Fakt va Fikr


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Faktlarga asoslangan fikrlar. Mustaqil jurnalist Bobomurod Abdullaning siyosiy-örğatim kanali.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан 2024 йил 13 Қозон (декабрь) куни NTV маҳаллий телеканалига жонли ёйинда берган интервьюсида Башар Асад Туркия, Эрон ва Россиянинг ўзаро келишуви асосида кетказилганини айтди.

Туркиянинг бош дипломати ўз интервьюсида, жумладан, шундай деди: “Биз эронлик ва россиялик ҳамкасбларимиз билан биргаликда (Туркия, Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари) Анқара ва Дохада ўтказган учрашувларимиз чоғида Эрон ва Россия ҳукуматларини Башар Асад режимини қўллаш бундан буёғига бефойда эканлигини тушунтирдик. Улар буни тўлиқ тушуниб етдилар ва Башар Асадга қўнғироқ қилиб, ҳукуматни ўз ихтиёри билан топширишга кўндирдилар. Бу ишда асосий ролни, албатта, Туркия бажарди”.

Ҳоқон Фиданнинг мазкур баёноти россиялик сиёсатшунос-у экспертлар томонидан илгари сурилаётган “Суриядаги рус махсус хизматлари ва ҳарбий генералларининг хиёнати”, деган, яъни “Ҳаёт таҳрир аш-Шом” жангарилари Дамашққа қарата ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида Башар Асадга ва Владимир Путинга ёлғон ахборот берди”, деган иддаолари қип-қизил ёлғонлигини билдиради. Хуллас, Башар Асад аслида Москва ва Теҳроннинг “илтимоси”га кўра кетган.

Ҳоқон Фидан айтган ҳамда Анқара ва Дохада ўтказилган турк-рус-форс музокараларида Туркия АҚШ ва Исроилнинг вакили сифатида иштирок этиб, ана шу икки давлатнинг талабларини етказганига ҳеч қандай шубҳа қолмади. Бу дипломатик “операция” натижасида Россия Украинада босиб олган ҳудудларини ва Башар Асад олиб борган 135 миллиард долларни ўзиники қилиб олди. Эвазига Суриядаги 105 ҳарбий объектдан, жумладан, Тартус ва Хмеймидаги базаларидан чиқиб кетди, бу объектлардан айримларини (бир аэрокосмик навигация марказини ва яна битта ҳарбий лабораторияни) Исроилга сотди.

Эрон эса ҳеч нимасиз қолди. Ҳозир расмий Теҳрон: “Биз Сурия давлатига (аслида Башар Асад режимига) 30 миллиард долларлик қарз берганмиз. Суриянинг янги ҳукуматидан бу пулни барибир оламиз. Чунки бу пул эрон халқининг мулкидир”, демоқда. Суриянинг янги ҳукумати ўзига қарши курашиш учун берилган маблағларни қайтармаслиги ва: “Қарзингни кимга берган бўлсанг, ўшандан сўра!”, дейиши аниқ!

Бу музокараларда АҚШ ва Исроилнинг лайчаси сифатида иштирок қилган Туркия эса нафақат ҳеч нарсасиз қолади (Туркияга ваъда қилинган Ҳалаб ва Идлиб ҳеч қачон берилмайди), балки ўз ҳудудларидан (мамлакат шарқидан, яъни курдлар яшайдиган тупроқларидан) ҳам айрилади. Чунки энди Туркия бу ҳудудларда Курдистон (Раджава) давлати тузишни дастаклаётган АҚШ ва Исроил билан юзма-юз урушишга мажбур бўлади.

Хуллас, турклар учун финита ла комедия (комедия тугади)!

@faktvafikr2021


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҲОҚОН ФИДАН: “БАШАР АСАДНИ ЎЗАРО КЕЛИШГАН ҲОЛДА КЕТКАЗДИК”


Forward from: Markaziy Osiyo
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️"Бутун Марказий Осиё 365 йил Ўзбекистон деб аталган" -

Таниқли олим, хариташунос Шамсиддин Камолиддин билан суҳбат

Тўлиқ видеони кўринг:
https://youtu.be/ZBKBe7shh7g?si=c3AoiERbFW5v-Kg3

Манба: TURKOY

Library @centerasia_library

каналга уланиш👇
@centerasiastudy


Forward from: Markaziy Osiyo
❗️Марказий Осиё мамлакатлари давлат қарзлари миқдори қанча?

Минтақада давлат қарзининг энг юқори улуши Қозоғистонда, энг паст кўрсаткичи Тожикистонда қайд этилган.

