diqqat telegram


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


@diqqat_telegram каналида исталган мавзуга оид муаллифлик қараш (фикр)ларни топишингиз мумкин.
Тезкор янгиликлардан бохабар бўлишингиз мумкин!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Forward from: Ислом блоги
"Муаллифлик хуқуқ", "ўзаро ёзишмалар махфийлиги"ни том маънода таъминлашларсиз ривожланиб бўлмайди. Буни оқибатида жамиятда парокандаликка юз тутиши муқаррар.

Сиз билан ўзаро суҳбатни бошқа етказишлик ёки оилада эрни телефонини хотини титкилашигаям бир қанча қайтарилиқлар эшитганмиз ҳамда биламиз. Амал ҳам қилайлик! Билиш билан қотиб қолишлик ёмон.

Муаллифлик ҳуқуқ қатиий тарзда хурмат қилинмагунча жамият орасида ишонч кескин равишда тушиб кетаверади. Муаллифлик ҳуқуқ ҳам бировнинг мол дунёси билан бир хил.

Аллоҳ қодир қилса, Муаллифлик ҳуқуқ хусусида шиддатли ва барчага манфаатли бўладиган катта мақола ёзаман.

Шунга яраша илм, салоҳият, даража ва энг муҳими ҳисобланган, бемалол вақт бўлишлиги даркор, аввал.

@Islomganiev


Жиззаҳ: Эски ижроия қўмитасининг орқасидаги арчалар кесиб ташланмоқда экан.

Бу воқеа кеча бўлибди, ўз-ўзидан арча кесилиши ғалати эмасми? "Экология" номли партия ҳам бор эдими? (Бир нима деб юборинглар)

@diqqat_telegram


Дамасни осмондан ташаворсаям 213га чиқмедию...

@diqqat_telegram




Умра монополиясини расмийлаштирилишига йўл қўйилмаслигини талаб қиламиз !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин Ишлари Бўйича Қўмитасидан, умра монополиясини мустаҳкамлаш йўлида навбатдаги моҳирона юриш бўлибди.

Биз “Vast Travel Mchj” раҳбари Расулжонов Мансуржон 2017- йилдан буён республикамизда туроператорлар томонидан умра зиёратларини ташкиллаштириш учун амалдаги қонунчилигимизда ҳеч қандай тақиқ йўқлиги, бироқ бу борада ДИҚ ҳамда ЎМИ норасмий тарзда бунга қаршилик қилиб келаётгани ҳақида бир неча бор Facebook саҳифамизда мақолалар ёздик ва шу билан биргаликда республикамиздаги тегишли ташкилотларга ёзма ва оғзаки равишда мурожаатлар қилиб келмоқдамиз.

Бунинг боиси жаҳон миқёсида, барча мамлакатларда фуқароларнинг умра зиёратларини ташкиллаштириш туроператорлар томонидан амалга оширилади, баъзи давлатларда эса бу борада дин ишлари қўмиталари ёки ваколатли ташкилотлар томонидан алоҳида махсус лицензиялар ҳам жорий қилинган.

Барча қилган мурожаатларимизга амалдаги қонунчиликда ДИҚ, ЎМИ умра зиёратларини ташкиллаштиришлари кўрсатилган бандларини рўкач қилиб, оғзаки баёнотларида эса туроператорларга ҳеч қандай тўсқинликлар ёки тақиқлар йўқ эканлигини айтиб келган ДИҚ виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг 15-моддасида қуйидаги бандни бириктириб қўйишибди:
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришини, шу жумладан Ҳаж ва Умра ибодатларини амалга ошириш, фуқароларнинг диний таълим муассасаларида таълим олиши, малакасини ошириши ва тажриба алмашиши учун чет элларга юборилиши, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг диний таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, халқаро диний анжуманлар ўтказилишини ташкил қилади”.

Ушбу қонун лойиҳаси Олий мажлис қонунчилик палатасида биринчи ўқилишида қабул қилинган бўлсада, келгуси ўқилишида юқорида келтирилган банднинг айнан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришини, шу жумладан, Ҳаж ва Умра ибодатини амалга оширишни” дейилган жойини олиб ташланишини талаб қиламиз !

Акс ҳолда фуқароларимиз зарарига, уларнинг ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ЧEКЛОВЧИ яна бир МОНОПОЛНИ (!) қонунийлаштирб берган бўлиб қолинади...

©️ Mansurjon Rasuljonov

@diqqat_telegram


Турдимовнинг оқсоч тайёрлаш ҳақидаги фикри сабаб одамлар 2га бўлинди. Лекин, бир нарсани унутманг: баъзи аёллар амалда ҳар қанча мардикорчилик ё кимнингдир уйида оқсочлик қилаётган бўлса ҳам, ҳар қанча хорижга қора меҳнатга кетаётган бўлса ҳам, у гаплар ҲОКИМ ДАРАЖАСИДА АЙТИЛАДИГАН ГАПЛАР ЭМАС эди.

Раҳбар сифатида оқсочликка рози бўлиб фикр билдиришга ҳаққи йўқ эди халқ олдида. Қайсидир пастроқ даражадаги амалдор ё бирор депутат, ана боринг Меҳнат Вазирлиги шундай фикр билдирса бошқа гап эди.

Аммо, оддий фикри кўрсатма ва буйруқ сифатида қабул қилинадиган ҳокимнинг бундай дейиши жуда-жуда ноўрин.

Абдулазиз Саидалихонов

@diqqat_telegram


#брендинг

Агар Турдимов "Биз "au pair" инновацион макабларини яратишимиз керак" деганида бунчалик эътироз бўлмасди.

Билиш керак-да нимани дейишни:)

Оқсоч нима-ю, au pair нима?
Жаранглашини қаранг.

#челленж #гендер #мендер #тендер #швеллер #инновация #кластер #ресепшн #инвестиция #вайнинг #майнинг #кастинг #каверап #хайп #хейтер #бечоратилим

Саид Комил

@diqqat_telegram


ССВ'дан "соққани бос" номли мастеркласс))

Тушунмаганлар учун: дезинфекцион йўлак

@diqqat_telegram


- Пул ювишни "ўзбекча формуласи"ни кўрсатмайми?

- Ҳа.

- Унда, расмга қаранг))

@diqqat_telegram


Муносабат:

"Контекстдан юлиб олиш-жуда ёмон. Самарқанд ҳокими Э.Турдимов кеча селекторда оқсочлик хизматига талаб ошаётгани, шунга ўргатадиган марказлар очиш ҳақида гапирганда менга бачкана туюлмади. У тўғри гапни айтди. Ижтимоий тармоқда эса уни бошқа ўзанга буриб юборишаётганини кўрдим.
Уйимга тозалашга, меҳмон кутишга ёрдамга ишончли, малакали аёл чақирсам, у ҳалол иш қилиб ҳақини олса нимаси ёмон?
Битта app ишлаб чиқиб ҳам мардикор бозорга чиқадиган аёлларга яндекс таксига ўхшаб иш топиб бериш мумкин.Қанча аёллар ишлаган жойида ҳақини ололмайди. Бозорда талаб борми, ўқитиб берсин текинга давлат. Ҳар томонлама ютади.
Масалан, менга болаларга срочно 3 соат қараб турадиган энага керак. Қариндошим, таниш-билишим йўқ. Битта мобиль илова орқали энагаликка ҳеч йўқ курс битириб чиққан ишончли аёлни топсам, зўрку. Намунча негативсизлар, одамлар!
Азиза Қурбонова, журналист."

-------------------------------------------
Муносабатга муносабат:
1. Контекстга қарайдиган бўлсак, гап хорижга чиқадиган "малакали", "сертификатланган" оқсочлик ҳақида бўлган. Бу энг кам химояланган, ўта хатарли касб. Ҳуқуқлари ва номуси поймол қилиниши кўп учрайдиган соҳа. Бир қизиқиб кўринг. Омади келиб, яхши оилага тушсаку яхши аммо буни ҳеч ким кафолатлай олмайди.

2. Аёлларга сифатли маълумот бериш керак. Таълим кучли бўлса, ҳақини таниса ўз талантига муносиб касб ҳунарини топиб олаверади. Бу ҳамшира-энагалик бўлиши мумкин ёки сиз айтган "яндекс-апп"ларни дастурлаш бўлиши ҳам мумкин. Аммо маҳсус "оқсочлар курси"га тарғиб бу инсонни олдиндан паст табақа қатламда қолишга ундаш билан баробар... Жаҳон бозорида ўрнимиз шу касбга қолдими? Бошқа йўналишлар ёпилиб қолдими? Нега ўзимизни, халқимизни паст даражага муносиб билишимиз керак? Давлат арбоби бир оз идеалистроқ бўлгани яхши экан...

Жамшид Муслимов

@diqqat_telegram


"Yandex" ва "Google" икки кун давомида Туркманистонда ишламади

Батафсил
: https://human.uz/site/inner/7141

@diqqat_telegram


🇰🇬Қирғизистоннинг марказий кўчаларидан бири

@diqqat_telegram


Гулистон шаҳридаги саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши оқибатида юзага келган вазият манзараси (фото)

Манба: Тентакминдс

@diqqat_telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гулистондаги портлаш оқибатлари: дорихона ҳам зарар кўрган

@diqqat_telegram


ан халқнинг пулига. Оқ уйга йўл оларкан йўлдаги магазинларни, мошиналарни ойналарини ҳам синдириб ўтишган, уларни талон-тарож қилишган, бу машина ва магазин эгалари оддий халқ эмасмиди?!
Бундан ташқари Туркия билан хамкорликда ишлаган “ДЕМИР БАНК”ни ҳам ўмариб, ичидаги пулларини олиб кетишган. У ерда қанчалаган ногиронларнинг ва қарияларнинг пенсиялари бор эди.

Белорус кимдан ўрнак олишини айтиб чиқди қанчалаган одамлар, сизлар белорусда бўлган митинга бир эътибор қилинглар. У ерда халқ ўзлари ифлос қилиб юборган кўчаларни, яна ўзлари тозалаб кетишяпти, машиналар ва магазинларни ёқиб талон-тарож қилмаяпти. Албатта у ерда ҳам худди Қирғизстон каби ёқишликлар, ўзларининг пулига келган нарсаларни хор қилишликлар, оддий одамларни нарсаларини ўғирлашликлар бўлганда эди. Белорус Президенти Лукашенко ҳам ташлаб кетарди, чунки бундай халққа ҳеч ким чидамайди.

Қирғизстонда хар бир Президент тўнтарилганидан сўнг, ҳеч қачон янги кучлар келмаган, яна ўшалар, 30 йилдан буён давлатда Депутат, Минстр, Генерал бўлиб ўтирганлар бошқаряпти. Хозирги холат ҳам худди шу, янгиси келмади, яна ўша эскилар хукумат устига келди.

Кимларга хавас қилаётганликларингни фикрлаб кўринглар.

Шерзод Ҳусан

@diqqat_telegram


“Қирғиздан ҳали кўп нарса ўрганишимиз керак экан” – дея, ёзилган бир пўстга кўзим тушди ва ундан бошқа яна бир қанча постлар қўйилиб бормоқда.
Шу кунлардаги қирғизларни холатини сизларга етказсам.
Қирғизларнинг 3 марта революция қилиши, халқ президентдан зерикканидан, ундан тўйганидан келиб чиқмаган. Хар сафар революция бўлиши, маълум ва номаълум кучларнинг хисобига бўлган. Очиқ айтиладиган бўлса, Қирғизстон ичидаги Опозиция халқни кўчага олиб чиққан.
Бу халқ ҳеч қачон провокация билан ёки давлат бошлиғидан тўйганидан кўчага чиқмайди, қандайдур моддий манфаатлар борлиги сабаб чиқади.
2005-йил, халқ кўтарилиб чиқишлиги учун 5000 қирғиз сўмдан (100$) кўпроқ бўлган пул, хар бир чиққан одам учун берилганидан сўнг кўчага чиққан.
2010-йилдаги кўтарилишда ҳам худди шу холат бўлган. Бакиевни кетказиш учун, халқ кўчага чиқишлиги учун, уларни тўплаб ҳаммаларига пул тарқатилган, ва ундан сўнг ароқ қўйиб берилган. Бу революциядан кейин интервю берган одамлар, “Биз ўша ердан қанташганмиз, фақат ароқ қуйиб бергандан сўнг, ўзимизни нима қилганимизни эслай олмаймиз” – дея, айтган.

2010-йилдаги қатлиом ҳам фақат моддий тарафлама фойда келтиргани учун халқ кўтарилиб чиққан. Қирғизстоннинг Ўш ва Жалол Обод шаҳарларида марказдаги хар қандай бизнес ва ерлар Ўзбекларга қарашли бўлган. Марказда биронта қирғиз миллатига мансуб одамнинг уйи ҳам йўқ эди. Шу сабабларга кўра қирғиз халқи ўзбекларга нисбатан нафратга эга бўлган. Бундан фойдаланган давлат катталари, Ўзбекларни шаҳар марказларидан кўчириб юбориш, ёки бўлмаса Ўзбекистонга кўчиб кетишини кўзлаган мақсадда, Ўзбекларнинг ахмоқ Бойларига ва Лидерларига, Ўшни автоном республика қилиб берамиз, сизлар харакат қилинглар дея, айтган гапларига ишониб, автоном исташган. Бундан ўзини жунбушга келгандай кўрсатган давлат, халқни агетатсия қилиб, Ўзбек Қирғиз уруши бошланшига олиб келган. Бу урушдан халқ учун фойда фақат моддий эди. Ўшдаги ўзбекларни уйларини талон-тарож қилиб, уй ичида бирон нарса қолдирмаган, ундан сўнг хар бир уйга бирма-бир ўт қўйиб юборишган. Сулаймон тоғига снайперлар жойлаштирилиб, Ўзбекларни ўққа тутган. Ўшнинг черемушка кўчасида жойлашган Масжидда, халқ Жума намозини ўқиб чиқиб келаётган вақтда ўққа тутилган.

