DENOV YANGILIKLARI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Юртимиздаги ва вилоятимиздаги ҳамда туманимиз ҳаётига оид энг сўнгги хабар ва янгиликлар эълон қилиб борилади
Шунингдек, фуқаролар мурожаатларини алоқа ботимиз @Denov_aloqa_bot орқали йўллашлари мумкин

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


"Жарима баллари туфайли машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлар қайта имтиҳон топшириши керак бўлади" - ИИВ ЙҲХХ

Демак, мақсад йўл ҳаракати хавфсизлиги, пиёдалар хавфсизлиги ҳақида қайғуриш эмас, соққа қилишмиди ?

Ҳозирда Тошкент имтиҳон марказида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун биринчи уринишда назарий имтиҳон учун 1 миллион сўм, амалий имтиҳон учун ҳам 1 миллион сўм тўлаш лозим. Агар биринчи уринишда муваффақиятли топширилмаса, кейинги ҳар бир уриниш учун 1,2 миллион сўмдан тўланади. Шундай қилиб, сўнгги уч йил ичида имтиҳон топшириш нархи 10 баробарга ошган.

Соққани ҳиди келмоқда. Бизда бундай кўринишдаги лоббизмнинг ўта жирканч шакли бўлади деб ўйламасдим.

📨 @Denov_Yangiliklari_666


❗️Чет тили ўқитувчилари учун 50 миллион сўмлик субсидия ажратилади

Аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 25 февралга қадар топшириш лозим. Рўйхатдан ўтиш ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш учун махсус ҳавола орқали мурожаат қилиш мумкин.

📨 @Denov_Yangiliklari_666


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
МЕТАН ВА ПРОПАН ЎРНАТИШ УЧУН СИРДАРЁГА БОРИШ ШАРТ ЭМАС

📌 Сирдарёлик малакали усталар Метан ва Пропан балонларни сифатли тарзда барча енгил машиналарга ўрнатиб беришади.

🛠 Ўрнатган Метан ва Пропан газ болонларга бир йил кафолат берилади ҳамда бир йил давомида сервис хизматини бепул амалга оширишади.


🏛 Манзил: Денов тумани Шароф Рашидов кўчаси

📍Мўлжал: Шохбекатдан ўтгандан кейин Метан заправканинг чап тамонида жойлашган.

☎️ Телефон: 906880211, 889050211,


“Права”сини олдирган ҳайдовчилар рулга ўтирса қарийб 19 млн жарима сўм тўлайди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, энди транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши 18 млн 750 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади. БҲМнинг 50 баравари миқдорида. Шу пайтгача бу 10 баравар (3 млн 750 минг сўм) эди.

Бундан ташқари, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи маъмурий жазо қўллангандан сўнг яна рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Бунда БҲМнинг 50 баравари миқдорида (18 млн 750 минг сўм) жарима тўлайди икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

7.4k 0 33 29 34

⚡️Россия Федерациясининг Пермь шаҳрига етмаси Оса туманида Сурхондарё вилоятининг фуқаросига қарашли, давлат рақами 75 B 435 NA автотранспорт воситаси йўл транспорт ҳодисасига учраганлиги айтилмоқда.

❗️Россия Федерациясида хизмат олиб бораётган элчихонамиз йўл транспорт ҳодисасига учраган фуқароламизга зудлик билан амалий ёрдам кўрсатиши керак.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

10.5k 1 131 49 55

Кейинги ҳафта бошидан ҳаво кескин совиши кутилмоқда

24 - февралдан 1 - март кунлари Сурхондарё вилоятига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ушбу кунлари республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

24 - февралдан 1 - март кунлари Сурхондарё вилояти бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли (ёмғир ёғади, 26 - 28 февралда ва 1 - мартда қорга айланади) бўлади. Шимолий минтақада вақти-вақти билан қор ёғади.

Айрим жойларда шамол тезлиги 10 м/с гача, баъзида 15 м/с гача кучайиши мумкин.

24 - февралдан 1 - март кунларига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 0 - 5 даража совуққача, кундуз кунлари 0 - 5 даража илиққача пасаяди.

Баҳорги кийимга ўтиб кетганларга юборинг)))

📨 @Denov_Yangiliklari_666

9.3k 0 82 13 27

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эрта тонгдан кийим - кечакга шунча навбатми

📨 @Denov_Yangiliklari_666

9.5k 1 44 51 63

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Ажримдан кейин аёлларни турар-жой билан таъминланиши кафолатланмоқда

Сенат раиси: Зўравонлик қўрбони бўлган аёлларимизни оилани сақлаб қолиш учун аёлларимизни зўрлаб уйга олиб киргандан кейин аёлларни жонига қасд қилиши, вафоти билан тугаган ҳолатлар кўп бўлган. Шунинг учун биз аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Уларни уй-жой билан таъминлаш, алиментни 100 фоиз тўлаш масаласида жавобгарликни кучайтирамиз.


Сенатда кўрилган қонунга кўра эри-хотин ажрашгандан кейин аёлга яшаб турган жойи учун шароит бўлмаса бошқа уй билан таъминлаш белгиланмоқда. Агар эрнинг уйи бўлмаса ижара уй учун ижара ҳақини тўлаш мажбурияти юклатилмоқда.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

11.4k 0 147 156 92

Автомобилда жуда катта тезликда ҳаракатланиш учун жазо кучайтирилди.

Амалда тезликни 20 км.гача, 20 км.дан 40 км.гача, 40 км.дан ортиқ катталикда ошириб юборганлик учун табақаланган жарималар белгиланган эди.

Эндиликда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мисол учун: 60 км тезлик белгиланган ҳудуда 120 кмдан ортиқ тезликда ҳаракатлансангиз 5 млн 625 минг сўм жарима тўлайсиз.

📨 @Denov_Yangiliklari_666


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Деновда ЙПХ ходимларининг қонуний "тўхта" ишорасига бўйсунмай қочиб кетишга урунган "Spark" автомашинаси ушланиб, ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилди.

📨 @Denov_Yangiliklari_666


🏛 РИМ устунлари – Сифат ва нақшнинг уйғунлиги! 🏛

✨ Ҳар бир бинога қадимий буюклик бағишловчи РИМ устунлари – бу нафақат гўзаллик, балки мустаҳкамлик рамзи!

Юқори сифатли материаллар – узоқ муддатли хизмат кафолати!
Ҳамёнбоп нархлар – орзуингиздаги дизайни энди барча учун!
Замонавий ва классик услублар – ҳар қандай интерьерга мос!

🏗 Уйингиз, офисингиз ёки ҳовлингизга ҳақиқий шоҳона кўриниш бағишлашни хоҳлайсизми? Унда РИМ устунларини танланг!

📞 Батафсил маълумот ва буюртма учун: 👇
+998915153110
+998917224422

Янада кўпроқ дизайнларни кўриш учун каналимизга ташриф буюринг !👇
https://t.me/+UoGry_5ZKik4MDcy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Улоқ кўпкарида чопоғонларнинг устиларидан пул сочишди. Отлар ҳайрон бўлса керак, "шундай кунларга ҳам етиб келдикми?!" деб.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

13.3k 1 112 53 109

🇺🇿 Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди:

🔹Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;

🔹Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;

🔹Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;

🔹Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

📌Асос: (ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 й.)

📨 @Denov_Yangiliklari_666


Ўзбекистонда ҳайдовчи 6 марта қизил чироқдан ўтиб кетса, гувоҳномасидан маҳрум бўлади

Энди жарима баллари "E-jarimaball" тизимида қайд этилади. Бир йил давомида, 8 баллгача смс орқали огоҳлантирилади, агар 12баллдан ошиб кетса камида 6 ой ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади;

☝️Баллар нималар учун берилади ?