Манба: Daryo

Каналга уланиш
@centerasiastudy


Forward from: Markaziy Osiyo
“Ezgulik” jamiyati rahbari Abdurahmon Tashanovga xalqaro mukofot topshirildi

10-dekabr kuni Parij shahrida boʻlib oʻtgan marosimda “Ezgulik” inson huquqlari jamiyatiga “Ozodlik, tenglik, birodarlik” xalqaro mukofoti topshirildi.

Abdurahmon Tashanov mukofotni — Fransiya adliya vaziri Didye Migo va Inson huquqlari boʻyicha Fransiya milliy fakultativ komissiyasi raisi Jan-Mari Burguburulardan qabul qilib oldi.

Kanalga ulanish
@centerasiastudy


Forward from: Asliddin Kamol 👑
Har doimgidek, muammoni hal qilish o'rniga, odamlarni ovozini o'chirish bilan ovoralar. Bu degani, tepadagilar gaz va svet muammosini hal qilish imkoniyatiga ega emas degani. Hal qilolganida shu paytgacha qilardi. Xullas, bu chichqoq hukumatdagilar, xalq boyliklarini talab, chetga tashishdan boshqa ishga yaramaydilar! Bizga hozir xalq ichidan yangi siyosiy muxolifat suv va havodek zarur! Muammolarga boshqa yechim ko'rmayapman!

@AsliddinKamol


Israel Hayom: Сурия курдлари Туркияпараст жангариларга қарши курашда Исроилдан ёрдам сўрамоқда

Суриядаги курд гуруҳлари (асосан мамлакат шимоли-шарқида) Асад режими ағдарилганидан сўнг ўз ҳудудларини эгаллаб олишга муваффақ бўлган туркпараст жангариларга қарши туриш учун Исроилга ёрдам сўраб мурожаат қилди, деб ёзмоқда Israel Hayom

Қайд этилишича, Исроил икки дилемма олдида турибди экан: бундай аралашувнинг оқибатлари Туркия билан муносабатларига салбий таъсири ҳамда дипломатик ечимларни афзал кўрган ва ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилишини истаётган АҚШ позицияси.

“Сизлар осмонни бошқармоқдасизлар, ҳеч иккиланмай улуғ тоғни (Хермон) эгалладингиз. Сиздан ҳамма қўрқади, жумладан ал-Жулоний (Ҳайъат Таҳрир аш-Шом раҳбари). Туркия сизга қарши, биз эса сиз томондамиз. Сиз ўз манфаатингиз ҳам учун бизга ёрдам беришингиз керак”, — дея курд қўмондонларидан бирининг сўзларини келтиради нашр.

Таъкидланишича, томонлар ўртасидаги мулоқот давом этмоқда, бироқ Исроил томони бу борада ҳали аниқ бир қарорга келмаган.

@faktvafikr2021


БЎЛАЖАК KУРДИСТОН (РАДЖАВА) ЖАНГАРИЛАРИ ИСРОИЛДАН ЁРДАМ СЎРАШМОҚДА


Ҳадислардан деярли ҳоли ва маънолари ўзбекчага тўғри ҳамда содда таржима қилинган Қуръонни ўқимоқчи бўлсангиз, Қуръон тадқиқотчиси Баҳром Бакировнинг Телеграм-каналига ташриф буюринг! У шу ерда: https://t.me/Quron_izidan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мушукнинг интеллектига қаранг! Бошқа мушукларни у ана шу ақли туфайли эргаштирмоқда. @faktvafikr2021


"Моҳтарам ўғрилар! Қўшнимининг пианиносини ҳам ўғирласангиз, сизлардан мамнун бўлиб, полицияга қўнғироқ қилмас эдим". @faktvafikr2021


Тунги учта уйғониб, узун томонини топмоқчи бўлганингда, кўрпанг ҳам таҳминан шундай кўринади. @faktvafikr2021


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Исроиллик сионист руҳбонлар ўз фарзандлари ҳамроҳлигида Суриянинг янги босиб олинган ҳудудларига бостириб кириб, у ерда тезроқ диний қароргоҳ барпо этиш мақсадида яҳудийларнинг диний маросимларини ўтказдилар. @faktvafikr2021


Ўткир Ҳошимов. ТАРИХ "ХАТО"СИ

Тўққизинчи аср. Муҳаммад ал – Хоразмий алгебра фанига асос солди.

Ўнинчи аср. Абу Наср Фаробий Аристотелнинг “Метафизика” асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, “иккинчи устоз” унвонини олди.

Ўн биринчи аср. Абу Райҳон Беруний Ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади. Ибн Сино медицина Қомуси – “Тиб қонунлари”ни яратди.

Ўн тўртинчи аср. Соҳибқирон Амир Темур Евроосиёнинг ярмини тасарруфга олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.

Ўн бешинчи аср. Улуғбек 1019 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди. Алишер Навоий ўлмас “Хамса”сини ёзди.

Ўн олтинчи аср. “Бобурнома” оламга тарқалди.

