State procurements


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Давлат харидлари/Davlat xaridlari/Государственные закупки
Мурожаатлар қуйидаги ҳавола бўйича қабул қилинади/Обращения принимаются по следующему адресу: @stateprocurements_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


@revizor_uzb - Давлат харидларида аффилланган шахслар иштироки анъанага айланяптими?

Икки кун олдин «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан 1,5 млрд сўмлик танлов ўтказилгани ва унда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этгани ҳақида ёзган эдик.

Эътиборлиси, ўша танловда иштирок этган компаниялар яна бир бор — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Ахборот технологиялари маркази» ДУК томонидан  «SMS-хабар бериш хизмати» учун ўтказилган бошланғич қиймати 4,3 млрд сўмлик танловда кўриниш беришди.

Бу сафар ҳам худди аввалги «сценарий» такрорлангадек:

Танлов  «PLAY MOBILE» МЧЖ 4,2 млрд сўм таклиф қилиб, бу танловда ҳам ғолиб деб топилган. Иккинчи иштирокчи ким? Яна ўша «ORZU MOBILE» МЧЖ — яна заҳира ғолиби сифатида танланган.

Танлов ғолиби ва заҳира ғолибининг ўзаро боғлиқлигини яна бир бор келтириб ўтамиз:

Хусусан, «PLAY MOBILE» МЧЖ таъсисчиларидан бири (60% улушга эга) Мираюбов Мирадил Мирюсупович айни пайтда «MSOFT» МЧЖ раҳбари ҳисобланади.

Шу билан бирга, «MSOFT» МЧЖнинг ягона таъсисчиси Насиров Акмал Аброрвич«ORZU MOBILE» МЧЖнинг ҳам 100% улушига эгалик қилади.

Бошқача қилиб айтганда, икки компания ўзаро боғлиқ шахслар томонидан назорат қилинади, аммо давлат харидларида «рақобатчи» сифатида қатнашиб, ғолиб ва заҳира ғолиб сифатида белгиланаяпти...

@dxariduzb


Forward from: Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Mutaxassis_sharhi

Davlat xaridlarini amalga oshirishda qaysi jihatlarga eʼtibor berish kerak?

👉Batafsil

📌 Kanalga ulanish


Ҳозирда қонунчиликда коррупциявий жиноятларнинг аниқ рўйхати йўқлигига эътибор қаратилди.

Парламент тасдиқлаган қонунда асосан жазони кучайтиришни ўзи билан чекланиб қолингани, коррупцияни олдини олиш, одамларимизни бунга тоқатсизлик руҳида тарбиялаш, профилактика механизмларини яратиш, жиноятни фош этишга ёрдам берганларни  рағбатлантириш каби масалалар акс этмагани кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун Президент бу қонунни қайта ишлаш учун қайтаришини айтди.

Шу билан бирга жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни ҳам халқаро стандартларга мослаштириш лозимлиги қайд этилди.

Мисол учун, Швейцария, Австрия, Германия, Россия, Озарбайжон қонунчилигида давлат харидлари ва йирик бизнес лойиҳалар параметрларини олдиндан сиздириб (инсайдерлик), даромад олганлик ҳам жиноий даромадларни легаллаштириш, деб баҳоланади.

@dxariduzb


Манфаатлар тўқнашуви, қиммат нархда товар сотиб олиш ёки хизмат кўрсатиш асосан давлат харидларида кузатилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Умуман, тўғридан-тўғри сотиб олса бўладиган 50 дан ортиқ товар ва хизмат турлари бор. Лекин бирорта раҳбар буни рўйхатдан чиқарайлик, ҳамма танлов қилиб олсин, нарх арзон бўлади, деган таклифни билдирмади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатасига парламентнинг бюджетга масъул қўмиталари билан биргаликда тўғридан-тўғри харидларни 2 карра қисқартириш топширилди. Йил якунигача сунъий интеллект ёрдамида давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, бу борада Эксперт комиссияси тузилади. Ушбу комиссия илғор тажриба асосида давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратиб, ундаги маълумот янгиланиб турадиган тизим қилади.

