Уйда қолишга розимиз. Аммо...
Ҳар куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирусга чалинган беморларнинг видеолари тарқатилмоқда. Шифокорларнинг суратлари, видеолавҳалари ҳам шу жумладан. Албатта ҳар кимнинг саломатлиги ўзи учун муҳим. Ҳеч ким кўчага бугун касаллик юқтириб оламан, деб чиқиб кетмайди. Бу аниқ. Уйида оиласи, фарзандлари бор инсонлар, айниқса, бугун ўзини ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ ҳимоя қилиб ўтирибди.
Аммо... Хурматли масъуллар, менда туғилаётган савол шуки: биз уйда ўтирсак оиламизни ким тебратади? Кўпчиликнинг озиқ-овқати нари борса бир ҳафтага етади. Бир ҳафтадан сўнг оилани тебратиш керак. Қора қозонни қайнатиш керак. Биз уйда ўтирсак, ким рўзғоримизни ўйлайди?
Нега уйда қолинг, дейишдан аввал, уйингда истеъмол учун нима бор, деб сўрамаяпсиз? Илтимос, уйда қолиб, вирусни енгиш учун аҳолига ҳам шароит яратиб беринг ҳурматли мутасаддилар!
Каналга уланиш 👉
https://t.me/joinchat/AAAAAFZzfY9iteMo4PJ6mA