Ўн еттинчи аср. Шоҳ Жаҳон дунёдаги етти мўжизанинг бири – “Тожмаҳал”ни бунёд этди.

Йигирманчи аср. Ўзбек – совет олимлари мисли кўрилмаган “ихтиро” қилдилар: тарих “хато”сини тузатиб, ўтмишда биз ёппасига “саводсиз” бўлганимизни исботлаб бердилар...

© Ўткир Ҳошимов

"Фейсбук"дан олинди.

@faktvafikr2021


ФЛОРИДА ПАРЛАМЕНТИ ГЛОБАЛИСТЛАРНИНГ ФИТНАЛАРИГА ҚАРШИ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛМОҚЧИ

Флорида парламентининг депутатлари штат осмони узра турли кимёвий моддалларни учоқлар ёрдамида сепишни таъқиқловчи қонун лойиҳасини муҳокамага киритишди. SB-56 тартиб рақамли қонун лойиҳаси “Флорида штатидаги об-ҳавони модификация қилишга (сунъий равишда ўзгартишга) қарши кураш ҳақида”, деб номланади. Унга кўра, “Флорида штатидаги об-ҳавони ўзгартириш (ҳавонинг ҳароратига ёки қуёш нурларининг тушишига таъсир қилиш) мақсадида штат осмонига кимёвий элементлар, бирикмалар, моддалар ёки ускуналарни сепиш, тарқатиш ёки жойлаштириш тақиқланади”.

Ушбу қонун лойиҳасини муҳокамага киритган депутатлар COVID-19 вируси Флорида ва бутун АҚШ бўйлаб айнан учоқардан туриб, осмонга сепиш орқали тарқатилганидан хулоса қилишганини, мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритишга ушбу ёвузлик сабаб бўлганини эътироф этишмоқда.

@faktvafikr2021

Манба: https://history.eco/zakonoproekt-protiv-modifikaczii-pogody/


Суриядаги хаос Афғонистонга кўчиши муқаррар эканини ҳалиям англаб етолмаган ўзидан сиёсатчи ясаб олган чўпчакчилар аталаМия экстремистларга қўшилиб, оғзидан сассиқ тупук сачратиб АСАДни гўрига ғишт қалаш билан овора...

Гегемонлар уруш билан тирикчилик қилади, Русия бу урушда ўз улушини олиб чиқиб кетди Суриядан (Асадни кўчирган миллиард пулини исботи йўқ, лекин ўша миқдор бўлмасада, Русияга пул кўчирганига шубҳам йўқ, чунки "ҲИМОЯ ПАКЕТИ" текинга ҳадя қилинмайди, сотилади бу нормал ҳолат, четга қочаккон юртни соғган валломатлар учун) Бу улуш ҳеч нарса эмас (Асадни пули), аслида улуши УКРАИНА бўлади Путинни...

Ақш, Исроил, Туркия, Русия бари келишув асосида Сурия урушига нуқта қўйишди, албатта бу келишув асносида Русия ҳам қуруқ қўл билан қайтгани йўқ, натижаси узоқ куттирмайди, Украинадаги урушгаям нуқта қўйилиш этапига яқинлашди, Русия Украинадан қуруқ қўл билан қайтмаслигиям аниқ бўп қолди Суриядан бамайлихотир, хотиржамлик ва керилиб бемалол беталофат ҳарбий базаларини олиб чиқиб кетаётганини таҳлил қилсангиз...

Иккинчидан Башарни яширин армияси қамоқхоналарга маҳбуслар орасига аралаштириб жойлаштирилгани ҳақида ҳам англаганлар, бу аскарлари террорчи группировкалар орасида ёйилиб кетди ва буниям натижаси кейинги ҳадаф(нишон) АФҒОНистон эканини назардан қочирмасак, Башарни террорчилар сафларидаги жангари аскарлари Афғонда Россия манфаатига урушни давом эттиради Асадни назорати остида!

Толибон ниқобида юрган ИШИД (ИД) лар фассни кутиб туришибди, анчадан буён жанговор ва разведка назорат тайёргаликда. Ақшни кейинги нишони бу шаку шубҳасиз Афғонистон бўлишига шахсан ўзимда шубҳа йўқ.

Амоле бу сафарги уруш ҳақиқий қиёмат қойим 3-жаҳон уруши бўлиши муқаррар... Чунки бу сафар агар Афғонда хаос урушлар бошланса, илк бора ХИТОЙ урушга киради. Дунёдаги ҳеч қайси урушга қўшилмаган Хитой бу сафар урушга кириши муқаррар...