Бунда, давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ўртача бозор нархидан кўпи билан 20 фоиздан ошмаслиги шарт. Ушбу талабни бузганлик учун қонун билан жавобгарлик ва жарималар жорий қилинади.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олинаётган товарларни ҳам тартибга солиш вақти келгани таъкидланди. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилиши белгиланди.

Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиль ва мебелга ўтиш зарурлиги қайд этилди.

@dxariduzb


Давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, соғлом рақобат бўлгани учун ўтган йили 14 триллион сўм бюджет маблағи тежалди.

@dxariduzb


@revizor_uzb - «Паркент туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» ДМ 2025 йил мобайнида метал труба маҳсулотлари харид қилиш бўйича бошланғич қиймати 400 млн сўмлик танлов ўтказди.

Танловда «LUCKY-METALL-TRADE» МЧЖ 380 млн сўмлик таклиф билан ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи — «MUSTAQIL EKSPERTIZA AGENTLIG» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида танланди.

Ушбу икки компания ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиши мумкин.

Хусусан, «MUSTAQIL EKSPERTIZA AGENTLIG» МЧЖ айни пайтда Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тузел 2-мавзе, 6-уй, 116-хонадонда фаолият юритади.

Шунингдек, «LUCKY-METALL-TRADE» МЧЖ раҳбари ва муассиси Хожиев Шуҳрат Насриддинович бир вақтнинг ўзида «DOVERMAX-AGRO» МЧЖ раҳбари ва таъсисчиларидан бири ҳисобланади.

Эътиборлиси, «DOVERMAX-AGRO» МЧЖ ҳам юқорида кўрсатилган манзилда, яъни «MUSTAQIL EKSPERTIZA AGENTLIG» МЧЖ билан бир хил манзилда жойлашган.

@dxariduzb


@revizor_uzb - «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки томонидан «мобил операторлар орқали SMS жўнатиш хизмати» бўйича бошланғич қиймати 1,5 млрд сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда энг паст нарх — 1,4 млрд сўм таклиф қилган «PLAY MOBILE» МЧЖ танлов ғолиби, иккинчи иштирокчи — «ORZU MOBILE» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида танланди.

Бироқ ўрганишлар натижасида ушбу танловда ўзаро афилланган шахслар иштирок этгани маълум бўлди.

Хусусан, «PLAY MOBILE» МЧЖ таъсисчиларидан бири (60 фоиз улушга эга) Мираюбов Мирадил Мирюсупович айни пайтда «MSOFT» МЧЖнинг раҳбари ҳисобланади.

Шунингдек, «MSOFT» ва «ORZU MOBILE» МЧЖлар (100 фоиз) Насиров Акмал Аброрвичга тегишли.

@dxariduzb


Фаолият юритмаётган корхона танлов ғолиб бўлди - @revizor_uzb

Олтиариқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли мактаблар учун қурилиш моллари сотиб олиш бўйича бошланғич қиймати 699,8 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда иккинчи иштирокчидан юқорироқ нарх (698,2 млн сўм) таклиф қилган «EXCELLENT FERGANA» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, «EXCELLENT FERGANA» МЧЖнинг фаоллик ҳолати ҳозирда «фаолият кўрсатмаётган» деб қайд этилган.

Шунингдек, «EXCELLENT FERGANA» МЧЖ томонидан тақдим этилган солиқ қарзи йўқлиги ҳақидаги маълумотнома сохталаштирилган бўлиши мумкин.

@dxariduzb


@revizor_uzb - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан «ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати» бўйича бошланғич қиймати 64,4 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда иштирок этган икки талабгор бир хил нарх — 64,3 млн сўм таклиф қилган. Натижада «HAVAS MEDICAL» МЧЖ ғолиб, «HAVAS TIBBIY-DIAGNOSTIKASI» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб танланган.

Бир қарашда, танлов соғлом рақобат муҳитида ўтгандек кўринса-да, @revizor_uzb икки иштирокчи ўртасида боғлиқлик мавжудлигини аниқлади:

«HAVAS MEDICAL» МЧЖнинг юридик манзили Янгиҳаёт тумани, Янги Дархон МФЙ, Наврўз кўчаси, 16-уй дея қайд этилган.

