EFFECT.UZ|LIVE


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали
Мурожаат учун 👉 @effectuzbot
O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

The Korea Times нашрининг хабар беришича, LG ўзининг Москва яқинидаги заводида ишлаб чиқариш жараёнини қисман қайта тиклаган. Компания вакилига кўра, бу қарор 2022 йилда уруш бошланганидан бери бекор турган ишлаб чиқариш қувватларининг эскиришининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Заводга янги материаллар етказилмаган, фақат мавжуд захиралардан фойдаланилмоқда.

"LG компанияси вазиятга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда, чунки уруш ҳали тугамаган. Биз воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқдамиз ва санкциялар бекор қилинганидан сўнг иш жараёни қайта тикланиши мумкин", — дея маълум қилди LG Electronics раҳбари Чо Жу Ван.

The Korea Times'га кўра, Hyundai ҳам Россия бозорига эҳтимолий қайтиш имкониятини ўрганмоқда. Samsung’нинг Россиядаги фаолияти тикланиши борасида эса ҳозирча маълумот йўқ.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️EFFECT.UZ – НАВОИЙДА!

EFFECT.UZ ахборот агентлигининг «EFFECT PLUS» лойиҳаси доирасида Навоий вилоятининг эътиборга молик ҳудудлари, давлат органи ходимларининг фаолиятлари ҳамда вилоятдаги ижобий ўзгаришлар ёритилмоқда.

Айни кунларда EFFECT.UZ ходимлари Навоий вилоятида бўлиб туришибди ва тез орада янги ҳужжатли фильмнинг премьераси эълон қилинади.


Рамазон ҳайити муносабати билан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 488 нафар шахс афв этилди.


⚡️Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиззахда ҳайдовчи АЁҚШ ходимини калтаклади

Бунга ходим бензин қуйиб бўлгач, машина ёқилғи бакини ёпиб бермагани сабаб бўлган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин юз берди


Айтишларича, 1 апрелдан метан газ нархи 6450 сўмгача кўтарилади.


Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган биноларнинг эскиз лойиҳасини тасдиқлаш, ёнғиндан автоматик тарзда хабар берувчи қурилмалар бўйича тузилган далолатномаларни имзолаш ҳамда янги қурилган ёки реконструкция қилинган биноларни Давлат қабул комиссиясига фойдаланишга топширилишида ижобий хулоса бериш эвазига доимий равишда тамагирлик йўли билан пора олиб келган.

Энг ачинарлиси бундай объектлар ичида умумий ўрта таълим мактаби ва тиббиёт муассасаси бинолари ҳам бор.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Зоир Мирзаев бошқараётган – Тошкент вилоятга отилган «тош»: Қоралаш «кампанияси» кимнинг режаси эди? Саволларга жавоб…

Сўнгги кунларда Тошкент вилояти раҳбариятига нисбатан ижтимоий тармоқларда турли фикрлар тарқалмоқда.

Effect.uz вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов билан боғланди.

Ҳокимлиик ходимининг билдиришича, турли блогерлар томонидан тарқатилаётган иддао ва танқидий чиқишлар мутлақо асоссиз бўлиб, бу борада Олим Сулаймонов томонидан айтилган бошқа барча гап-сўзлар туҳмат ва ҳақоратдан иборат.

Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси хусусан, собиқ депутат Олим Сулаймоновни бундай туҳмат ва ҳақоратдан иборат гапларини тўхтатишга, очиқлик сиёсатини суистеъмол қилмасликка чақирган.

«Яна бир марта таъкидлаймиз, ҳар қандай қонун бузарликка доир аниқ факт ёки мисол бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиши лозим. Шахсий фараз ва ғаразли мақсадларни кўзлаб гаплар айтиш ва тарқатиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз», дейилади ҳокимлик баёнотида.


👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шаҳар бедарвоза эмас – Сурхондарёда судхўрлик ва фирибгарлик қилмишларига қўл урган аёлга нисбатан тергов ишлари бошланган

Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқароларни судхўрлик ва фирибгарлик қилмишлари орқали чорасиз аҳволга келтириб, зўрлик, тухмат ва бўхтонлар билан уларнинг мол-мулкига эгалик қилиб келаётган аёл — Соҳиба Азимованинг қилмиши ортидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жабрланганлар Сурхондарё вилоят ИИБга мурожаат қилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Пахта увол, чириган – Бўкада кластер фермерлардан сотиб олган пахтани лозим даражада сақлай олмаган

Тошкент вилояти Бўка тумани «Оқтош Бекобод« кластери фермерлардан сотиб олган пахтани хароб аҳволда сақламоқда.

Ҳолатдан жаҳли чиққан фермерлардан бири жараённи видеога мухрлаб, Республика фермерлари гуруҳида эълон қилган.

«Пахталар чириб кетибди, давлат кластерга пахтани хўрлатиб қўймаслиги керак. Бу кластер фермерларни 20 фоиз пулини ҳам бермаган. Увол пахта, чириб кетибди», дейди ҳолатни суратга олган фермер.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Zamin’дан уй сотиб олганлар муаммолар гирдобида: қурилиш компаниясининг масъулияти қаерда қолди, раҳбарлар нима билан банд?

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда қурилиш соҳаси ривожланиб, янги турар-жой мажмуалари қурилиши ортиб бормоқда.

Аҳоли ўртасида уй-жойга бўлган талаб катта, чунки ҳар бир оила ўзининг шахсий масканига эга бўлишни орзу қилади. Аммо ушбу орзулар ҳамма вақт ҳам амалга ошавермайди.

