Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Туризм қўмитаси ҳамкорлигида Сариосиё туманининг "Себзор" маҳалласида “To'palang fish” номли балиқчилик фестивали бўлиб ўтди
Сурхондарё вилоятида илк марта ўтказилаётган фестивал балиқчилик тармоғини янада ривожлантириб, гастрономик туризмнинг мазкур йўналишига сайёҳлар оқимини кенг жалб этишга, халқимиз азалдан луқмаи ҳалол деб эъзозлайдиган балиқ етиштириш бўйича ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилади.
Фестивалда Денов тумани ҳокимлиги шунингдек, Халқаро Амир Темур хайрия фонди раиси Муҳаммад Али Аҳмедов, Тошкент Давлат Шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, шоир ва таржимон, "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Рауф ҳамда Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори Ойбек Рузиев бошчилигида жамоаси иштирок этди.
Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
🕊
@dthaxborotxizmati 📱
Instagram 📱
Facebook 📺
YouTube