«HAVAS TIBBIY-DIAGNOSTIKASI» МЧЖ лицензиясида ҳам фаолият юритадиган манзиллардан бири сифатида айнан шу манзил кўрсатилган.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда бир қатор ўхшашлик ва боғлиқлик ҳолатлари мавжуд. Бу ҳолатларни батафсил ўрганиш ва ҳуқуқий баҳо беришни ваколатли органлар ихтиёрига қолдиришни лозим топдик.

@dxariduzb


@revizor_uzb - Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасининг стерилизация бўлимига аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича бошланғич қиймати 305 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда «OSIYO DARMON» МЧЖ энг паст таклиф — 300 млн сўмни билдириб, ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи иштирокчи «YASIN O» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилди.

Мазкур танловда аффилланган шахсга тегишли компаниялар иштирок этган бўлиши мумкин.

Хусусан, «OSIYO DARMON» МЧЖ раҳбари ва ягона таъсисчиси Хошимов Равшанжон Аминжонович бир вақтнинг ўзида «YASIN O» МЧЖнинг ҳам 100 фоиз улушига эгалик қилади.

Шунингдек, очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, «OSIYO DARMON» МЧЖ ташкил этилганига атиги бир ой бўлгани, «YASIN O» МЧЖ эса ҳозирда фаолият кўрсатмаётгани маълум бўлди.

@dxariduzb


Танловда «фаолият кўрсатмаётган» корхона энг юқори нархни таклиф қилиб ғолиб бўлди - @revizor_uzb

Ўзбекистон Миллий университетининг С.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейи томонидан аутсорсинг хизмати кўрсатувчи ташкилотни аниқлаш мақсадида бошланғич қиймати 573 214 512 сўмлик танлов ўтказилди.

Танлов натижасига кўра, барча иштирокчилар орасида энг юқори нархни таклиф қилган – 573 214 512 сўм (бошланғич қийматдан бир сўм кам бўлмаган) «FIRDAVS 020» МЧЖ ғолиб деб топилган.

stat.uz’ сайти маълумотларига кўра, «FIRDAVS 020» МЧЖ бугунги кунда «фаолият кўрсатмаётган» ҳолатда қайд этилган.

@dxariduzb


500 млн СЎМДАН ОРТИҚ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ги ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛИШИ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

🏬 Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидларида қонунбузарликларни аниқлаш мақсадида бир қатор ҳудудларда ўрганишлар ўтказилди. Жумладан, Сирдарё, Жиззах ва Бухоро вилоятларида давлат харидлари соҳасидаги тартиблар бузилганлиги аниқланди.

Сирдарё вилояти
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Республика Ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ва Гулистон тумани 11-сонли "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб интернати томонидан амалга оширилган тендер савдолари ўрганилди. Ушбу савдоларда "Рақобат тўғрисида" ва "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунларнинг талаблари бузилганлиги аниқланди.

Хусусан, махсус ахборот портали орқали ўтказилган давлат харидларида Республика Ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси томонидан 85,3 млн сўмлик ва Гулистон туман 11-сонли "Нурли Маскан" ихтисослаштирилган мактаб интернати томонидан 308,3 млн сўмлик шартномалар тузилган бўлиб, ушбу жараёнда рақобат чекланганлиги ва тендер шаффофлиги таъминланмаганлиги маълум бўлди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди.

Жиззах вилояти
Жиззах вилоятидаги мониторинг натижаларига кўра, Зарбдор туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан давлат харидлари портали орқали 173,2 млн сўмлик тендер ўтказилгани аниқланди. Ушбу жараёнда "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги, яъни савдоларда рақобат чеклангани ва муайян иштирокчиларга имтиёзли шароит яратилгани маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилишни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди ва тегишли масъулларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бухоро вилояти
Бухоро вилоятидаги "Мурувват" болалар интернат уйи томонидан 300 млн сўмлик давлат хариди амалга оширилган. Мазкур тендер ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган бўлиб, унда шаффофликнинг бузилгани ва давлат харидлари қонунчилигига риоя этилмагани қайд этилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги аниқланиб, Бухоро ҳудудий бошқармаси томонидан "Мурувват" болалар интернат уйига нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилди ва жавобгарлик чоралари кўрилди.


