Dilroz Abrayeva


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Таклифлар ва танқидлар учун — @dilrozchatbot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Forward from: A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оғир ролик бўлибди. Болаларимизни асрайлик! (#)


Forward from: Mikrofon ko‘targan ayol
Uyda ustalar. Kechki ovqatdan keyin idishlarni yuv, yig’ishtir. 3 ta bola, hammasi cho’milishi kerak, ertaga kiyadigan kiyimlarini hal qilish kerak. Uchinchisi etakka yopishgani yopishgan, ko’chaga opchiq deydi, qornimni to’ydir deydi va yana ko’p istaklari.

Ustiga ustak, qishki kiyimlarni yig’ishtiraman deb butun shkaflarni yoyib olganman. Oxiriga yetgani yo’q. Maktabda ertangi darslarim uchun testlar tuzish kerak.

Hammasidan yurakni siqayotgani - buyurtma ish olganman: ertagacha loyiha matnini yozib tugatish kerak. Ertaga yana podkastga boraman deb qo’yganman, unga tayyorlanish kerak.

Asabiylashaverasan, ulgurmayotganingni o’ylab.
Shu payt “Sen kuchlisan” guruhidan “kanalingizga qo’yib bering” degan xabar keladi: onkologiya bilan og’riyotgan bolalar selfi-marafon o’tkazayotgan ekan, bolalarni xursand qilish uchun bor-yo’g’i rasmlarini layklab chiqish kerak ekan.

Kirib, rasmlarning har biriga 3 talab layk bosib chiqdimu noliyotgan muammolarimdan uyalib ketdim.

Soppa-sog, faqat bolacha xarxashalari bilan yelkamga osilayotgan bolamni bag’rimga bosib, “Xudoga shukr” dedim.

Layklab chiqing siz ham. Ichimizdagi shukrni uyg’otish uchun. Bolalar xursand bo’lsin. Ilohim, barchalariga shifo bersin.

https://t.me/senkuchlisanm


Ташқарида қор. Шундай вақтда талаба-курерлар ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?

Талабалар тайёрлаган бу видеода хоразмлик талаба Тошкентдаги курерлик иши ҳақида гапириб берибди.

“Буюртмачи инглиз экан. Рус тилидаги сўз бойлиги тугади. Кейин биз…” деган жойида курер-талаба шариллатиб инглизча гаплашиб кетган ва буюртмачи лол қолишини кутгандим. Афсуски, ундай бўлмади((

Видеони талабалар ишлаганини ҳисобга олиб кўринг. Талабалик зўр давр — хато ва камчиликларнинг ягона оқлови бор: ҳали ёшда, талаба. Талабаликда ҳамма тажрибаларни қилиб кўравериш керак.

@dilroz_abrayeva


Лолазор подкастининг навбатдаги сони жуда қизиқ экан. Кўп нарсанм кўрган бир яхши домладан маъруза эшитгандек бўлдим.

Подкастни эшитиб, Ўзбекистон зўр бўлиб кетишига умид жонланади: йўқотилган авлод ҳам боласини яхши мактабларда ўқитишга, билим олишига ҳаракат қилмоқда.

Яна умид сўнади ҳам: ҳар бир қабул қилинаётган ҳужжат орқасида кимнингдир қулоғи кўриниб туради.

Янги замонга ҳам мос тушиб кетаверадиган эски латифалар, аниқ саволларга моҳирлик билан жавоб бермай ўтишларни кўриб завқланасиз.

Мурод Муҳаммад Дўст подкастни пиёда гурунгга ўхшатар экан. Менга ёқди бу таъриф. Подкаст — пиёда гурунг.

@dilroz_abrayeva


Бугун Конституциямизнинг туғилган куни десак бўлади.
Сендан кўп нарса кутаман, сенга кўп нарса тилайман, Конституция!

Аввало, номи бор, кучи йўқ китоб бўлма. Сендан ёмон йўлда фойдаланишларига йўл қўйма. Салобатинг боссин, сенга даҳл қилишдан ҳайиқсинлар.

