Posts filter


Forward from: ..
💥 Янги 2024 Йил Муборак!

Бу йилда ушалмаган энг эзгу орзу ниятларимизга келаётган йилда эришиб юрайлик!

Хар доим мартабангиз бунданда улуғ бўлсин, олингу олдирманг, иззатда, хурматда, обрўда бўлинг!

Хамиша оилангизда мехр оқибат, севги мухаббат, бахт саодат хукм сурсин!

Фарзандларингиз хар доим сизга фақат рахмат, хурмат, обрў эътибор олиб келадиган бўлишсин!!!

Ота - онангизни умрларига Аллохим умр , соғликларига соғлик қўшсин !!!

Бундан юкори чўққиларни забт этиб , олға қадам ташлаб юринг!!!

Аллохим бераридан қолдирмасин.

Келаётган янги йил оилаларимизга бахт, омад, тинчлик, хотиржамлик олиб келсин !!! 🎊

Хурмат билан admin....


Forward from: Olimpiada
📣📣📣DIQQAT YANGILIK!!!

"YIL O'QITUVCHISI" TANLOVIGA BARCHA PEDAGOGLARNI TAKLIF ETAMIZ!!!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
KIMLAR UCHUN: Barcha pedagoglar uchun

SANASI: 29-dekabr 10.00

Tanlov shakli: onlayn tarzda maxsus platforma orqali aniqlanadi

Tanlovda qatnashish uchun avval @olimpiadalar_portali kanaliga a'zo bo'ling va ushbu tanlov e'lonini 5 nafar pedagogga va 5 nafar ta'limga oid guruhga yuboring.

Yuborganlarizni darhol skrinshot qiling va
@Olimpiada_robot ga yuboring.

To'liq yuborganlar avtomatik ro'yxatga olinadi

Ushbu e'lonni targ'ib qilgan ishtirokchilargina tanlovda ishtirok eta oladi.

TANLOV ISHTIRO
KCHILARI RESPUBLIKA MIQYOSIDAGI "YIL O'QITUVCHISI" DIPLOMI BILAN TAQDIRLANADI

👇👇👇👇👇👇👇
@olimpiadalar_portali


🎲 “Diagnostika test kimyo-2023(dekabr) 4-qism Raximova Nafosat Baxromjonovna @effectattestatsiyakimyo01” testi
🖊 20 ta savol ·
⏱ 30 soniya


🎲 “Diagnostika testi kimyo-2023(dekabr) 2-qism Raximova Nafosat Baxromjonovna @effectattestatsiyakimyo01” testi
🖊 25 ta savol ·
⏱ 30 soniya


🎲 “Diagnostika testi kimyo-2023(dekabr) 3-qism Raximova Nafosat Baxromjonovna @effectattestatsiyakimyo01” testi
🖊 28 ta savol ·
⏱ 30 soniya


🎲 “Diagnostika testi 2023 (dekabr) 1-qism Raximova Nafosat Baxromjonovna
1. testi
🖊 20 ta savol · ⏱ 30 soniya


ЎҚИТУВЧИНИНГ БОЛАСИ

Бир куни кимдир менга қўшнисини ёмонлаётиб, "Э,  ўқитувчининг боласида,  минг қилсаям!"  деб юборди...

-Тўхтанг,  ўқитувчининг боласи бўлса,  нима бўлади?  Масалан мен ҳам ўқитувчининг боласиман?  Хўш,  қанақа эканман?- деб сўрадим.
Ер чизиб қолди!

Ўқитувчи фарзандларини ўзи ўқитган ўқувчиларидан ортиб қолган вақтига кўра тарбиялайди ва  ортиб қолган асабларига кўра улғайтиради!
Қирқ йил ўқитувчилик қилган одамнинг набираси- унинг ёнида целлофан пакетни ортиқча шиқирлатиб ўйнай олмайди, ҳаттоки шалдироқнинг шиқир-шиқирига ҳам чидаб беришга унинг бобосида асаблар йўқ!
Ўқитувчининг боласи-ўз отасига битта саволни икки марта бермасликка ўрганади...
Чунки уларнинг асаблари-бировнинг фарзандини "одам қиламан" деб соб бўлган.

