Шерзод Асадов: Абдусалом Азизов бўшатилди ва Хавфсизлик кенгаши котибияти кадрлар захирасига ўтказилди
Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Абдусалом Азизов билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
Шерзод Асадов Абдусалом Азизовнинг Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимидан озод этилганини тасдиқлади. Унинг Хавфсизлик кенгашига ишга ўтганлиги ҳақидаги маълумот эса ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилди.
Азизов Хавфсизлик кенгаши Котибиятининг кадрлар захирасига ўтказилган. Бу тузилма Кенгаш фаолиятини таъминлайди. Бироқ бу ҳолат Азизовнинг бирор лавозимга тайинлангани ёки доимий ишга расмийлаштирилганини англатмайди.