Елкангда катта масъулият бор. Фақат ўзингни эмас, бизни ҳам ҳимоя қилишинг керак. Қатъиятли, бир сўзли бўл. Сени четлаб ўтишларига йўл қўйма.

Доимо адл тур. Кучли бўл. Сени эслаганда қайсар, гапидан қайтмас қари донишманд бўлиб гавдалан.

Кўнгли бўш, мослашувчан бўлма. Сен билан ҳисоблашиб, сенга мослашсин бошқалар. Охирги гапни ҳар доим сен айт.

Мукаммал бўл. Сендан камчилик тополмайлик.

Бизга яқин бўл. Ҳар куни борлигингни ҳис қилайлик.
Бардам-бақувват бўл, сенга суянганимизда нураб кетма.

@dilroz_abrayeva


Президент Ислом Каримовнинг 1992 йилда Конституция лойиҳаси устида қилган тузатиши.

@dilroz_abrayeva


Forward from: Mikrofon ko‘targan ayol
Шу ёшгача англаганим шу бўлдики, биз интернетда ўтириб, турли фожиаларни ўқиб, одамларни тезда оқ ва қорага ажратиб ташаймиз.

Аслида ҳаёт ниҳоятда чалкаш. Қарашларимизда бошқа ранг кўролмаслигимиз уни тушунишимизни янаям қийинлаштиради. Масалан, биз мутлоқ ёмон деган одам ҳам кимгадир яхшилик қилади, нималардандир куйинади, қайсидир ёвузликка қарши чиқади. Дейлик, боласини урган онани видеосини кўриб, эҳтирос ичида уни оналикдан маҳрум қилиш керак деймиз. Лекин ўша калтак еган болакайга ўз онасидан бошқаси керакмаслигини унутамиз... Нима яхши ўша болакайга, нима ёмон, очиғи, ҳеч биримиз билмаймиз.

Ҳозир "Миллий тикланиш" партиясининг мана бу хабарини кўриб, титрадим. Айиққа боласини ташлаган аёл эсингиздами? Зилола Тўлаганова - маҳкума, ҳозир мажбурий даволанишда. Ўшанда уни билганлар бакалавр-магистрни аъло баҳоларга ўқиган, китобларга графика чизадиган, қобилиятли рассом, институтда домла дейишганди.

"Миллий тикланиш" партияси қалтис ва нозик ишга қўл урибди. Шу аёлнинг чизган суратларини тўплаб, кўргазма ташкил қилар экан. 12 декабрь, 16:00да. Партиянинг ўзида.

Мен албатта бормоқчиман. Нега? Мен учун фарзандини айиққа ёки юқори қаватдан ташлайдиганлар психологиясини билиш жуда муҳим. Чунки, шундай ҳолатларга гувоҳ бўлганда
доим икки фикр ичида азобланаман. Биринчиси, болалик, оила ва жамият, оиладаги зўравонлик, ишдаги босим, босиб ўтилган йўл, унутилмас травмалар одамни оний инсонийлик қиёфасидан чиқарса, иккинчиси, ташхис- руҳий носоғломлик. Кўпинча эса иккаласи бирлашса, даҳшатлар содир бўлади. Биринчисини олдини олса, иккинчисини эса назоратда ушласа бўлади...

Зилола. Ташқаридан туппа тузук, ичкаридан "синган" аёлнинг иродасини нима шунчалик буккани, қандай куч синдирганини тушунгани бормоқчиман.

Партия бу мавзуни кўтаришига етарли сабаб бор деб ўйлайман.


Ҳақиқатан, жуда ёмон ва аламли воқеа. “Вай, ифлос, бузуқ”, деб ўқиб турсам, давомида бузилиб кетган тизим ҳам қақшатди. Яна бир марта.

