Кореяга янги келгач сизни илк иш жойингиз ҳақида.Кореяга Е9 визаси бўйича сизни чақирган илк компаниячалик "эркалик"ларингиз кўтарадигани топилмайди. 100 фоиз, десак нотўғри бўларку 90 фоиз ҳолатда янги келганларни илк компаниялари шундай қабул қилади. Улар учун сиз худди оилада кутилган фарзанддексиз. Инсон ўз фарзандига қанчалик меҳр беради?! Улар учун ҳам сиз шундайсиз." Яшаб берсанг, бўлди", деган гап борку, худди шундай сиз ҳам озгина ўйин қилмай ишлаб берсангиз бўлди. Шу ерга сиздан олдин келган фақат бошқа компаниядан "отказ" олиб келганлардан анча ажралиб турасиз.
Шундай муҳитда энди ишлашни ҳам зўр қилиб қойиллатсангиз тасаввур қилаверинг.
Бу ёзганларимиз эртак эмас. Оширвордиз, дейдиганлар мазасини билмай чиқиб кетган ёки ҳақиқатда юқорида айтганимиздек 10 фоизлик баъзи "томи кетганроқ қанонага", бизнесни тушунмайдиган қўлига тушиб қолгансиз.
Корея йилдан йилга компаниясига содиқ ишчилар учун ишлаш муддатини, виза турларини кўпайтириб келмоқда. Бироз ўйлаб "арқонни узунроқ" ташлаб таваккал қилинг.
Ҳар ким бошидан ўтганини ўзи билади, ҳаммани ўзини ҳикояси бор. Фақат бошқаларни ҳикоясига маҳлиё бўлиб ўзингизни келажагингизга "болта урманг".
Энди ҳаммаёқда шов-шув бўлаётган нолегалларга тўхталсак. Нолегалларни аксарини кўп иш алмаштирадиганлар ташкил қилади, десак ҳам бўлади.
Сабаб: Кўп иш алмаштириш 13 чи қўшимча ойликдан маҳрум қилади. Кореяга келган вақтини иш қидиришга ва топган пулини"отказ" пайти еб-ичишга сарфлайди. Ким кўп пул топади? Натижани визаси тугагач Ўзбекистондаги шароити айтади. Қайтарамиз кўп иш алмаштирадиганлар ҳақида гап кетяпти.
Худудий чеклов, миграция агентлиги шартномада ноқонуний юрганлар учун жаримани кўпайтиргани сабаб "отказ"га чиқиш натижаси энди билинади. Бу чекловлар фақат 2023 йил октябрдан кейинги келганлар учун таъсир қилиши, 2023 йил октябргача бўлган даврда кирганлар ҳали ҳам Кореяда иш алмаштиришда "эркин қуш"лиги сабаб бу муаммо ҳали ҳам амалда.
Йилдан йилга нолегал қолувчилар ва сабабсиз иш алмаштирувчилар камайиб бораверади. Шунинг учун Кореяга келишни кутаётганлар хавотир олишмаса ҳам бўлади.
Кореяда юрганлар ҳам шундай кутганини унутмасин.
ИШ, ИШЧИ БОР КОРЕЯ@epskorea1||@E7,8,9vizasi
SKILL TEST GROUPУмумий чат2024 ишлаб чиқариш👈
2024 қишлоқ хўжалиги👈
2024 хизмат2(мехм. Ошхона)2024 қурилиш 👈
Кореяга бориб келганларРегистрация