Деновда академик Назар Тўраев уй музейи очилдиДенов тумани ҳокимлиги академик Назар Тўраев хотирасини абадийлаштириш, ёш авлодни олимнинг илмий тадқиқодлари ва ҳаёти йўлидан хабардор этиш мақсадида унинг уй музейини ташкил этиш бўйича қарор
қабул қилди.
Физикавий электроника соҳасидаги йирик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Назар Тўраев 1938 йил 19 майда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган.
Академик Н.Тўраевнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган эди.
Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон 2023 йил 3 октябрь куни 85 ёшида вафот этган.
🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo