⚡️ Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг янгиланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисидаги нутқларига депутатларимиз томонидан муносабат ва фикрлар билдирилмоқда.
Хусусан, O'zLiDeP депутати Равшан Фозилов давлатимиз раҳбари маърузасида парламент ва депутатлар фаолиятига доир ҳеч бир масала четда қолмаганлигини таъкидламоқда.
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Хусусан, O'zLiDeP депутати Равшан Фозилов давлатимиз раҳбари маърузасида парламент ва депутатлар фаолиятига доир ҳеч бир масала четда қолмаганлигини таъкидламоқда.
🗞 “Энг катта камчилик – вазирликлар қуйи бўғинда, айниқса, туман ва шаҳар даражасида самарали иш ташкил эта олмаяпти. Энди аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш улар учун бош вазифа бўлиши керак. Бундан буён ҳар бир раҳбар ва мутасадди фаолиятига айнан шу мезон асосида баҳо берилади. Талабга жавоб берадиган раҳбарлар ишлайди, бўлмаса, улар билан хайрлашамиз”, дея қайд этди давлат раҳбари ўз нутқида.
🟢 Ўз-ўзидан англашиладики, эндиликда депутатларимиз ҳам ваколатлари доирасида туман ва шаҳар даражасида сўров ва талабни ҳеч тортинмасдан кучайтиришлари лозим бўлади. Чунки халқимизнинг ўзи биздан ана шундай жонбозликни кутмоқда.
📌 Мажлисда давлат раҳбари энди партия раислари билан улар истаган вақтда мулоқот қилишга тайёрлигини маълум қилди. Шунингдек, маҳаллий бюджетларга солиқларнинг кўпроқ фоизини қолдириш ҳақидаги таклифни ўртага ташлади. Бу эса депутатлар томонидан мамнунлик билан кутиб олинди. Гап шундаки, энди чинакамига сиёсий партиялар билан халқ ўртасида мустаҳкам кўприк ўрнатилади. Бу эса демократик жамиятда депутат халқ виждонига айланади, деганидир", - Р. Фозилов.
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг