Davr Talabi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Огоҳлик давр талаби. Ҳар қандай маълумот аслида компраматдир!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


“Тоштурма" ҳақида

Ушбу Тергов ҳибсхонасида маҳбуслар билан учрашув ҳам маҳбус яқинлари учун, ҳам адвокат учун шу қадар оламшумул воқеа-ки, буни эрталаб кун "терак бўйи" дан ҳам баландга чиққанига қарамай, ҳали тонг отмайдиган "регистратура" дарчаси олдида турнакатор тизилиб турганлар яхши ҳис қилишади.

Гап шунда-ки, Ҳибсхонада аввало кирувчиларни бирламчи қайд этиш хизмати соат 9:30 ларда иш бошласа, ичкарига киргач, учрашув хонасига навбатда туриб, то маҳбус билан дийдорга эришгунча, кун қоқ ярим бўлади.

Бу, куннинг ярмини шунчаки кутиш билан ўтказдингиз, дегани.

Ҳибсхона мамурияти бу борада жиддий мулоҳаза қилиб, ташкилий томонини қайта кўриб чиқиши керак, деб ўйлаймиз.

Бундан ташкари, терговчи, прокурор тергов ҳаракати ўтказиши учун соат 22:00 гача монелик қилинмагани ҳолда, негадир ҳимоячи учун соат 17:30 даноқ "бўлди, якунланг" га тушадилар.

Нега энди адвокат бу борада ҳам камситилган?

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги нима деб изоҳ бераркин?

@Davr_talabi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дода вафот этганига 8 йил бўлди.

@Davr_talabi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Акмал Мирзони гапида ҳам жон бор. Бюджетни муҳокама қиламизу, аслини олганда тўлаган солиғимиз бир йиллик тинч яшашимизга етмайди.

Тинчлигимизни қадрига етмаётган троллга ўхшаган башаралар буни тушуниш учун уларга ақл керак. Ҳар ишни муҳокама қилишни ҳам чегараси бор.

Уруш бўлаётган давлатларга бир назар солайлик-да, улар тўлаётган солиғини муҳокама қилишармикин! Йўқ, қачон уруш тўхтайди, деган саволлар уларни қийнайди.

Видеога эса, мени реакциям

@Davr_talabi


ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИНИНГ ХОТИНБОЗ ПРОРЕКТОРИ


Яқинда Қўқон давлат педагогика институти қизлар ётоқхонасига ўрнатилган яширин камера туфайли шов-шувга сабаб бўлганди. Бугун эса шу институтнинг яна бир валломати – ёшлар масалалари ва маънавий маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Охунов Исроил ва Миллий хавфсизлик томонидан қўйилган ректор маслаҳатчиси Шарипов Aзаматнинг кирдикорлари ҳақида ёзмоқчиман.


Биринчидан, институтнинг 1-талабалар турар жойидан тарбиячининг назоратисиз чиқиб кетган бир-неча талаба Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ шаҳрида йўқолган.


Иккинчидан, ётоқхона тарбиячиси иш вақтида маънавият хонасида талаба қизлар билан зиёфат еб, уларга шилқимлик қилиб ўтириши ҳақидаги маълумот ўтган гал ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлса-да, бирор бир чора кўрилмади. Ректор маслаҳатчиси ва проректор томонидан босди-босди қилиб юборилди.


Учинчидан, яқинда табиий фанлар факультетидаги талаба қиз ўқиш даврининг охирида ўзини осиб ўлдиргани ҳам айнан шу шахслар томонидан босди-босди қилинди.


Бундан ташқари, айнан маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор олдинги иш жойидан хотинбозлиги туфайли ҳайдалиб, бизнинг институтимиз қиз ва аёлларига суяги йўқлигини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Республика вазирлиги томонидан ўрганишга келган ишчи гуруҳ ҳам ҳеч қандай чора кўрмаганини нима билан асослаш мумкин? Эшитишимизга қараганда, ректор маслаҳатчиси ҳам олдинги иш жойидан яхши ном билан кетмаган.


Бу йилдан бошлаб бизнинг институтимизда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар, профессор ўқитувчилар ҳамда институтимизда ўқийдиган талабаларга янги форма белгиланди. Белгиланган формани олийгоҳда иш юритувчи профессор ўқитувчиларга, ишчи-ходимларга ҳамда талабаларга умуман тўғри келмаслиги, этика ва эстетика у ёқда турсин, биз талабаларни "хотин оши"га ёки "маросимга" келгандак таққослаб қўйганлигини гапирмаса ҳам бўлади.