Жиноят ҳақида жабрланувчи арз қилганда, ички ишлар масъули “барибир исботлашингиз қийин”, деб турса…

Шу одамларнинг пулига оила боқаётган нонкўр, сен исботлашга ёрдам бермайсанми ёки йўл-йўриқ кўрсатмайсанми?

Эсингизда бўлса, Чилонзордаги 230-сонли боғча директорининг ўғли боғчадаги қизчаларга тегажоғлик қилган эди. Ўшанда ҳам ички ишлар ходими жабрланувчиларга “буни исботлай олмайсизлар” деган.

ИИБ муассасаларидан жасад чиқиши янгилик эмас. Участка нозирига қилинган мурожаатлардан кейин ҳам зўравон эрга чора кўрилмаганидан ўлиб кетган келинлар ҳам йўқ эмас.

Сизда ҳам шундайми — билмадим, лекин мен формалилар билан гаплашишга тўғри келса, ички қаршилигимни яширолмайман. Антипатиям жуда кучли. Ва бу асоссиз эмас.

Балки ички ишлар ходимлари орасида масъулиятли, инсофлилари ҳам бордир. Йўқ, аниқ бор. Лекин “исботлолмайсан”, деб жиноятчи томонига ўтиб оладиганлари кўпроқ шекилли.

Майли, тушунай: чиройли статистика керак. Лекин 15 ёшли ўсмир қизчаларга тегачоғлик қилиб, жазосиз қолса ёки осон қутилса, кейин бундан расво кўплаб жиноятлар қилиш эҳтимоли ортади-ку. (Муслиманинг қотили ҳам муддатидан олдин қамоқдан чиққан жиноятчи эди) Шунда статистика яна ёмонлашади-ку, тўғрими?

Ёки зўрланган, хўрланган томон жиноятчини ўзи жазоламоқчи бўлиши мумкин. Бу самосудларни кўпайтиради.

Ҳар қанақасига ўйлаганда ҳам ягона тўғри чора — жиноятчи вақтида лойиқ жазосини олиши. Бу жиноятчининг ўзи учун ҳам фойдали. Каттароқ жиноятлар ва оғирроқ жазоларгача бормай, тарбияланиб кетар.

Мана бундай аҳмоқона рўйхатлар тузиб, бўлажак жиноятчини таҳмин қилгунча, бурни тагидаги аниқ жиноятчини ушласа, бўлмасмикан?

Айбдор врач жазосиз қолмасин.

Шуларни ёзмай, ухлолмадим.


Forward from: Shahnoza Soatova blogi
Бир жудда ёмон воқеа ҳақида мурожаат бўлди. Мурожаатчи ўзим шахсан танийдиган аёл, университетда дарс беради, хорижий тиллар бўйича PhD қилмоқчи, олима. Ёлғиз она, ўғлини ўзи катта қиляпти. Ўғли ҳали гўдак.

Шу пайшанба — 16 ноябрдан 17 чига ўтар кечаси тоби қочган, тезёрдам чақирган. Ёлғиз ўзи ёш боласи билан яшагани ва кечқурун бўлгани учун иложи бўлса аел шифокор сўраган. Лекин икки соатда ҳам аёл шифокор топилмагани учун тунги соат 00:15 да эркак шифокор бир ўзи кириб келган. Учта шприцда укол қилган. Охиргисини қилаётган пайтдаёқ аёл ўзини ғалати ҳис қила бошлаган. “Миям бирдан маст одамникидай гаранг бўлиб қолди, осмонга учаётгандек бўлдим. Эс-ҳушим жойида, лекин оёқ-қўлим бўшашиб ўзимга бўйсунмай қолди” деди.

Хуллас, тезёрдам шифокори аёлнинг ожизлигидан фойдаланиб унга ножўя қилиқлар қилган, қўли билан жинсий зўрлаган. Яна кўпроқ ишлар қилмоқчи бўлгану, аёл ҳоли борича қаршилик қилавергач, ниҳоят кетган.