@dxariduzb


Ўзбекистон_Республикаси_Вазирлар_Маҳкамасининг_қарори,_24_02_2025.pdf
1.1Mb
❗️Давлат ташкилотларини харидларни корпоратив банк карталари орқали амалга ошириши бўйича янги тартиб ва чекловлар жорий этилди

Вазирлар маҳкамасининг "Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низоми" тасдиқланди.

@dxariduzb


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (108-сон, 24.02.2025 й.) билан “Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди


🔰 Низом давлат буюртмачиларининг миллий валютада нақд пулсиз шаклда корпоратив банк карталари (харид карталари) орқали давлат харидларини амалга ошириш тартибини белгилайди.

✔️ Давлат буюртмачиси харид картасидан фойдаланган ҳолда, давлат харидларини амалга ошириш мақсадида харид картаси ҳисобварағини очиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда эмитент банкка мурожаат қилади.

📋 Бунда бюджет буюртмачисининг ҳар бир тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича эмитент банкда алоҳида банк транзит ҳисобварағи очилади.

🚫Давлат буюртмачилари томонидан харид картасига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендлар ўтказилишига, шунингдек, харид картаси ёрдамида нақд пул берилиши ва чет эл валютаси сотиб олинишига йўл қўйилмайди.

✳️ Давлат буюртмачилари томонидан бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион савдоларида иштирок этиб, харидларни амалга ошириш учун харид картасидан фойдаланиш тақиқланади.

🔍 Харид картасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ҳисобдор шахслар рўйхати давлат буюртмачиси раҳбарининг буйруғи (фармойиши) билан белгиланади. Ҳисобдор шахслар мазкур давлат буюртмачиларининг ходимлари бўлиши шарт.

@dxariduzb


Forward from: State procurements
aksil_korrupsiya_alifbosi_18.05.23.pdf
22.0Mb
Aksilkorrupsiya alifbosi

Korrupsiyaga oid mazkur ilk alifbo nafaqat bolalar va yoshlar, balki pedagog-murabbiylar uchun ham foydali manbadir.

Unda kundalik hayotimizda tez-tez duch keladigan korrupsiyaga doir 25 ta atamaga sodda va qiziqarli tarzda izoh berilgan.

@dxariduzb


Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги.pdf
33.7Kb
Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги томонидан ушбу танлов бекор қилинган. Асосга қўйидаги хужжат (баённома) бириктириб қўйилган. Туялар ҳозирча олинмайдиган бўлди.

@dxariduzb


@revizor_uzb - Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан «насосни тубдан таъмирлаш ишлари» учун бошланғич қиймати 350 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда энг паст нарх — 349,9 млн сўм таклиф қилган «VERFOKUS» МЧЖ ғолиб деб топилди. Шу билан бирга, «ELEREM MOTOR TA’MIR» МЧЖ заҳира ғолиби сифатида белгиланди.

«VERFOKUS» МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси Овчиев Икромжон Иброҳимович ҳисобланади. Шунингдек, у Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Таррачи МФЙ, Гул диёр кўчаси, 866-уй манзилида фаолият юритувчи «THOUSAND TRADE» ва «SIRIUS 7777» МЧЖларнинг ҳам раҳбари ва таъсисчиси сифатида қайд этилган.

Қизиқ жиҳати, олдинги танловда (лот рақами: 25110012414705) «VERFOKUS» МЧЖ билан ўзаро рақобатлашиб, ғолибликни қўлга киритган «MATOR TAMIR» МЧЖ ҳам айни шу манзилда фаолият юритади.