Бунинг устига, бу форма талабаларга мажбурий сотилмоқда. Лекин, бизнинг тизимда, мана шу формадан ҳам фойда қилиш пайида бўлганлар бош кўтариб, тантанавий равишда чўнтакларини бойитишяпти. Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор кабинетига ходимлар ҳамда форма масаласига тааллуқли ишчиларни алоҳида битталаб чақириб, янги машина ҳаракатини бошлаган.


Адашиб бошлиқ бўлиб қолган проректор ҳақида институтимизда анча гап-сўзлар тарқалган. Шамол бўлмаса, терак учи қимирламайди, деганларидек хотинбоз, порахўр қандай қилиб илм масканига келиб қолган экан? Балки, бу инсон ота-онаси ва боллари учун яхшидир, лекин институт учун – зулук.


Ушбу мурожаатдан кейин зора, институтимиз тозаланиб қолса ажаб эмас....

@Davr_talabi


🩸🩸🩸

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНИНИНГ “ВАТАНПАРВАР” РАҲБАРИ


Қашқадарё вилояти Ички ишлар органидан мурожаат йўллаяпман. Маматқулов Талъат Абдуманнобович яқинда вилоят ИИБ бошқарма бошлиғининг ўринбосари – маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.


Ўзини раҳбариятга яхши кўрсатиш мақсадида ходимларни мунтазам равишда иш вақтидан ташқари меҳнатга мажбурламоқда. Масалан, ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09-00 да бошланган маънавият ва маърифат дарслари унинг топшириғи билан соат 7-30 да бошланяпти.

Айтишича, энди керак бўлса, соат 7 да бўлармиш. Бироқ ИИВнинг 21.10.2021 йилдаги 400-сон буйруғининг тегишли бандида бу дарслар ҳафтанинг шанба куни соат 9 дан 10 гача ўтказилиши, вақти фақат вазирлик раҳбариятининг алоҳида кўрсатмаси билан ўзгартирилиши мумкин.


Демак, Талъат Абдуманнобович ўзини вазир ёки унинг ўринбосарлари қаторида кўриши, амалдаги вазирлик буйруқларига тупуриб қўйгани маълум бўлди.


Худди шунингдек, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг 15.04.2024 йилдаги тақсимот жадвалига асосан жисмоний тайёргарлик машғулотлари сешанба, жума кунлари соат 08-00 дан 10-00 гача давом этиши белгиланган.


Бироқ ҳурматли Талъат Абдуманнобович жанобларининг оғзаки топшириқлари билан машғулотлар соат тонги 06-30 да бошланяпти. Ходимлар ишдан тунги соат 1-2 да кетган бўлади.


Эрталаб болаларини боғча, мактабга ҳам ташлаб келиши керак. ИИВнинг 22.09.2022 йилдаги 383-сон буйруғи билан тасдиқланган йўриқномада жисмоний тайёргарлик машғулотлари ходимлар учун ҳар йили 2 сентябрдан 31 майга қадар давом этиши, ҳафтанинг сешанба, жума кунлари хизмат вақти, яъни соат 09-00 дан 18-00 га қадар, ҳар бир машғулот 1 соатдан кам бўлмаган ҳолда ўтказилиши кўрсатилган.


Лекин биз жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилиши мумкин бўлмаган июнь-август ойларида иш вақтидан ташқари қатнашишга мажбур бўлдик.

Бундан ташқари, камига ходимлар йил давомида ўз хизмат вазифасига кирмайдиган юзлаб тадбирларга жалб қилинади. Масалан, пахта чопиғи, култивация, суғориш, такрорий экин, ғаллани ўриб, комбайнларни кечаси билан қўриқлаб ётиш, пахтага ўз ҳисобидан теримчи чиқариш, бошқа туманларга бориб профилактик ҳисобдаги ва паспорт муддати ўтган фуқаролар билан суҳбатлашиш ва ҳ.к.


Ходимларни аслида ушбу ишлардан ҳимоя қилиши керак бўлган шахсий хавфсизлик бошқармаси ишчилари эса 20 млн ойлик олиб, 5-6 млн ойлик оладиган ходимларнинг кетини пойлашдан бўшамайди.


Худди шундай ИИБ касаба уюшмаси, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими ҳам ҳолатга бефарқ. Бу эса Бўстонлиқдаги каби кўнгилсизликлар кўпайишига, яхши ходимлар ИИО тизимидан бўшаб кетишига олиб келмоқда.


Бизнинг ўтинчимиз шуки, ИИБ раҳбарияти ходимларни қийнашни бас қилсин. Ўзи шундоғам эрталаб келсак, кечки пайт қачон кетишимиз аниқ эмас. Ҳозир ҳам мустақиллик тадбирларидамиз.