Аёл эртаси кечгача хаёли ўзида бўлмаган, кечга бориб нима бўлганини англаб бонг ура бошлаган. Лекин 102 га қўнғироқ қилингач етиб келган участка нозири етарли тезкорлик кўрсатмаган, аёлга “барибир исботлашингиз қийин” деб мурожаатидан воз кечишга ундаган. Аёл қатъият кўрсатгач, судмедэкспертизага йўлланма берган. Бу жума кечқурунги гап.

Аёл судмедэкспертизага борган, иш куни тугаб қолгани учун иши битмаган. Эртаси шанба ҳам шу аҳвол. Судмедэкспертиза, наркологияга бориб вақти зое кетган (қизиқ, улар ҳафтада 5 кун соат 4 гача ишласа, бошқа вақтларда қилинган жиноят излари душанбагача кутииб ўтирадими?) Участковой эса ҳамон “барибир исботлай олмайсиз” позициясида шекилли, етарли ҳаракат қилмай, аксинча, аризани қайтариб олиш ҳақида гап очяпти нуқул. Тезёрдам қолдириб кетган шприцлардаги модда қолдиқларини ҳам ҳеч ким эътиборга олмаяпти. Порталга қилинган қўнғироқлар, мурожаатлар охиригача эшитилмай қўйиб қўйиляпти. Аёл ишонмаяпти адолатга, лекин уни топмоқчи, шундан жуда жонсарак.

Аёлнинг аҳволи жуда ёмон, ҳам ўша “шифокор”нинг ифлос ишидан хўрланган, ҳам бу сусткашлик ва эшикма эшик тўпдек тепилишлардан чарчаган.

Ўзи жинсий жиноятлар кўпда очилмай қолиши ва давом этаверишининг сабаби ҳам шуки, қурбонга жуда қийин бўлади ниманидир исботлаш ва айни пайтда бу хўрлик ва сарсонликларга чидаш.

Ҳурматли Ички ишлар вазирлиги масъуллари. Бу ишни шундай қолдириб бўлмайди. У аёл эс-ҳуши жойида, зиёли оиланинг фарзанди, ўзича воқеалар ўйлаб топишдан манфаати йўқ. Бу ишга жиддий қарашингизни сўрайман. Ўша “шифокор” жазосиз қолишига ишониб ифлос ишни қиляпти экан, демак сизлардан ҳеч ким қўрқмай қўйган, жазо муқаррарлигига ишонмай қўйган. Агар юзта, ҳатто мингта ёлғон мурожаатга битта рости тўғри келса ҳам, у етарлича ва тезкор ўрганилиши керакмасми? Аввал бошданоқ ходимларингиз “ҳеч нимани исботлай олмайсиз” деб ўтирса, зўравонлар арқони баттар ечилмайдими?

Ҳурматли соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов. 103 да қўнғироқларни қабул қилганингизни кўрдик. Одамлар жонидан ўтганидан шифокор чақиришади, биласиз. Тизимдаги ўн, юз минглаб одамларни миясига кириб чиқиш ва ахлоқига жавоб бериш қийин бўлса ҳам, бунга мажбурсиз. Ҳеч бўлмаса, шундай рискларнинг олдини олиш учун беморнинг уйига шифокорларингиз ёлғиз кирмаслигини таъминлаш мумкин-ку.

Шифокор чақирсанг ёрдам сўраб, у зўрласа. Ички ишларга айтсанг, у “барибир бефойда” деб ўтирса. Нима қилсин одамлар, беморлар? Дори ичиришга қўрқиб қолдик, энди тезёрдам ҳам чақирмайликми? Индамай ўлиб берақолайлик!

Узр. Жуда жаҳлим чиқяпти, алам қиляпти, бечора ҳимоясиз у аёл учун ачиняпман. Қаердадир бир палид юрибди шифокор оқ халатига доғ тушириб. Бу қачонгача давом этади???

@shahnozxon




“Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлисида Қорақалпоғистон республикасидан келган жабрланувчилар кўрсатма берибди.