Бундан ташқари, «ELEREM MOTOR TA’MIR» МЧЖнинг 100 фоиз улушига эгалик қилувчи Усманова Химилахон Жумақўзиевна юқори эҳтимол билан «MATOR TAMIR» МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси Усманов Зафар Умаровичнинг яқин қариндоши бўлиши мумкин.

@dxariduzb


@revizor_uzb - «Фаолият кўрсатмаётган» корхона тендерда ғолибликни қўлга киритди

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан электродвигателларни мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича бошланғич қиймати 170 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда икки иштирокчи таклиф билдириб, энг паст нарх — 169,9 млн сўм таклиф қилган «MATOR TAMIR» МЧЖ ғолиб деб топилиб, «VERFOKUS» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида танланган.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, «MATOR TAMIR» МЧЖнинг фаоллик ҳолати ҳозирги кунда «фаолият кўрсатмаётган» деб қайд этилган.

«MATOR TAMIR» ва «VERFOKUS» МЧЖларнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича тахминларни кейинги мақолада яна бир танлов мисолида келтириб ўтамиз.

@dxariduzb


@gazna1 - Xorazmda maktab bollarini ovqatidan "soqqa" qilishayotganga o'xshaydi

21-fevral kuni Xorazm viloyati Xonqa tumanidagi 48-son maktab internati uchun ovqat yetkazib berish bo'yicha 2 ta tender (narxi: 635 mln va 132 mln so'm) natijalari e'lon qilindi. Bolalarga ovqat 4 maxal berilishi aytilgan.

Tenderda 2 ta korxona qatnashgan: "TEMURBEK CHORVA KAPITAL" Oilaviy korxonasi va "SMART MEAT SHOP" MChJ.

Muammo shundaki "SMART MEAT SHOP" MChJda deyarli 20% ulushga ega bo'lgan Farruh Quljonov ismli akamiz deyarli 2024-yilgacha "TEMURBEK CHORVA KAPITAL" da 60% ulushga ega bo'lgan, bir vaqt rahbarlik ham qilgan.

Nega 2024-yilgacha? 2024-yil aprelida ham shu ikki korxona umumiy boshlang'ich narxi 770 mln so'mlik 2 ta tender uchun kurashgan. Tender "toza" o'tishi uchun ham hujjatlar qayta qilingan bo'lishi mumkin. Bu hozirgi kunimizda odatiy hol.

Bir qarashda tender haqqoniy, tanish bilishlik yo'q, lekin hujjatlarlarga sinchkovlik bilan qaralsa ko'p narsa ayon bo'ladi.

O'zi umuman bolalar, kasallar ovqatida o'yin qilishmasa kerak deb o'ylardim. Ammo hujjatlar joy joyda qilib qo'yilarkan holos. Odamlar haqida juda yaxshi fikrda bo'lgan ekanman. Mayli.

Man hozir yozgan ma'lumot asosida ularga qarshi hech qanaqa ish ochilmasa kerak. Buni shunchaki vaziyatni tushunishlaringiz uchun yozdim. Hujjatlarni joyida qilib qo'yishyapdi holos. Tizim o'zgarmayapdi.

Ba'zi tadbirkorlar va amaldorlarga shuni aytmoqchimanki, bu maskaradni o'yinligini yashirish uchun ta'sischi, rahbar, telefon raqam va manzilni almashtirish kamlik qiladi.

@dxariduzb


Техник топшириқ.pdf
496.8Kb
Ботга ёзишипти, ушбу лотда келтириб ўтилган Техник топшириқни нимаси сифатсиз деб? уялмасдан шу саволни берган (кейин ўчириб юборишди) айнан ушбу Техник топшириқни ишлаб чиққан "мутахассис" бўлса керак.

Ўқиб чиқинглар, бу ҳам бир кейс бўлади хамма учун. Хато ва камчиликлар билан ёзилган, сифатсиз сканер қилинган, деярли ўқиб бўлмайди, тўлиқ эмас, керакли бўлган талаблар акс эттирилмаган. Хаттоки бошқа лойиҳага тегишли бўлган сўзлар қолиб кетган. Ташкилот раҳбари ўқимасдан имзолаб берган шекилли.

@dxariduzb

20 last posts shown.