"Паразитлар" киносини кўрдим. Доим кинони бошқа иш қилиш баробарида кўрардим. Бу сафар бир сония ҳам чалғий олмадим. Сониясигача қаттиқ ўзига тортди.
Кореядалигим сабабли ҳолат, муҳит, жараён анча тушунарли ва реал. Ҳеч нарса тўқиб чиқарилмаган.
Воқеалар бироз бўрттирилган ва шу нарса билан ҳақиқий ҳаётни очиб беришга ҳаракат қилинган.
Сеул ва унга яқин ҳудудларда уй нархи жуда қиммат, шу қаторда ижара нархлари ҳам. Кучли ёмғир бўлганда ертўлаларга сув тошади. Бундай ҳолат кўп кузатилади. Биз ҳам шундай ярим ертўлада вақтинчалик яшаганмиз.
Кореянинг элита қатлами жуда содда, самимий. Улар пули ёки ҳолатига қараб муомала қилишмайди. Туғилган кунга бой қатлам ҳам таксида келишни ўзига эп кўраверади.
Ростдан Кореянинг ишчи ва қишлоқ аҳолисида саримсоқ ва пиёзнинг аралашган ҳиди келиб туради ва бу сезилади.
Давлат қанчалик курашмасин ишсизлик сезилади аммо бу оиладек 4та соғлом одам, инглиз тилида билими бор компутерни яхши билиб иш топа олмаслиги сал нереалроқ чиққан.
Шунча ҳақиқатни билиб айтишим мумкинки, Режиссёр ўзи хоҳлаган нарсани кўрсата олди.
Корейсларнинг камбағал аҳолиси бойларни ёмон кўради. Тўғри тил ёғламалик қилади аммо ҳудди уларнинг ҳисобидан бойиганидек ёмон кўраверади, кўраверади.
Инглиз тилини ўрганиш ўрта ва юқори қатламда жуда кенг тарқалган ва бу филмда аксини топган. Универга кириш қийин эмас, аммо нуфузли университетга кириб, диплом олмасангиз ишга қабул қилишлари қийин. Бунинг учун сизда етарли пул бўлиши керак.
Режиссёр кўрсата олган ҳар бир детал корейс халқининг катта жиҳатларини очиб берганини айтиш мумкин.
Кинодан корейсларда камбағаллар кўп эканда, деган хулосага келманг. Бу ҳолат ҳар қандай давлатда содир бўлиши мумкин. Муҳими уни кўрсатишга уялмаганимизда ва унга қарши курашганимизда.
@Khayotiy