Forward from: Rasul Kusherbayev
Тўй ва маросимлар бўйича парламент кенгашининг ишламаётган қарори...
Парламент палаталари кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги қўшма қарорига асосан Ўзбекистонда тўйлар ва маросимларни тартибга солиш бўйича низом қабул қилинган эди.
Унга кўра:
➖ тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади;
➖ қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин;
➖ дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно.
Ушбу қарорда шунингдек, бошқа бир қатор чеклов ва талаблар ҳам қўйилган. Аммо юқорида саналгани каби бошқа талабларга ҳам риоя этилмаяпти.
☝️Савол: амалда ишламайдиган низом бўлса, унда нима учун қабул қилинган? Агар бу низом ишламаса нима учун бекор қилинмаяпти?
👉 @r_kusherbayev