🔺 Қизил чироқ - 2 балл
🔺 Тақиқланган жойларда қувиб ўтиш - 1,5 балл
🔺 Тезликни ошириш - 0,5-2 балл
🔺 Рухсатсиз тонировка - 1-2 балл
🔺 Ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, суғуртасиз ёки рўйхатдан ўтмасдан бошқариш - қоидабузарликка қараб тегишли баллар берилади

📨 @Denov_Yangiliklari_666

14.8k 0 142 26 53

Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Қонунга кўра, энди маст одам рулга ўтирса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан биратўла уч йилга маҳрум этилади. Амалда бир ярим йилдан 3 йилгача эди. Жарима эса 15 млн сўм бўлди. БҲМнинг 40 баравари.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди маст ҳолатда машина ҳайдаб, маъмурий жавобгарликка тортилгач, яна мастликда рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда уч йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

📨 @Denov_Yangiliklari_666


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сурхондарёда ер майдонини ноқонуний сотиш ҳолатига чек қўйилди

Шеробод туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган шахс Сув хўжалиги вазирлигининг “Аму-Сурхон” Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Шеробод туманидаги Мелиоратив экспедиция балансида бўлган 20 сотих ер майдонини ҳамда 1961 йилда туғилган маҳаллий фуқарога тегишли, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 45 сотих ер майдонини жами 60 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, 56,7 минг АҚШ доллари ва 43 млн. сўм олган вақтида ДХХ, ИИВ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

📨 @Denov_Yangiliklari_666


❗️Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

⚡️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

🔹Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

🔘Бунда:

➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.


🔹Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;

🔹Йўл безорилиги учун;

🔹Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.


📨 @Denov_Yangiliklari_666


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📸 Ноёб йиртқич “Юқори Тўпаланг”даги фотоқопқонда

Сариосиё тумани “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи Тамшуш ҳудудида 3500–4000 метр баландликда ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплони биринчи марта муҳрланди.

Қор қоплони ёки илвирс — катта йиртқич ва мушуксимонлар оиласининг, асосан, совуқ иқлимда яшайдиган ягона аъзоси. Қор қоплони Ўзбекистон Қизил китобига, IUCN Қизил рўйхатига ва CITES I иловасига киритилган бўлиб, йўқолиб кетиш арафасидаги тур ҳисобланади.


📨 @Denov_Yangiliklari_666


Денов туманида ўқиладиган Намоз вақтлари. 

Намоз вақтлари жума кунидан амал қилинади.

Бомдод  06 - 20
⏰ Пешин    13 - 00
⏰ Аср           16 - 40
⏰ Шом        18 - 25
⏰ Хуфтон   19 - 55


Ҳафта давомида Денов туманига мос тушадиган намоз вақтларини каналимизда кузатиб боринг.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

14.5k 0 289 15 77

Четга чиқишга чеклов йўқлигини Солиқдан билиб олинг!

Солиқ мобил иловасининг янгиланган 2.0.11. версиясида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга вақтинчалик чекловлар мавжудлигини билиш имконияти қўшилди.

“Солиқ” мобил иловаси фойдаланувчилари суд қарорлари ёки бошқа органларнинг ижро ҳужжатлари асосида хорижга чиқишлари чекланганлигини масофадан туриб текширишлари мумкин.
👉 ЎРҚ-258-ИИ-СОН, 42 прим 1-моддаси

Бунинг учун қуйидаги амалларни бажаринг:

◽️"Умумий хизматлар" бўлими;
◽️"Хорижга чиқиш чекловини аниқлаш" хизмати;
◽️ЖШШИР ёки ID карта (паспорт) рақамини киритинг.

Шундан кейин телефон экранида қуйидаги хабарлардан бири пайдо бўлади:
✔️ "Сизда Ўзбекистон Республикасидан чиқишга чеклов аниқланмади."
❌ "Сизда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш вақтинча чекланган."

Агар вақтинчалик чеклов мавжуд бўлса,"Батафсил" тугмаси орқали сабаби ва санаси ҳақида маълумотни олишингиз мумкин.

Ушбу хизматдан фойдаланиш бепул.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

20 last posts shown.