Мажлисда вафот этган болаларнинг соғлом ўйнаб юрган вақтидаги видео ва расмлари ҳам намойиш этилган. Шу болаларнинг қотиллари нима ҳис қилаётган экан тасвирларни кўриб?

Ота-оналарнинг кўрсатмаларидан баъзи жойларини ёзиб олдим. Улар чекаётган ғамни ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Ўзи сабр берсин.

Энг оғир жазо беришингизни сўрайман. Гўдакларни ўлдириб ўтирибди улар…
Ўғлим вафот этди. Соғлиғимга боғлиқ бошқа фарзандли бўлолмайман…”

“Диализда фильтр аппарат етишмас экан. Россиядаги танишлар орқали олдирдик. Битта фильтрни қайта ишлатган вақтлар ҳам бўлди. Мен ўзим 5 млрд моддий даъво сўрайман. Куладими — бизга фарқи йўқ. Мен бу суммани уларга жазо сифатида сўрайман. Шу пулни топиб беролмай, қийналишини истайман.

“Ҳеч қандай пул болани қайтаролмайди. Айбдорларга қатъий жазо берилсин. Энг оғир колонияда жазони ўташини талаб қиламан…”

“Уч кун боламнинг ҳамма жойидан: оғзидан, бурнидан, қулоғидан қон келди. 12 декабрда вафот этди…”


Шу ишга алоқадор бўлиб судланаётган, судланмаётган ҳамма айбдорларнинг жазосини берсин Худо. Энг ёмон қарғишларим шу одамларга.


Forward from: Shahnoza Soatova blogi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Юнусобод 13-даҳа аҳолиси бонг урмоқда: бу ерда қабристонга тақаб аҳоли учун тураржойлар қурилмоқда. Бир неча йилдан бери давом этиб келаётган бу вандалликка ҳокимият ҳам, кадастр ҳам кўз юмган кўринади.

Юқоридаги видеодан кўриниб турибдики, қабристоннинг этагидаги, шундоқ қабрларга деярли ёпиштириб (масофа 10 метр ҳам чиқмайди) девор билан ўраб олинган ҳудудда кўпқаватли уйлар қурилмоқда. Қонунчилик талабларига тупуриб.

Ҳукумат қарорига кўра:

"Ёпиқ қабристонларнинг ва куйдиришдан кейин дафн этиладиган қабристонларнинг санитария ҳимоя зоналари (СҲЗ) 100 метрни ташкил этиши керак. Ёпиқ қабристонлар учун қабристон билан аҳоли пункти ўртасидаги СҲЗ, баъзи ҳолларда, санитария-эпидемиология хизмати органлари билан келишган ҳолда 50 метргача камайтирилиши мумкин. Турар жой ва жамоат бинолари ҳамда дам олиш зоналари деворидан қабристонгача масофа 100 метрдан кам бўлмаслиги керак"

Қайси ақли расо одам бу ҳудудни уй қуриш учун берган ва қайси ақли жойида одам бу уйни қуряптию эртага ким уни сотиб олади? Сотиб олгач, қандай яшайди, тўй қилади, болаларини кўчага ўйнагани чиқаради ва ҳоказо. Умуман, инсоний қадриятлар ва соғлом ақл қани? "Ёввойи капитализм" ҳужумига дош беролмай қаёққа чекинди улар?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Юнусобод туман ҳокимлиги, Кадастр қўмитаси ва бошқа масъуллар, муаммога жавоб ва ечим кутяпти аҳоли. Бир кунда пайдо бўлиб қолмаган муаммога!

@shahnozxon


“Ўзбекистонлик” форуми муҳокамаси авжига чиққан вақт “Ўзбекистонлик” фильмининг 4-эпизодини кўрган эдим.

Форумга сарфланган пуллар, уларнинг манбалари билан қизиқмай (шунча кетганнинг бирида, биринчи марта форум ўтказмаяпмиз-ку), 4-эпизодни кўришни тавсия қиламан.

