Ўш яқинида янги божхона-логистика маркази қурилмоқда “Иркиштам – Ўш – Андижон” автомобиль йўлида замонавий транспорт-логистика маркази қурилмоқда. Унинг умумий қиймати 12 млн долларни ташкил қилади, шундан 3,5 миллион доллари — Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси томонидан киритилади.
“Кўкча-Кўз” логистика маркази 17 гектар майдонни эгаллаб, кунига 500 дан 700 тагача юк машиналарини ўтказиш қувватига эга бўлади. Марказда, божхона ва сақлаш хизматлари замонавий стандартлар асосида ташкил этилади.
Янги мажмуа Ўш шаҳри орқали қатновчи транспорт оқимини камайтириш ва «Дўстлик» божхона пунктига юкламани енгиллаштириш имконини беради.
Diyor24.uz расмий канали👇
You tube |
Telegram |
Facebook |
Instagram