Бугунги холат ҳам халқнинг ҳеч қандай ўз хохиши билан бўлаётгани йўқ. Сабаби кеча Президентнинг партиясини сайлашга тарғиб қилиб юрган одамлар, бугун уларга бошқалар пул берганлиги учун, Президентни кетсин дея, халқ орасида юрибди.

Қирғизстонда охирги 10 йил ичида Матраимовлар клани дея танилган ака-укалар бор. Буларнинг бири Раим Матраимов дегани, кўп йиллар Хитой томондаги таможнийда началник бўлиб ўтирган. Қирғизстоннинг охирги вақтдаги катта бойларидан бири бўлиб, қўлини хар қаерга чўзса етадиган клан эди. Бу клан Президентгача бошқаришга ўтди, Опозицияни қамоққа тиқиб юборди, ёки бўлмаса шантаж йўллари билан овоз чиқаришдан тўхтатиб қўйди. Опозиция Қирғизстонда битта эмас, ким Давлат билан келишолмай қолса, у ўзини опозиция деб эълон қилади.
Кечаги парламент сайловларида Президентнинг партияси биринчи ўринни, Матраимовлар партияси иккинчи ўринни, қолган яна 3 партия 6 8% овоз билан ўтди. 14 партиядан фақат шулар ўтди, қолган партиялар ўтмай қолганлиги сабабидан халққа пул тарқатилди, ва халқ кўтарилиб чиқди. Экс Президент Атамбаев даврида халққа неча марталаб нохақликлар бўлди, халқ кўтарилиб чиқолмади, Норин шаҳрини халқини Атамбаев очиқдан очиқ ўзларига МОЛсизалар деганда ҳам кўтарилиб чиқолмади, сабаби у вақтда революция қилиш, Партияларга керак эмасди.

Энди сизга Бағдодга Мўғиллар киришини эслатай. У ердаги қанча илмий китобларни ёқиб юборган, минглаб, балким миллионлаб китоблар ёқиб юборилган. Бунинг сабаби нима эди?! Уларда илм, онг, фикрлаш йўқ бўлган, улар фақат ўрмон қонунларига бўсунган, ёввойи бўлган.
Қирғизлар ҳам оқ уйга бостириб киргандан сўнг, оқ уйда Президент йўқлигини, ҳеч ким қолмаганини кўрди, лекин оқ уйнинг ойналарини синдириб ташлашди. У ердаги хужжатларни ёқиб ташлашди. Энди бир ўйлаб кўринг, янги хукумат келгандан сўнг, у ердаги синдирилган ва ёқилган нарсалар кимнинг пулига яна тиккаланади, албатта ўша синдириб ёқиб юборг


Яқин келажакда қишни Таиландда ўтказиш коммунал хизматларга пул тўлашдан арзонроққа тушади. )))))

© Мавлон Марасулов

@diqqat_telegram


Президентга таклиф!

Ўзбекистон Ўрта Осиёнинг белбоғи эканлигидан фойдаланиб, чегараларни очиб, каттакон бозорга айлантирайлик. Худди Дубай, Туркия каби. Ўз-ўзидан иқтисодиёт гуллайди.

Ҳар қандай давлатда ишлаб чиқарилган моллар Ўрта Осиёга биздан тарқасин. Қачонгача маҳаллий ишлаб чиқарувчи монопол ёки аграр давлатмиз деб юрамиз....

Фесбукдан кўчирилди

@diqqat_telegram


Кўзни ёшлантирувчи газ сепилганида юзни айрон (чалоп) билан ювиш фойда бераркан. Қирғизлар тавсия.

Капгир

@diqqat_telegram


🇰🇬Қирғизистон: Бир неча соат олдин. "Гостук" меҳмонхонаси

Манба

@diqqat_telegram

20 last posts shown.

49

subscribers
Channel statistics