Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Олмазор туман Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Фазилов Равшан Абдулхайевич, партия Олмазор туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, партия фаоллари иштирок этишди. Тадбирни Фазилов Равшан Абдулхайевич очиб берди ва олиб борди. Жумладан, 5 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишдаги сўзлаган нутқларини мазмун-моҳияти тўғрисида ва бу борада ЎзЛиДеПнинг олдида турган вазифалар тўғрисида батафсил маълумот берди. Жумладан, коррупция барча турдаги тадбиркорликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб, мамлакатнинг иқтисодий ўсишини секинлаштиради, адолатсиз рақобатни кучайтиради ва инвесторлар учун хавфли муҳит яратади. Шаффофлик ва қонун устуворлиги таъминланса, тадбиркорлик муҳити яхшиланади ва иқтисодий ривожланиш янада тезлашади. Дарҳақиқат, Корруццияга қарши курашда тадбиркорлар ва фуқаролар учун ҳуқуқий муҳитни яхшилаш, барча расмий жараёнларини электрон шаклга ўтказиш, бюрократик иш-ҳаракатларни автоматлаштириш, тадбиркорлик соҳасидаги порахўрликка оид фактларни фош этиш ҳамда уларни ҳуқуқий саводхонлик билан таъминлаш ва адолатли ҳимоя механизмларини ишлаб чиқиш жуда муҳим восита ҳисобланади.
Шунингдек, мажлисда жорий йилнинг 24 март куни бўлиб ўтган O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисида белгиланган устувор вазифалар, уларни ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида таъкидланиб ўтилди. Мажлисда сўз олганлар ўзларини фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Мажлисда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. ЎзЛиДеП Олмазор туман Кенгаши кўриб чиқилган масалалар юзасидан қарор қабул қилди.
Мажлис савол-жавоблар билан қизғин бўлиб ўтди.