“Титаник” чўкаётганида унинг бортида миллиардер Жон Жейкоб Астор IV ҳам бор эди.
Унинг пуллари шу қадар кўп эдики, банкдаги ҳисоб-рақамидаги маблағларга 30 та “Титаник” қуришга қурби етарди. Ўшанда ўлим билан юзма-юз келганида ахлоқий жиҳатдан тўғри деб ҳисоблаган танловни амалга оширди ва қутқарув қайиғидаги ўрнини икки нафар қўрқиб кетган болага бўшатиб берди.
“Титаник”да бўлган, Американинг энг йирик «Macy's» дўконлари тармоғининг эгаси Исидор Страусс шундай деганди:
"Мен ҳеч қачон бошқа одамлардан олдин қутқарув қайиғига тушмайман".
Унинг рафиқаси ҳам қайиққа чиқишдан бош тортди ва ўз ўрнини янги ёлланган хизматкори Эллен Бирдга берди. У умрининг сўнгги дақиқаларини эри билан бирга яшашга қарор қилган эди.
Бу бадавлат инсонлар ахлоқий сийратларини йўқотишдан кўра, бойлик ва ҳатто ҳаётларини йўқотишни афзал кўришди.
Энг муҳими, одамларнинг қадр-қимматга эга бўлишлари, одоб-ахлоққа амал қилишлари ва ўз қадриятларига эгаликларидир.
Орамизда шундай инсонлар борми? Албатта, бор...
Шундай экан уларни қидиринг...
Олижаноблик фазилатига эга бўлиш, ишонинг, ҳар қандай молу-давлатдан юқори турувчи даражадир.
©️ Сарвар Раҳимий таржимаси
👉
https://t.me/Dilshod_Safarov