Фильмдан ўзим учун, болаларим учун кўп нарса олдим.

* Орзуларига эришиш учун болага озодлик бериш;

* Танлов қилиш ва унинг оқибатини ҳам англаш;

* Масъулиятдан қочмай, қарор қабул қилиш;

*Ота-онанинг эмас, ўз орзуси рўёби учун ишлаш. Умуман, ота-она, таниш-билишларнинг кутилма ва орзулари орасидан одам ўзининг орзусини ажратиб олиши ва унга эришиш учун меҳнат қилиши;

* Натижага эришиш учун иқтисодий қийинчиликлар, носоғлом оилавий муҳит ҳам тўсқинлик қилолмаслиги;

* Илмнинг аҳамияти. Агар бирор танишим “Пашшалар асаб тизимининг эмбрионал ривожланишини ўрганяпман” деса, аниқ кулган бўлардим. Балки Сиз ҳам куларсиз. Фильмни кўргач, бундай қилолмайсиз;

* Қобилиятим йўқ, аниқ биламан - қўлимдан келмайди, деган чегаралар фақат миямизда экани, одамнинг қобилиятларига чегара йўқлиги;

* Менга энг маъқул келган хулоса: чарчаётган бўлсангиз дам олинг, стресс бўлса, ўзингизни бошқа ишга қаратинг. Қаҳрамон бўлиб муаммони ҳал қилиш эмас, муаммонинг олдини олиш керак;

* Сифатли билим олиш, суриш имконияти пайдо бўлса, қўлдан чиқармаслик.

Фильмни кўринг, балки Сиз бундан ҳам яхшироқ хулосалар чиқарарсиз.

“Ўзбекистонлик” деб қидирувга берганингда, мана шундай оғир хабарлар эмас, муваффақиятли ватандошларимиз ҳам чиқиши қандай ёқимли.


Forward from: Shahnoza Soatova blogi
"Жасадлар чириб кетиши учун хлор сепишган... Чўлпонга ўқ етмагани учун чопиб ташлашган..."

Бундан 85 йил аввал қонли бир тун бўлди...

"4 октябрдан 5 октябрга ўтар кечаси, ҳамма ухлаган вақтда Фитрат, Абдулла Қодирий, Отажон Ҳошим каби зиёлилар ҳозирги Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган НКВД махсус полигонида отиб ташланган.

Уларнинг барчаси битта чуқурга кафансиз, жанозасиз махфий равишда дафн этилган. Жасадлар тезроқ чириб кетиши учун устиларидан ё хлор сепишган ёки тезак ташлашган.

Чўлпонга ўқ етмай қолганиданми ёки тўппонча отилмаганиданми, жаллодлар уни ўша кеча отмасликка қарор қилади. Аммо шоир «Ўлдиринглар! Мен сенларнинг давлатингда, замонингда яшашни истамайман! Сенларни кўргим йўқ», деб бақиради. Шунда Чўлпонни болта билан чопиб ўлдиришган" (раҳматли академик Наим Каримов)

Шу биттагина тун ҳақида ўнлаб кино олиш мумкин, сериал қилиш мумкин, роман ёзиш мумкин (битта роман бор айтганча, Ҳамид Исмоил ёзган "Жинлар базми"). Вақтни ортга қайтаролмаймиз, аммо авлодлар тўғри хулосалар чиқариши, мустақилликнинг қадрини англаши учун 4-5 октябрь туни фабуласидан туриб кўп нарсалар қила оламиз.

Бугун шу раҳматлик боболаримиз ҳақига дуо қилайлик.

@shahnozxon


Охирги кўрган учта подкастимдан иккитаси бир-бирига яқин мавзуда бўлди. Балки иккисини битта мавзу деса ҳам бўлар. Биринчиси Parda Podkast’нинг қўшхотинлик ҳақидаги сони бўлса, иккинчиси
Азиза Қурбонованинг хиёнат мавзусидаги подкасти.

