#Сўраган_эдингиз
Қуйида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг фазилати ҳақида жуда ҳам заиф (яъни амал қилишга яроқсиз) ва тӯқима ҳамда асли йӯқ ёлғон ҳадислар тӯпламини келтириб ӯтамиз...👇👇👇
1) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у(салавоти) сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди”.
👆 Мункар (номақбул) ҳадис.
#Изоҳ: "Мункар" – иснодида заиф ровий бўлиб, ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келган ҳадис. Мункар ҳадиснинг ҳукми – уни олмаслик, яъни, рад қилишдир. Шунга кӯра, "мункар" ҳадисни асло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб айтилмайди.
2) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Кимки жума кунида менга саксон марта саловот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) авф этур».
👆 Бу ҳадисни Ибн Жавзий, имом Заҳабий ва Дорақутний (Аллоҳ уларни раҳматига олсин) жуда заиф ҳадис деб ҳукм қилишган.
3) Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Агар у бутун махлуқот орасида тақсимланганида, уларни қамраб олган бўлар эди.
(Имом Байҳақий ривояти)..
👆Бу хабар ҳам ҳақиқатга эга эмас, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тўқиб чиқарилган ёлғондир ва ҳеч қандай асосга эга эмас
4) У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга жума кечаси ва жума куни юз марта саловот айтса, Аллоҳ унинг юзта ҳожатини раво қилади. Улардан етмиштасини охиратда ва ўттизтасини шу дунёда беради”.
👆 Бу Набий алайҳиссаломга нисбат бериб айтилган ёлғон ҳадисдир.
5) У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга ҳар жума қирқ марта саловот айтса, Аллоҳ унинг барча гуноҳларини ўчиради”.
👆 Асли йӯқ ёлғон ҳадис.
6) "Кимки менга минг марта саловот айтса, Аллоҳ унинг жасадини дӯхахга ҳаром қилади".
👆 Бу ҳадиснинг асли йӯқ.
7) У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки бир кунда менга юз марта салавот айтса, Аллоҳ унинг юзта ҳожатини раво қилади. Улардан етмиштасини охиратда ва ўттизтасини шу дунёда беради”.
👆Бу ҳадис Анас ибн Молик ва Жобир ибн Абдуллоҳ розияллаҳу анҳумлардан ривоят қилинган бӯлиб, хулоса шуки, ҳадис мункар (номақбул)бўлиб, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит эмас. Шу каби у на Анаснинг ҳадиси, на Жобир розияллоҳу анҳумнинг ҳадислари билан исботланмаган. Бунга сабаб, чунки бу ҳадис санадида Абу Бакр ал-Ҳазлий ал-Басрий деган ровий бор бӯлиб, у киши ҳақида Имом Насоий: "унинг ҳадиси тарк қилинади" деганлар. Али ибн ал-Мадиний эса
" у (киши)заифдир, унинг ҳадиси яроқсиздир", деб ҳукм қилганлар.
👉 Баъзи аҳли илмлар эса бу ҳадисни ёлғон ҳадис деб ҳам ҳукм қилишган.
8) "Ким менга минг салавот айтса, токи жаннат билан хушхабар берилмагунича ўлмайди".
👆Мункар (номақбул)ҳадис.
Яна бунга ӯхшаши яқинроқ бӯлган қуйидаги лафзлар билан "Ким мен учун жума куни минг марта саловот айтса, жаннатдаги жойини кўрмагунча ўлмайди", деб ривоят қилиниб келган ҳадис ҳам замондош ҳадисшунос уламолар ҳукмига кӯра жуда ҳам заифдир.
9) У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга ҳар жума қирқ марта салавот айтса, Аллоҳ унинг барча гуноҳларини ўчиради”.
👆 Асли йӯқ ёлғон ҳадис.
10) "Ким менга таҳоратдан кейин ӯн марта саловот айтса, Аллоҳ унинг ташвишини енгил қилади ва дуосини ижобат қилади".
👆Тӯқима ҳадис
Валлоҳу аълам
✍️ Истардимки, турли каналлардаги мутасадди инсонлар ӯз админларига айтиб, бу ҳақда жавобгарликни ҳис қилиб, агар уларда бирор мавзуга тегишли ҳадисга эҳтиёжлари туғилса, мана шу ишнинг аҳлларига, яъни ӯзимизда етишиб чиқаётган ҳадисшунос аҳли илмларга мурожаат қилиб ушбу ҳадиснинг даражаси – саҳиҳми, ҳасанми – яъни, амал қилса бӯладиган ёки заиф (кучсиз) ёки амал қилишга яроқсиз ӯта заиф ёки мавзуъ тӯқилган, асли йӯқ ҳадисми – шу ҳақда улардан суриштириб, кейин ижтимоий тармоққа жойлашлари мақсадга мувофиқ, деб ӯйлайман.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
@doniyorqori