🌷
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!Муҳтарама онахонлар!
Қадрли опа-сингиллар!Сизларни юртимизда баҳор ўз сепини ёйган шу фараҳли кунларда эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март — Хотин-қизлар куни билан чин дилдан, самимий муборакбод этишдан ғоят мамнунмиз!
Бу байрам - бувиларимизга, оналаримизга, опа-сингилларимизга, қизларимизга меҳр-мурувватимизни янада оширадиган, уларнинг шаънига самимий ва эзгу тилакларимизни, чуқур ҳурмат-эҳтиромимизни изҳор этадиган қувончли айём.
Миллий давлатчилигимизнинг қадимий ва бой тарихида аёллар ҳеч қачон давлат ва жамиятнинг бугунгидек юксак эъзоз-эътибори ва ғамхўрлигига сазовор бўлмаган. Мамлакатимиз миллий сайлов тизимини ривожлантиришга фаол ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизнинг сафлари тобора кенгайиб бораётгани ана шундай доимий ғамхўрликнинг юксак самараларидандир.
2023 йили 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида округ комиссиялари аъзоларининг 42 фоизини хотин-қизлар ташкил этгани бунга ёрқин мисолдир. Округ комиссияларида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган аёллар салмоғи эса 38 фоиздан ошди. Референдум ўтказган участка комиссиялари таркибида эса аёлларимиз ҳар қачонгидан кўп - қарийб 50 фоизга етдики, биз уларнинг бундай муваффақиятларини юксак қадрлаймиз.
Ушбу мисли кўрилмаган рақамлар замирида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли буюк ислоҳотларнинг улкан самаралари мужассамдир.
Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!Барчангизга аввало, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва узоқ умр тилаймиз. Ҳаётингиздан, хонадонингиздан ҳеч қачон файзу барака аримасин. Гўзал Ватанимизнинг равнақи йўлидаги хайрли ишларингизда ҳамиша муваффақиятлар ёр бўлсин!
🗳 Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси жамоасиSaylov.uz |
Telegram |
Facebook |
Instagram |
Twitter |
Ok.ru |
YouTube