⛳️
Бугун футбол! «Динамо» Россиянинг уч карра чемпионига қарши ўйнайди«Динамо» Дубайдаги йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик баҳсини бугун 15 феврал куни Москванинг «Локомотив» клубига қарши ўтказади.
Кеча Шаржа амирлигида Арманистоннинг икки карра чемпиони «Урарту»га қарши ўтган баҳсдан бир куни ўтиб, бугун Дубайдаги «Jebel Ali Centre» майдонида Россиянинг уч карра чемпиони «Локомотив»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушилади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 17:00да, Тошкент вақти билан 18:00да бошланади. Учрашувни жонли эфирда намойиш этиш режалаштирилган.
🤝
Ўртоқлик ўйини. 15 феврал🇺🇿
«Динамо» (Ўзбекистон, Самарқанд) - 🇷🇺«Локомотив» (Россия, Москва)⏱️
Ўйин бошланиш вақти: 17:00 (БАА), 18:00 (Ўзб.)
🏟Стадион: Дубай, Jebel Ali Centre.
👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати