⚡️“Ҳаж” ва “Умра” зиёратлари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди .
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида шу каби қонунбузилишларга чек қўйилди.
Жумладан, Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилди. Хусусан,
Сариосиё туманидаги сайёҳлик фирмаси ишчиси Д.Р. ҳеч қандай ваколати бўлмасада, маҳаллий фуқарони “Умра” амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 1100 АҚШ доллари ва 200 минг сўм олган вақтида ушланди.
Денов шаҳридаги сайёҳлик фирмаси раҳбари Ш.Қ.
1975 йилда туғилган фуқарони “
Умра” сафарига юборишни ваъда қилиб, эвазига
1000 АҚШ доллари ва
1 млн 280 минг сўм олган вақтида ушланган бўлса, Денов туманида яшовчи,
1990 йилда туғилган Х.Н. ўзганинг ишончига кириб, унга ўзи ишлаётган сайёҳлик йўналишидаги МЧЖ орқали “
Умра”га боришлик учун имтиёзли йўлланмаси борлигини айтиб, уни Саудия Арабистонига зиёратга юбориш эвазига
1200 АҚШ доллари ва
650 минг сўм олган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (
фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб
борилмоқда.Обуна бўлинг 👉@DenovYangiliklar