Зотан Афғонистон Хитойни Шинжон орқали биқинига жойлашган географик ҳудудий ён қўшниси бўлади ... Хитой ўз биқинида урушни бемалол томоша қилиб ўтирмайди айнан бу сафар, бу сафарги гегемонларни "дага дага уруш ўйинлари" башариятни бошига кўп балолар ёғдиради деган хавотирдаман...

Фаластиндаям, Украинадаям уруш ҳақиқатдан тўҳтайди, бу кундан кунга равшанлашиб бораяпти, при том Русияни фойдасига тугатилади бу уруш... Сириядаги позициялари ва Фаластиндаги позицияларини бўшатиш эвазига Украинани тортиқ қиворишди унга...

Трампни уруш тўҳтатиш сценарийларини орқа фони айнан шундай бўлганига шубҳам йўқ... Исроил ойлаб ҳам Хамасни ўзини йиқитолмаётган эди, вдруг бирданига Ғазониям, Сурияниям, Ливанниям, Иракниям бир ҳафта ўн кун ичида бурчакга тиқиб тайлагани ўз ўзидан бўлмади, чунки айнан Русия ўша ҳудудларда "ўз позицияларини" бўшатиб берди, Украинадаги қилинаккон ғалаба эвазига жайдаричасига "бартер"..... Лекин манга мавҳум бўлгани ҳозирча, Украинани қайси ҳудудлари Путинга ўтиши ва қандай шартлар эвазига Путин с удовольствием Сирия ва Фаластиндаги ўз позицияларини бўшатганида!?.

Уруш афғонга кўчишини ман АҚШ афғондан чиқиб кетганидаёқ айтгандим, сабаби айнан ўша периудда Сирияда Ишид тугатилиб, жангарилар через Покистон Афғонистонга ўтиб, Толибон ниқобида ҳақиқий Толибонлар орасига жойлаштириб бўлинган эди....

Толибон орасида ҳозир қай бирлари ҳақиқий толибон, қай бирлари ишид, қай бирлари алкаида қай бирлари бошқа (кейинги постда батафсил маълумот бераман) буни АҚШ фасс деганда маскалар ечилгандагина биламиз!

#ДАВОМИ__БОР

"Фейсбук"дан олинди.

@faktvafikr2021


Исмигул Шайҳуддинова: "РЕЖИССЁРЛАР СУРИЯДАГИ ХАОСНИ АФҒОНИСТОНГА КЎЧИРАДИ"


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳалима Ибрагимова киноларда образ ролини эмас, ўзини ўйнар эди. @faktvafikr2021


ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИНИНГ ЯДА ТОШИ БУЮК БРИТАНИЯ МУЎЕЙИДАЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Жалолиддин Мангубердининг Яда тоши Буюк Британиядан топилди.

1223-1231 йилларда Хоразмшохлар давлатини бошкарган Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши бугунги кунда Британия музейида сакланаётгани аникланди. Бу хақида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.

Кайд этилишича, ушбу тош уймакорлик ва гравюрали ишланиш техникасида тайёрланган булиб, ислом маданиятига оиддир.

Унинг улчамлари куйидагича:
баландлиги - 29 см кенглиги - 50 см калинлиги - 32 см огирлиги - 42,5 кг.

Тош Эрон худудидан топилган ва акцияда сотиб олинган. У музейда Nº1990.06.12.1 раками билан кайд килинган булиб, милодий 1230-1231-йилда ишлангани келтирилган.

Экспонатга "мазкур тош Жалолиддин Хоразмшох умрининг охирги йилларидаги шаркий Туркия, шимоли-гарбий Эрон ва Озарбайжондаги харбий юришларидан хабар
беради", деган тариф берилган.

"Фейсбук"дагм "Хоразмшунослик" саҳифасидан олинди.

@faktvafikr2021


Forward from: Asliddin Kamol 👑
Minglab begunoh musulmonlarni o'ldirgan zolim diktatorning atrofida ham unga sig'inuvchi saroy mullalar bo'lgan. Prezidentlik saylovlaridan oldin bu diktator ham, boshqa diktatorlar kabi saroymullalar bilan birga namoz o'qib, xalqni manipulyatsiya qilgan. Odamlarga o'zini taqvodor, begunoh qilib ko'rsatgan va bunga saroymullalar ham yordam bergan. Saroymullalari esa, xalqni shukur va sabr bilan allalab kelgan.

Xulosa shuki, qaysidir diktator saylovdan oldin mullalar qurshovida yursa, umra yoki haj qilganini ko'z-ko'z qilsa, darrov loxga o'xshab ishonib ketavermang. Bu sizni laqillatish uchun navbatdagi manipulyatsiya bo'lishi mumkin. Zero, haqiqiy taqvodor kishi bajarayotgan amalini ko'z-ko'z qilmaydi. Xalqini o'ylaydigan rahbar o'lgunicha kursisiga mixlanib olmaydi.

@AsliddinKamol

20 last posts shown.