Мисол қилиб олсак, Spartak Invest Plus Building компанияси томонидан Учтепа ҳудудида қурилган «Замин» номли лойиҳанинг битмаган ишларидан бир қанча фуқаролар мутлоқ норози. Хусусан, кадастр масаласи кун мавзусига айланган.

Кадастрсиз хонадонлар: Қонун нима дейди?

Қонунчиликка мувофиқ, янги қурилган турар-жойлардаги хонадонларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш қурилиш компаниянинг масъулиятига киради. Бироқ, ушбу мажбурият ҳозиргача бажарилмаяпти ва оқибатда уй сотиб олган фуқаролар қийин аҳволда.

Кадастрсиз хонадон эгалари ўз уйларини расмийлаштиролмай, турли бюрократик барерларга дуч келишмоқда. Бу ҳолат уларнинг уй-жойлари устидан тўлиқ мулк ҳуқуқини амалга оширишларида тўсқинлик қилмоқда. Хўш, қурилиш компаниясининг масъулияти қаерда қолди, мутассадилар нима билан банд?

Effect.uz журналисти Даврон Ҳасанов воқеа тафсилотларини ўрганди.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сурхондарёда ҳокимдан нажот кутиб, «музлаган» тадбиркор…

Effect.uz'га галдаги мурожаат Сурхондарё вилояти Музработ туманидан бўлди. Муаммо эгаси тадбиркор Алишер Абдуллаев.

Бу муаммонинг тарихи 2019 йилдан бошланади. Дастлабки, 2017 йилда Музработ туман марказидан бинолар ва ер сотиб олинади ва у ерда автосервис ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари қуришни режа қилинади.

Бироқ ўша вақтдаги туман ҳокими бунга рози бўлмайди. Охир-оқибат 2019 йилда аҳоли учун уй-жой қуришга рухсат беради. Келгусида тадбиркор Алишер Абдуллаев қураётган уйлари сотилишидан умид қилиб, 2 қақатли 10 та турар-жой қуришни бошлайди ва 1 қавати битгач тадбиркор маблағи тугаб қолади. Шундан сўнг тадбиркор Агробанк Сурхондарё филиалидан 2 млярд 950 милиион кредит олишга мажбур бўлади.

Мурожаатчи режаларини ўзгартириб юборган воқеани туманда "Обод марказ" дастурининг бошланиши деб ҳисоблайди.

«Мен тушунаман тадбирколик таваккалчиликдан иборат. Навбатдаги важ ва асосий эътироз суд жараёнидаги божлар ҳақида. Судда бизга нотўғри давлат божлари белгиланди. Ҳозирда менга нисбатан жами 330 млндан кўпроқ давлат божи ундириш белгиланган», дейди Абдуллаев


Иш хужжатлари ва мурожаатчининг фикрларини инобатга олиб, Effect.uz мазкур мавзуга яна қайтади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Қарорлар жуда адолатсиз қабул қилиняпти” – Чорихон Қодиров

Ҳукумат қарори техник хатолик билан қабул қилинганми? Ойни этак билан ёпмоқчи бўлган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги...

Жорий йилнинг 13 март куни Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди, Адлия вазирлиги, Республика Кластерлар уюшмаси раиси ва Бош прокротура масъул ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 март 121-сонли “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” қарорнинг 8-иловасида кўзда тутилган масалаларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент масаласи муҳокама қилинди.

Қарор иловасида Бухоро 6, Бухоро 8, Бухоро 102, S65-24, Наманган 77, навли пахта етиштирган фермер хўжаликларига 1,15 коэффициент миқдорида қўшимча устама тўлаб бериш кўзда тутилган эди. Аммо мазкур қарор қабул қилинганига қарамай, кластерлар тизимлари томонидан бузилганлиги аниқланди ва кўплаб фермерлар томонидан тушаётган мурожаатларни инобатга олиб, Фермерлар кенгаши томонидан судга берилди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентда сарсон фуқаролар: Ҳокимият инвестор фуқаролар ҳисобидан қурилаётган «дом»га «запрет» босди…

Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчаси 11-манзилда қурилаётган кўп қаватли уй қурилиши туман ҳокимлиги томонидан тўхтатиб қўйилган.

Одамлар бу ҳаракатлар ҳам ҳокимият вакиллари нафақат кўринмас кучлар томонидан амалга оширилганини айтишмоқда. Қизиқ, кўринмас кучлар ким бўлиши мумкин?

Аввалига ўзлари рухсат бериб, кейин мақсадга мувофиқ эмас дейишса, бу мантиқсизликдан бошқа нарса эмас ахир.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кўприкнинг баландлиги 45, узунлиги 300 метр – Андижондаги туризм салоҳияти, зиёратгоҳлар, Хўжаободдаги кўприк, Хонобод санаторияси…

EFFECT.UZ янги «EFFECT PLUS» лойиҳаси доирасида Андижон вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб этмоқда.

Тез кунда Андижон вилоятига оид ҳужжатли фильмнинг премьераси ўтказилиши кутилмоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент истаган натижани Тўлқин ака жайдари тилда тушунтириб бера олдилар – Зоир Мирзаев оққўрғонлик деҳқон ҳақида


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Конимех туманида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманганда Open Budget ғалабаси нишонланмоқда…

Наманган вилояти Косонсой туманидаги Янги йўл маҳалласи (эски Худойбердиев) йўллари Open Budget’да ғолиб бўлган.

Эндиликда бу маҳалланинг йўллари таъмирланади. Ғалаба эвазига маҳаллада ош пиширилган, хурсандчилик кайфияти ҳукмрон.

Маълумот ўрнида, 21 март кунига ўтар кечаси Open Budget’да овоз бериш якунига етди.

20 last posts shown.