Азиза опа жуда баҳсли, муросасиз, нозик, оғриқли, ечими ва аниқ сабабларини айтиш имконсиз, ҳеч қачон тўлиқ йўқотиб бўлмайдиган ва якдил хулоса бериш қийин бўлган мураккаб мавзуда подкаст қилибди.

Тўлиқ кўрдим. Меҳмон суҳбатдошнинг кўп фикрларига қўшилмадим ҳам.

Менга ёққан фикрлар ҳам айтилди. Масалан, аёл онгсиз ва тасодифан хиёнат қилмайди. Шунинг учун аёл бирга хиёнат қиладиган эркак кўпинча унинг болаликдаги дўсти, севгани ёки жуда яқин таниши бўларкан. Эркак киши ўйламай бир лаҳза учун хиёнат қилиши мумкин. Айнан сўзма-сўз келтирмаган бўлсам ҳам мазмун шундай эди.

Хиёнатга мойил касб эгалари ҳақидаги фикр ҳам қизиқ. Ижод аҳли кўпроқ мойил бўлиши кўпчиликка аён бўлса керак:))

Хиёнатда ҳар доим уни қилган айбдор бўлиб қолаверади. Қолган ҳамма сабаблар — ўзига қарамаслик, пазанда эмаслиги хиёнат қилган ожиз одамнинг баҳонаси, деган фикрни ҳам уқиш мумкин подкастда.

Хиёнат қилувчиларнинг 11 тури ҳақида тўлиқроқ айтилишини кутгандим. Менимча, бу ҳам қизиқ бўларди.

Муҳим тавсия: подкастни кўраётганда, экспертнинг оёғи тагидаги гиламга қараманг. Шарт тўғрилаб қўйгингиз келиб, диққат бўлинади. Подкаст охирида гиламча янада сурилиб қатланганми ёки тўғриланганми — буни охиригача кўрганда биласиз:)


Шаҳноза опанинг постлари, ўзбекчада равон ва чиройли қилиб фикрини билдираётган Рикки тиниқ ойна бўлибди бизга.

Риккининг отаси ўғлига ўзбекча (ismlar.com да ўзбекча дейилган экан)Билол деб исм қўймоқчи бўлган. Элчихонамиздан икки ой ҳужжат кутган. Ололмагач, “Э, бор-е” деб Рикки қўйворган. Қулоғига Билол деб Азон чақирилган ҳам экан.

Элчихонамиз яхшироқ ишлаганида, балки шу спортчи бола дунёга Рикки эмас, Билол деб таниларди. Интервьюларида исмига, миллатига, динига изоҳ бериб юришига ҳожат қолмасди.

Шундай бамаъни ўзбек бола Рикардо бўп кетибди, эсиз.


Forward from: Mikrofon ko‘targan ayol
“Сен—кучлисан” аукционида бугун 43.5 млн сўм йиғилибди. Ўтган сафар 6 миллион оралиғида бўлган экан.

Суратлар 15 минг сўмдан 6 миллионгача харид қилинган.

Мен танлаган сурат (суратни сотиб олишда Дилноза опанинг ҳам ҳиссалари бор) Оғабек исмли болага тегишли. Ўтган йили боланинг отаси вафот этган. Унинг ўзи эса 1 ҳафта аввал, 12 сентябрда фариштага айланган…

Оғабек яшашни жуда-жуда истаган. Бўлмаса, ҳаётни бунчалик ранг-баранг чизармиди?!

Картиналар контексти учун бебаҳо. Ўлим олдидан, тўхтовсиз терапиялар, узлуксиз капельницалар, пулсизлик, отасизлик изтироблари ичида бошқа рангларни топа олгани учун танладим.

Тадбирда бир чеккада бемор болалар сурат чизиб ўтиришди. Оналар ҳамроҳ… уларнинг ўзи бемордек. Ҳар кўзим тушганда кўзим жиққа тўлаверади. Мен бу тақирбошлик, рангпарлик, каннула уланган қўллар нималигини тахминан биламан…
Ээййй..

