Ўзбекистонда мактаб таълими муаммолари Дмитрий Эммануилович Шноль нигоҳида:
Томоша қилишни тавсия қиламан.
Агар иқтибослар таржимасида хатоликларни аниқласангиз, илтимос изоҳларда ёзинг.
Мактаб бу ўқувчилар биринчи навбатда "Мен қийинчиликни енгиб ўтдим, менда бу амалга ошди, менда ўзимни ҳурмат қилишим учун арзийдиган нарсам бор" каби тажрибани олиши керак бўлган жой.
Ҳеч қачон хулқ учун баҳо қўйилмайди. Бу қачонлардир совет даврида бўлган ва ҳозир бўлиши мумкин эмас.
Баҳо ҳеч қачон оммавий эълон қилиниши керак эмас. Баҳо бу ўқувчининг шахсий маълумоти ва у шу пайтда қандай баҳо олганини ҳеч ким билиши керак эмас.
Ўқувчи шуни аниқ тушуниши керак: "Биз сени қатъий баҳолаймиз ва шу вақтнинг ўзида сени қўллаб-қувватлаймиз. Бу мутлақо турлича нарса. Биз сенга ёрдам беришга тайёрмиз, биз сенга мухлислик қиламиз, сенда ҳаммаси амалга ошишини истаймиз лекин адолатли ва қатъий баҳолаймиз".
Юкламанинг камайтирилиши, ойлик-маошнинг оширилиши, яхши хордиқ чиқариш ва профессионал таълим ва ўқитувчи ўзига ишончни ҳис қилади ва унинг обрўси кўтарилади.
Мактаб алдаш ёмонлигини, лекин кўчириш мумкинлигини ўргатяпти.
Томоша қилишни тавсия қиламан.
Агар иқтибослар таржимасида хатоликларни аниқласангиз, илтимос изоҳларда ёзинг.