@Falsafiy_satrlar


Душманларим омон бўлсин, шулар сабаб мана шу даражага етдим

Тоғай Мурод


@Falsafiy_satrlar


Ўзбекистон бўйлаб болалар учун бепул фильмлар намойишлари ўтказилмоқда.

Бугун, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Кинематография агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари» шиори остида тадбир ўтказилди.

Республика бўйлаб ёш томошабинлар учун Кинематография агентлиги буюртмасига биноан яратилган 10 дан ортиқ фильмларнинг бепул намойишлари ташкил этилди. Акция доирасида 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган ёш томошабинлар аудиторияси учун ишланган фильмлар намойиш этилмоқда.

Бундан ташқари, кун давомида Миллий кино санъати саройида болалар учун шоу-концерт дастурлари, турли мультфильм қаҳрамонлари иштирокида ўйинлар, қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди. Шу билан бирга, болажонларни хурсанд қилиш мақсадида киносаройнинг ёзги ҳовлисида турли аттракционларнинг бир кунлик фаолияти ҳам йўлга қўйилган.


"Баҳодир Ялангтўш" фильмининг энг катта ютуғи — либослар

Фильмлардаги костюмлар либослар учун ҳам Оскар мукофоти берилишидан хабарингиз бор. Ташқаридан қараганда кичик детал, бироқ бунинг устида ҳам жуда катта жамоалар ишлайди.

Энди тарихий-бадиий фильмларда либослар билан ишлаш қанчалик қийин эканини таъкидламай илож йўқ. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан суратга олинган "Баҳодир Ялангтўш" фильмида бунга эътибор бердим.

Бемалол айта оламан-ки, фильмдаги тарихий либослар устида сифатли иш олиб борилган, жуда катта меҳнат қилинган. Ўша давр нафасини бера олди десам адашмаган бўламан. Кинонинг зўр бўлишини, омадли чиқишини мана шундай деталлар ҳам ҳал қилади.

@Falsafiy_satrlar


Ҳеч қачон сабрни йўқотманг - бу эшикларни очадиган охирги калит.

Антуан де Цент-Экзюпери. 1940 йил фотосурати

@Falsafiy_satrlar


Илиқ сўзларни айтишдан ва яхши амаллар қилишдан қўрқманг. Оловга қанча кўп ўтин қўйсангиз, шунча иссиқлик қайтади

Умар Хайём


@Falsafiy_satrlar

20 last posts shown.

2 291

subscribers
Channel statistics
Popular in the channel