Forward from: Rasul Kusherbayev
2024 йилдан Ўзбекистонда шакарли ичимликларнинг ҳар бир литрига 500 сўмдан акциз солиғи қўлланилиши режалаштирилмоқда. Бунга сабаб сифатида аҳоли саломатлигини таъминлаш, ортиқча вазнга қарши кураш кабилар кўрсатилмоқда.
Савол туғилади. Агар бу фақат аҳоли саломатлигини ўйлаб чиқарилаётган бўлса, бу бўйича қандайдир илмий асослар, тадқиқотлар олиб борилганми? Ўзбекистонда айнан фақат шакарли ичимликлардан одамлар семириб кетганига илмий асослар келтирилганми? Йўқ, албатта. Ҳеч қандай тадқиқотларсиз бу сабабларни келтириб акциз солиғи жорий этилиши, бу аҳолини ўйлаш эмас, кўпроқ жойида "соққа" ишлаб олишга уринишга ўхшаяпти.
Ўзбекистонда нотўғри, тартибсиз овқатланиш, етишмаётган калорияни арзон сифатсиз маҳсулотларни истеъмол қилиш орқали турли касалликларни орттириб олиш ҳолати кўпроқ бўлса бўладики, кам эмас. Ечим сифатида ичимликлар нархининг ошишига сабаб бўладиган янги солиқ турини кўрсатиш, абсурд, бизнингча.
Қуйидаги мақола муаллифи, соҳа мутахассиси Иқтисодиёт ва молия вазирига мурожаатида бу солиқ турини жорий қилиш қандай оқибатларга олиб келишини батафсил тушунтирибди:
https://www.spot.uz/ru/2023/11/29/beverages/