Dorixona 💊


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


САЛОМАТЛИК СИРЛАРИ - инсон саломатлигига доир мақола ва маслахатлар, узоқ умр кўриш сирлари хамда доимо тетик ва соғлом бўлиши учун тавсиялар.
👉Reklama uchun: @Udroid_admin
Reklama: @shokin_pricee
@Social_Energy_UZ
tg.segroup.me?uz
📌Асло касал бўлманг

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Бепантен мазини сиз билмаган фойдали хусусиятлари

☑️ Чақалоқларда териси бичилганда тери хужайраларини тиклайди.

☑️Хар қандай куйишларда айниқса офтобдан куйишларда хужайраларни қайта тиклаш хусусиятига эга.

☑️Юзи қуруқ бўлган аёллар юзингизни намлантирмоқчи ва ёшармоқчи бўлсангиз хар куни кечқурун 1 ой давомида қўлласангиз жудаям яхши натижага эришасиз

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Уйда стоматитни қандай даволаш мумкин: муаммосиз ишлайдиган восита.

☑️ Таркиби:
•1 чой қошиқ туз
•300 мл қайнаган сув
•1/4 лимон

☑️ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚЎЛЛАШ
200 мл илиқ сувда тузни эритиб олинг. Кун давомида оғзингизни ушбу эритма билан ювинг.
Кечқурун қолган 100 мл ичида лимон шарбатини сиқиб олинг ва уни ичинг. Туз қўшманг!

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


📌 Сузишнинг саломатлик учун фойдалари

✅ Сузиш - ёш чекловлари бўлмаган энг яхши спорт туридир.

✅ Сузиш билан шуғулланишнинг биринчи ва асосий сабаби - соғлом белга эга бўлишдир. Сувда вазнсизлик ҳисси туфайли кучланиш чиқарилади ва умуртқа поғонаси чўзилади ва бўшашади. Бундан ташқари, тўғри техника барча мушак гуруҳларини ўз ичига олади, натижада оҳанг ва енгиллик пайдо бўлади.

✅ Сузиш варикоз томирлари билан оғриган одамлар учун энг яхши машғулотлардан биридир.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


📌 Баҳор ойларида заифлашиб қолган Иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин?

✅ Кўпроқ қуёш нурларидан баҳраманд бўлиш, тўйиб ухлаш, тўғри овқатланиш ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш - мана баҳорда иммунитетни кўтариш учун нима қилиш керак.
✅ D витамини миқдорига алоҳида эътибор қилиш лозим. Одатда қишдан кейин организмда D витамини тушиб кетади ва иммунитет бундан азият чекади.
✅ Шунингдек, кун тартибига жисмоний фаолликни кўшиш яхши натижа беради. Қийин ва мураккаб машқлар билан шуғулланиш шарт эмас. Очиқ ҳавода ўттиз дақиқалик сайр ҳам органимзга ижобий таъсир кўрсатади. Организмни кислородга тўйинтиради.
✅ Бундан ташқари, уйқуни меъёрлаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қишда инсон қуёш нурларини кам кўради. Бундан эса гормонларда муаммолар кузатилиши мумкин.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Сувчечак касаллигини даволашда қўлланиладиган воситалар

☑️Гигиеник парвариш - хар куни калий перманганатни кучсиз эритмаси билан ванна

☑️ Тошма элементларини анилин бўеқлари билан ишлов бериш ( бриллиант яшили, Кастеллан бўёғи ).

☑️ Вирусга қарши препаратлар ( ацикловир, улкарил, рутан )

☑️ Антибактериал препаратлар ( иккиламчи инфексия қўшилганда) - цефалоспоринлар, макролидлар, тетрациклин қатори препаратлари

☑️ Сипмтомларга қараб сипмтоматик терапия ( иситма чиққанда парацетамол, ибуфен)

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Аччиқ овқат умрни узайтиради

☑️ Гарвард соғлиқни сақлаш мактаби томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кунига бир марта аччиқ овқат истеъмол қилиш касалликлардан ўлим хавфини 14 фоизга камайтиради.

☑️ Аччиқ озиқ-овқат таркибидаги биологик фаол моддалар "ёмон" холестеринни камайтириши ва триглицеридларнинг соғлом даражасини сақлаб туриши мумкин

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


💧 Дунё бўйлаб 5 ёшгача бўлган ҳар 5 ўлимдан 1 таси сув билан боғлиқ касалликдир.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


📌 Кофеин ва алкоголь сувсизланишни келтириб чиқаради. 

❕Шунинг учун кўп миқдорда спиртли ичимликдан кейин эртаси куни бош оғриғи ва ташналик ҳисси пайдо бўлади - бу сувсизланиш белгилари.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


ГАЙМОРИТДА АСАЛ ТОМИЗИНГ

☑️ Пиёлага 1 чойқошиқ асал, кейин шунча миқдорда истеъмол содаси ва шунча миқдорда

☑️ кунгабоқар ёғини солиб, яхшилаб аралаштиринг. Ўнг томонга ёнбошлаб ётган ҳолда қоришмага ботирилган пахтали тампонни буруннинг чап кавагига 15 дақиқа суриб қўйинг. Сўнг томонларни ўзгартиринг.

☑️ Муолажа мутлақо оғриқсиз бўлиб, уни 3-4 марта қўлласангиз, сизни ушбу дарддан фориғ қилади

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Қандай одатлар жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради?

☑️ Қаттиқ камар ёки тор юбка - улар қоринни сиқиб туради ва қорин бўшлиғи босимини оширади. Натижада, жиғилдон қайнаши узоқ вақт давом этиши мумкин.

☑️Овқатлангандан кейин ётиш Ётганимизда, ошқозонда бўлган овқатнинг бир қисми қизилўнгачга ўтиб, жиғилдон қайнашига олиб келади. Овқатдан сўнг, бир соат давомида ухламаслик тавсия этилади.

☑️Ортиқча овқатланиш Қизилўнгач фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган таомлар бор. Бундай маҳсулотларга ширинликлар, сут, қаймоқ, ёғли овқатлар киради. Агар сиз овқатдан сўнг кўп миқдорда ширинлик есангиз, жиғилдон қайнаши кузатилиши мумкин

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


📌 Сув илиқ бўлиши керак, жуда совуқ бўлса ошқозон-ичак шиллиқ қаватини шикастлаши мумкин.

💧 Сув организмдан токсинларни ювиб ташлаш ва шлаклардан тозалашга ёрдам беради.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


💧Сув ҳужайраларимиздаги намликни оптимал даражада ушлаб туришга ёрдам беради.

📌 Бу барча органларимизнинг тўғри ишлаши учун зарурдир.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Бурнингиз битиб қийнаганда

☑️ Бизга керак:
•Лимон
•Ўртача катталикдаги пиёз
•1 стакан сув

☑️ Тайёрлаш:
•Сувни қайнатиб олинг.
• Пиёзни майда бўлакларга бўлинг ва идишдаги сувга солинг.
• 5 дақиқа давомида қайнатинг.
• 1 қошиқ асал солинг ва эритинг.
• Ичишдан олдин лимонни сиқиб, сувини қўшинг.

☑️ Дамламани бир ошқошиқдан кунига 3-4 маҳал ичинг

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Буйрак фаолиятини яхшилаш учун пиёз қобиғидан фойдаланинг

☑️ Чой қайнатишда пиёз пўстлоғини қўшиш жуда яхши. Бу чой диуретик ва экспекторан(буйракдаги тошларни йўқотади) бўлади.

☑️ Пиёз пўстлоғи дамламаси оёқ томир тортишини кетказади ва бу дамламани кечаси ичсангиз, безовта уйқудан қутуласиз

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


📌 Дунё бўйича 1 миллиард 100 миллион одам сув ичиш бахтидан маҳрум.

💧 Сиз-у биз дунёдаги энг бахтли одамлармиз!

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


📌 Инсон организмидаги барча биокимёвий реакциялар сув иштирокида боради.

💧Ҳозир Ер юзида миллиарддан ортиқ одам ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз сувдан фойдаланиш имкониятига эга эмас.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Майиздан фойдалик ичимлик тайёрлаймиз

✅ ФОЙДАСИ;
• Ошқозон - ичак касалликларини даволайди;
• Иммунитетни оширади;
• Антибиотик олганингиздан сўнг, албатда бу ичимликни истеъмол қилишингиз керак!
• Қон кўпайтиришга ёрдам беради;

✅ ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ;
Ярим стакан майизни олинг. 1,5 литр сувга қўшинг ва қайнатинг. 3-4 соат дамланг. Таъбингизга қараб асал ёки лимон қўшиб ичсангиз бўлади!

✅ Ярим стакандан овқатдан 30 мин. олдин ичинг. 10 кун давомида, кунига 1 махал...

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Қишда энергияга тўлиб юриш учун нима ейиш керак?

🥚 Тухум — сифатли оқсилга бой бўлиб, витаминлар, минераллар ва омега-3 ёғ кислоталарига тўйинган.

🍌 Банан — калий, клетчатка ва витаминлар манбаи. Банан сизни кун давомида тетик бўлишингизга ёрдам беради.

🌰 Ёнғоқ ва уруғлар — клетчатка, фойдали ёғлар ва оқсилга бой. Бодом, кешю, ёнғоқ ва бошқалар сизни кун давомида тетик бўлишингизга ёрдам беради.

🦴 Илик шўрва — организмда тезда энергия берадиган ёғларга бой. Баданни қиздиради, шамоллашни ҳам олдини олади.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


📍Сумалакнинг фойдали хусусиятлари

Шифокор Ҳабиба Умарова:

♻️Сумалак баҳорнинг шифобахш таоми бўлиб, у қонимизни тозалаб, организмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади;

♻️Олимларнинг таъкидлашича, сумалак гипертония, гепатит, буйрак, меъда-ичак хасталикларига яхши даво бўлиб, қон таркибини яхшилаб, меъда-ичак фаолиятини меъёрга келтиради, асабни тинчлантиради.

@dorixona


💧 Сувнинг ҳар томчиси қадрли!

✔️ Инсон бир ҳафта овқатсиз яшаши мумкин, аммо сувсиз яшай олмайди. Инсон танасининг 80 фоизи сувдан иборат.

☝️ Агар танадаги сув мувозанати бузилган бўлса ёки сувнинг турғунлашуви рўй берса, унинг ўзини ўзи тозалайдиган сифати паст бўлади ва турли касалликлар пайдо бўлади.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!

20 last posts shown.