Ҳиндларнинг "Зулмат" номли киноси бор. Мен у кинони тўлиқ кўрмаганман: аммо мазмуни билан қисман танишман.

Кўр ва кар қизга таълим беришни ўз гарданига олган ўқитувчи-охир оқибат ўзи яроқсиз ҳолатга келади. Аммо унинг ўқувчиси тўрт мучаси соғлар қаторида талаба бўлади!
Ҳиндлар бу кино сюжетига атай кўр ва кар қизни киритишмаган, бировнинг гап уқмайдиган боласи ҳам аслида шу кўринишда!

Бир лаҳза кўзингизни юминг ва ўзингизни биринчи синфлар хонасида тасаввур қилинг!
Тўртта бола  йиғлаяпти,  олтитаси бир-бири билан уришмоқда! Иккитаси уйидан ўйинчоғини кўтариб келган, бошқаси ҳамма жойга ушатиб нон чайнаяпти. Яна бири онасини соғинган, бошқаси ҳожатхона қаердалигини сўролмай қизариб ўтирибди. Тинмай чуғурлаётганларнинг тўрттаси худди қалдирғочнинг инида ўтирган полапонларга ўхшайди.
Мана шулар - ўқитувчини анордек шарбатини сиқиб, оиласига бурушган бир қиёфада қайтарадиган халқнинг боласидир!

Унинг ўз фарзанди- меъёрлар ичида улғаяди.  Кўпчилик олдида эснаш керакмаслиги ҳам,  тишга тилини теккизиб чиқирлатмаслик шартлиги ҳақида ҳам у яхшигина таълим олган.Чунки унинг асаблари тугаб, битган онасига "тирқ" этган товуш ҳам, алмойи қилиқлар ҳам ёқмайди!

Ўқитувчининг қизи-эл қатори сеп билан келин бўлади! 
Ўқитувчининг уйидаги "деҳқончилик"  ҳисобланадиган нарса бу китоб!  Унинг музлатгичлари бошқаларники каби тўлиб турмайди...

Ҳа,  устозлар шаънига кўп гаплар гапирилган.  Улар ҳақида менинг биладиганларим шулар!  Бошқалар наздида-унинг болалари қандайлигига мен ҳеч қачон қизиқмадим! Уларни паст кўрмадим!
Чунки ўша бор шарбатини халқнинг боласига бера-бера чарчаган ота-онам менга ҳам шогирди сифатида бир нималарни илинишди:

Бу фақат яхшилик ҳақида ўйлаш!
Яхшиликка интилиш! Ёмонларга аралаш яшамаслик ва яхши нарсаларни ҳамда яхшиларни асраш!


Forward from: DENTA SERVIS
🔉🙋‍♂Xurmatli obunachi
Sizni kirib kelgan yangi 2023-yil bilan tabriklayman. 🥳🥳🥳
Ushbu yangi yil oilangizga baxt, omad, quvonch, tinch-totuvlik, risq-nasiba olib kelsin. ♻️♻️♻️
Eski 2022-yilda amalga oshmagan tilaklaringiz yangi 2023-yilda albatta amalga oshsin

👨‍💻 Xurmat bilan ADMIN 😊

🎙 Reaksiya qoldiramiz
🎯
https://t.me/dentaservis22


ЯНГИ ЙИЛ ТИЛАГИ.

