РЎЗА ФАҚАТ ОЧ ҚОЛИШ ЭМАС!
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Кўзларнинг рўзаси:
Ҳаромга қарамадим.
Тилнинг рўзаси:
Ёлғон гапирмадим, ғийбат қилмадим, ҳеч кимнинг қалбига озор бермадим.
Қулоқларнинг рўзаси:
Ғийбат бўлган жойда турмадим, ҳаром овозларни эшитмадим.
Оёқ ва қўлларнинг рўзаси: Ҳаромга бормадим, ҳаромни ушламадим.
Замоннинг рўзаси:
Вақтимни бекор ўтказмадим, Рамазондан унумли фойдаланиш учун Аллоҳ қодир қилганча ҳаракат қилдим.
Унутманг:
Рамазон ёмон одатларни вақтинчалик тўхтатиш учун эмас, улардан тамоман воз кечиш учундир.
Аллоҳ таоло айтади:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ
Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди.
(Бақара сураси, 183-оят).
@dilrabo_tastyfood