Болаларга тикон кирмасин, гард юқмасин. Беморларга шифо берсин. Ҳеч ким касал бўлмасин.

Журналистлар, ҳамкасбларимиз бугун ҳиммат кўрсатдилар. Яратган ҳаммаларидан, ташкилотчилардан рози бўлсин!

Фото: @madinanurman


Forward from: Muhrim / Муҳрим
Байрамни яхши ўтказяпсизларми? Ташаббусли бюджет бўйича бир илтимос билан ёзаётгандим.

Бойсунда бир кутубхона бор. Шунга қўшимча бир бино қуриш ташаббуси маъқулланган, овоз йиғиляпти. Ҳозирча минимум мақсад — 1500 овоз тўплаш, шуни қарийб учдан бири йиғилган.

Давлат ҳамма кутубхоналарга бир хилда қараб, ҳаммасига ташаббусли бюджетсиз ҳам яхши шароитлар қилиб берса гўзал иш бўларди, албатта. Начора, давлатнинг қурби етмаётгандир-да, бошқа муҳимроқ тадбирлар бордир. Ҳай.

Бор имкониятдан фойдаланиб турайлик. Шу масалада сизлардан, Ташаббусли бюджет бўйича овозини қайси ташаббусга беришни билмай турган ўртоқлардан ёрдам сўрайман: Бойсундаги кутубхона учун қўшимча бино қурилиши ташаббуси учун овоз беринг! (ўзим шу лойиҳага овоз бердим, овоз берганлар рўйхатидаги охири 0-62 рақам меники)

Мана бу ҳаволага ўтасиз: https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/31/94de74ff-3a08-4f66-b7b5-806dfad180e9 ва ўзингизга қулай тарзд овоз берасиз. Бойсунлик каттаю кичик шароити янада яхшироқ кутубхонада мутолаа билан банд бўлишига ҳисса қўшинг!

Эътиборингиз учун кўп раҳмат!


Kun.uz’дан кўнгилни ёриштирадиган видео — 16 ёшга кирган уч эгизаклар.

Онаси болаларнинг овозидан кўпроқ адаштирди. Отаси эса бир мартагина адашди. «Интонация ҳам бор» деб, овозидаги интонациядан ажратиб олар экан ота.

Болалар яхши ўқиган, дунёқараши ҳам кенг, ҳозир инглиз тили ва математикага ихтисослашган хусусий мактабда ўқишар экан.

Бу оиланг энг ёққан томони — ота болаларнинг таълими, қобилияти, қизиқишларига масъулият билан қараши. «Мен боқаман пул топиб, болани ўқиши-тарбияси сенга», деб онага юклаб қўймаган. «Болаларни дунёнинг ТОП университетларида ўқитаман», деб қўшимча қилди ота.

Орада қизиқ гаплар ҳам кўп. Масалан:

«Қизлар кўпроқ Тоҳирни яхши кўриб қолишади»

«Ўғил болалар кўп адаштиради, қизлар яхши ажратади»))

«Олдиндан билиш қобилияти бор. Масалан, свет ўчиб қолса, қачон ёнишини олдиндан айтади, айтган вақтида ёнади»…

18 дақиқали самимий видео кўришга арзийди. Орада икки марта «Янги уйлар» деб чиқиб келган реклама ҳам унчалик асабга тегмайди))

@dilroz_abrayeva


Нисбатан яхшироқ ўқиган атрофимдаги таниш йигит абитуриентларнинг кўпчилиги хорижда ўқиш учун ҳужжат йиғиб юрибди. Билимли йигитлар Ўзбекистондан кетяпти деган гумондаман.

Қизларда эса хорижда ўқиш имконияти камроқ: “қиз бола нарса ота-онасининг кўз олдида бўлгани яхши. Эрга тегса, кейин хоҳлаган жойига кетаверсин эри билан…”

20 last posts shown.

471

subscribers
Channel statistics