Эшик қоқмоқда  янги йил.
Янги йилжон, кел  киравер.
Мен дуолар қилмоқчиман.
Сенчи,Амин деб туравер.
Амин. Амин.
Эл- юртимиз омон  бўлсин.
Доруломон замон бўлсин.
Осмон тиниқ, эл тинч бўлсин.
Дастурхонда ош, нон бўлсин.
Масжидлар  кўпроқ очилсин.
Беш вақт азон янграб турсин.
"Амри маъруф"ларни тинглаб.
Сахий бойлар эҳсон қилсин.
Ўғиллар кўп  ойлик олсин.
Чўнтаклари  пулга тўлсин.
"Ўн минг  сўм бер"- деса она.
Икки юз минг сўм пул берсин.
Музлатгичлар тўла бўлсин.
"Ол, е!"- деб бағрини очсин.
Қозонларда гўшт қайнасин.
Хурмачалар қайнаб, тошсин.
Бензин нархи тушиб кетсин.
"Капалак"лар учиб кетсин.
"Дори" сотган аптекалар.
Тезликда ёпилиб кетсин.
Ёпилсин  касалхоналар.
Камайсин дорихоналар.
Эгизаклар туғиляпти.
Кўпайсин туғруқхоналар.
"Зангиота" бўшаб қолсин.
Докторлар ҳам дамин олсин.
Штаммларин эргаштириб.
Ковиджон  хам бир йўқолсин.
Ҳаж, Умрага очилсин йўл.
Каъбага тегизайлик қўл.
Шайтонларга тошлар отиб.
Дейлик,  "Яқинлашма, даф бўл!"
Келинчаклар кулиб турсин.
"Хўп ойижон"-  деб югурсин.
Қайноналар "Болам," дея.
Дуолар  қилиб ўтирсин.
Эр бошбоғин бервормасин.
Аёл четга кетвормасин.
Парваришсиз қолган эркак.
Бошқа хотин олвормасин.
Завод, фабрика қурилсин.
Ишсизларга иш берилсин.
"Made in Uzbekistan" ,га.
Чет эллар навбатда  турсин.
G,M га ҳам инсоф берсин.
Узоқ навбат тезроқ келсин.
Пул тўлаб қўйган инсонлар.
Бағрига ҳам шамол тегсин.
"Матиз"лар "Жентра" бўлсин.
"Нексия" лар "Кобалт" бўлсин.
"Кобалт" лар  бўлсин "Каптива".
"Малибу"га кўча тўлсин.
"Дом"лар нархи арзон бўлсин.
Уй кутганлар хурсанд бўлсин.
Бош ватанли бўлсин ҳамма.
Янги уйда яйраб, унсин.
Четдан қайтсин мард ўғлонлар.
Юртида урсин жавлонлар.
Жуфтининг қайноқ бағрида.
Хурсанд юрсин ёш жувонлар.
Совчилар  ҳам овга чиқсин.
"Қулчиликка келдик"- десин.
Қул қилмасин келинларни.
Берган ваъдасида турсин.
Қизлар тегсин яхши эрга.
Чиябўригамас,  шерга.
Эрин обрўсин кўтарсин.
Тенг қилмасин қаро ерга.
Йигит хотинмас, қиз олсин.
Пардозсиз бир гулюз олсин.
Осмондаги ойни қўйсин.
Майли, битта юлдуз олсин.
Чол кампирлар уришмасин.
Аразлашиб юришмасин.
Энсасини кўп қотириб.
Юзларини буришмасин.
Қуда - анда бўлсин иноқ.
Минг йиллаб юришсин шундоқ.
Қайни бўйни омон бўлсин.
Бири асал, бири қаймоқ.
Етимхоналар ёпилсин.
Ота- оналар топилсин.
Гўдаклар ҳеч йиғламасин.
Юзлари  кулгига тўлсин.
Деҳқон хосили мўл бўлсин.
Овчининг ови зўр бўлсин .
Ҳўраги кўп  "қармоқ"ларга. 
Соддалармас, сазан тушсин.
Йўллар текис, равон бўлсин.
Уйлар олди айвон бўлсин.
Юртимизнинг хуснин кўриб.
Душман ҳоли ёмон бўлсин.
Қора қозонлар оқарсин.
"Кукмара"ларга айлансин.
Ошхонада бекажонлар.
Бош ошпаз этиб сайлансин.
Сўйганимиз қўйлар бўлсин.
Қилганимиз тўйлар бўлсин.
Товуқлар кўп тухум қилсин.
Сут- қатиқлар сероб бўлсин.
Кунда ейлик қозон кабоб.
Маставага Бочкага чоп.
Хоразмдан тухум барак.
Катта сомса Жиззахдан топ.
Сурхоннинг тандир гўштидан.
Бухоронинг Соф ошидан.
Сўқоқнинг барра кабоби.
Тошкентнинг норин, тўшидан.
Мазза қилиб еб юрайлик.
Давру давронлар сурайлик.
Ўзбекистон- жаннат макон.
Бағрида  ўйнаб кулайлик.
Асрасин ўт балосидан.
Золим зулми, жафосидан.
Бевақт ўлим, қуруқ тухмат.
Ва дўстнинг бевафосидан.
Дўстга зор, душманга хор.
Номардга муҳтож қилмасин.
Шу тилагим сизга бўлсин.
Қабул қилинглар.
Янги йилингиз муборак булсин


✅KIMYOGARLAR TABRIGI !

Sizlarni kirib kelayotgan yangi yil bilan tabriklayman🎁🎁🎁🎁🎁. Yangi yil sizga olmosdek mustahkam baxt, oltindan taxt olib kelsin. Doim kisloroddek kerakli, ugleroddek yaroqli, indiydek chiroyli bo'ling. Yuzingizdan kuldiruvchi gazlar arimasin😊😊😊. Cho'ntagingiz kaliforniyga to'la bo'lsin.💵💵Yaqinlaringiz uchun doimo astat kabi noyob bo'ling.👨‍👩‍👧‍👦. Bu dunyoda texnetsiy-128 danda ko'proq yashang.

V.S Omelyanskiyning so'zi bilan aytganda eng baxtli insonlardan ham baxtlisi bo'ling.😁😁😁


Дориси йўқ жаннатларга кетган болам

Доридан заҳарланиб вафот этган 18 норасиданинг пок хотирасига бағишлайман...

Мунчоқ кўзи шифтга боқиб ётган болам,
Нигоҳида аччиқ савол қотган болам,
Мурғак жони ўлим таъмин тотган болам,
Кенг дунёни кўзимга тор этган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.

То томирда шайтон қони оқар экан,
Докторлар ҳам чўнтагингга боқар экан,
Дори дея ичганинг нақ заҳар экан,
Тили чиқмай, аршга оҳи етган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.

Кечагина юрган эдинг ўйнаб-кулиб,
Бир лаҳзада гулдай юзинг қолди сўлиб,
Aйт, қўлимдан нима келди отанг бўлиб?
То қиёмат бағримни чок этган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.

Кимдир ёрдам берарми деб гирёнасан,
“Қандай айб иш қилдим”, дея ҳайронасан,
Aжалнингмас, сен бизнеснинг қурбонисан,
Совуқ кунда совуқ қабр ютган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.

Йўқ, кечирма дорифуруш қаллобларни,
Виждонини пулга сотган жаллобларни,
Очкўзларни, суллоҳларни, каззобларни,
Бутун юртнинг ёқасидан тутган болам,
Дориси йўқ жаннатларга кетган болам.

Дориси йўқ жаннатларга кетган болам...

© Отабек Тиллаев


#SOS

Hurmatli ota onalar!!! Iltimos quyida rasmi keltirilgan dorilar, ayniqsa suspenziya va siroplarni bolalaringizga bermang, "Medion Biotech" "Quramax" kompaniyasiga tegishli bu dorilar qabul qilgandan keyin o'tkir zaharlanish bilan juda ko'p bolalar og'ir ahvolda kelyapti. Hali rasman bu narsa tasdiqlanmadi, lekin har ehtimolga qarshi bu dorilarni bera ko'rmang va yaqinlaringizga ham yetkazing! Ancha yillardan beri ishlatiladigan, ayrimlari hatto ancha yaxshi samarali dorilar ekani amaliyotdan ma'lum. Lekin taxminimcha oxirgi partiya ishlab chiqarilishda qanaqadur katta xatolik ro'y bergan va shu partiya dorilari zaharli ko'rinishga kelgan bo'lish ehtimoli yuqori. Nima bo'lganda ham iltimos, shu dorilarni sotib olmang va ishlata ko'rmang!!!


🎲 “🔥🇦‌🇹‌🇹‌🇪‌🇸‌🇹‌🇦‌🇹‌🇸‌🇮‌🇾‌🇦‌🔥 💥9-🇳‌🇴‌🇾‌🇦‌🇧‌🇷‌ 2022💥
💥 @kimyoni_birga_organamiz 👉 ɢᴜʀᴜʜɪ ᴀᴅᴍɪɴɪ 👨‍💻 @PDG_Rakhimov ᴛᴀᴍᴏɴɪᴅᴀɴ 🌟.🇶‌🇺‌🇮‌🇿‌🌟 ᴛᴇsᴛ sʜᴀᴋʟɪɢᴀ ᴋᴇʟᴛɪʀɪʟᴅɪ (Iltimos savollarga javob etibor bering) testi
🖊 55 ta savol · ⏱ 45 soniya


🎲 “9-NOYABR SAVOLLARI 2-qism MUALLIF: ISMOILOV TOLIBJON .NOMER 939392050” testi
🖊 15 ta savol · ⏱ 30 soniya


🎲 “9-NOYABR SAVOLLARI 1-qism MUALLIF: ISMOILOV TOLIBJON .NOMER 939392050” testi
🖊 20 ta savol · ⏱ 30 soniya


Attestatsiya 2022 [skaner asosida].pdf
2.9Mb
🖊ATTESTATSIYA KIMYO 2022 KITOBI↔️

Attestatsiya kimyo boʻyicha Nafisa Mirzayeva va Xursand Olimovlar tomonidan chiqarilgan va skaner varianti tarqalgan kitobni terib chiqdik. Sizga ilindik - ilm yoʻlida!
[ Mualliflar ogohlantirildi]


📨 @kimyoni_sev01 I BIZ SIZGA ENG YAXSHISINI TAVSIYA QILAMIZ!


🎲 “ATTESTATSIYA 2⃣0⃣2⃣2⃣.✍📕 Toshkent savollari✅   ✓ 🧑‍🏫NAFISA MIRZAYEVA 👨‍🏫OLIMOV XURSAND
https://t.me/attestatsiyakimyonafisa  🧑‍🏫 kanali admini tamonidan savollar  kitobcha shakliga keltirilgan tuzulgan ✍📝 @kimyoni_birga_organamiz 👨‍🏫  kanali admini @PDG_Rakhimov tamonidan quiz test shakliga keltirildi📲🤳 testi
🖊 66 ta savol · ⏱ 45 soniya


🎲 “🏆APro-2022🏆 testlari 4-qism. 👩‍🏫Teacher: Maqsuda Bahodirovna. Guruhimiz: @attestatsiyachemistgroup
Good luck!!! testi
🖊 1
5 ta savol · ⏱ 30 soniya




🎲 “🏆APro-2022🏆 testlari 2-qism. 👩‍🏫Teacher: Maqsuda Bahodirovna. Guruhimiz: @attestatsiyachemistgroup.”
🥇--bizda, keyin boshq
alarda😉! Good luck!!! testi
🖊 15 ta savol · ⏱ 45 soniya

20 last posts shown.

279

subscribers
Channel statistics