Лекин байрамга мукофот пули йўқлиги эълон қилинди. Шунинг учун эрталаб болаларимизни боғча, мактабга қўйиб, соат 09-00 да ишга келайлик. Чунки биз оддий ходимларнинг шахсий ҳайдовчиларимиз йўқ.

Юқорида айтганларимиз бўлаётган воқеаларнинг ўндан бири ҳам эмас. Биз ҳам одаммиз! Раҳбариятнинг эшаклари эмас!


Ушбу мурожаат ёзилаётган вақтда 31 август кунидаги маънавият ва маърифат дарслари соат 07-00 бошланиши ҳақида топшириқ берилди. Луғатимизда бор лаънат ва сўкишларимизни Талъат Абдуманнобовичга тилаб қоламиз!

@Davr_talabi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганлар жаримага тортилди

Ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари – 340 минг сўмдан жарима белгиланган.

Шу белгиланмаган жойга ахлат ташлаганларга шароит яратилмагани учун балки шундай йул тутишгандир
.

@Davr_talabi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу расм ва видеони Маданият вазирига юбориб ўтирманг. Уларнинг булардан муҳимроқ ишлари бор фестивал ўтказишлари керак.

@Davr_talabi


Озод ака, журналистлар Сизни ҳофиз сифатида танқид қилмаяптилар, давлат амалдори мақомида олиб бораётган иш фаолиятингизни танқид қиляптилар.
Халқ ҳофизи сифатида бахонгиз "5" ака, вазир сифатида эса халқ фаолиятингизга нечи баҳо берганини журналистлар Сизгача етказиб беряпти холос!

👉 @Davr_talabi каналга аъзо бўлинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир тийинга қиммат блогерлар! Мен ўйлиманки блогерларни саралаш вақти келди!

Ҳа брат, сиз ҳам эдингиз ўшандай, энди бўлибсиз биздай, деган гап бўлар эди.

Чингизни яна бир гапи бор: Кўтча қичияптими? — дейди.

Энди сизни танқидингизга жичча тўхталсам. Ўзбекистонда 🤌 юрган эдингиз-ку, четга чиқиб гапиришни ҳамма билади.

Бир вақтлар, каналчангизда чиққан постларни тарқатишга кўмаклашишни сўраган вақтлар ёдингиздан кўтарилди, шекилли!

Ҳа, яна бир гап: Телеграм каналингизни обуначиларини 3 минг ҳам қилолмаганингиз алам қилдими? Ёки блогер бўлиб бой бўлиб кетмасангиз, каналчангизга нега “реклама” хизматини ёзиб қўйгансиз?

Эшак семирса эгасини тепади, деган гап бежизга айтилмаган экан-да.

@Davr_talabi


Кўчасини асфальт қилдириш орзусида яшаб, "Опен бюджет"да овоз тўплолмай юрганлар Озод акасини қидириб юрганмиш...


@Davr_talabi


Энди Транспорт вазири чиқиб: "Гапда-у! Йўллар фестивалларданам, концертларданам кўра муҳимроқ!" - деса бирга-бир бўлар эди.

Хуллас, ҳамма ўз соҳасини бошқа соҳалардан устунроқ деб айтса жадал ривожланамиз.

👉
@Davr_talabi каналга аъзо бўлинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Маданий фестиваллар асфалтданам, йўлларданам кўра муҳимроқ! - Маданият вазири Озодбек Назарбеков.

👉
@Davr_talabi каналга аъзо бўлинг!


#️⃣🩸🩸🩸

Яраланган қуш ҳамон учмоқда ёхуд ИИОдаги шароит хеч қачон ўзгармайди!


Нимага бугунги кунга келиб ИИО ходимларининг катта қисми ишдан бўшамоқда, нимага бу ходимларнинг асосий қисми ёшлар? ИИВ рахбарияти мард бўлиб, ишдан ўз хоҳишига кўра бўшаган ходимларнинг охирги 5 йилдаги статистикасини эълон қила оладими?

ИИОда ишлаб бўлмай қолганининг сабаблари:

биринчидан, ойликлар жуда паст. Шу олган ойлигининг ҳам катта қисми иши юзасидан сарфланади, ойлиги тўлиқ уйга кирмайди. Аммо иш графиги 24/7 деб қўрқмай айта оламан. Ходимлар бор кучини, вақтини бериб, бошқа жойдан даромад манбаига эга бўлмасдан ишлаб шу арзимаган ойликни олса, эртага қандай уй-жой қилади, оиласини боқади?

иккинчидан, иш вақти мутлақо тартибга солинмаган. Оиласига, ота-онасига мутлақо вақт ажрата олишмайди. Вазият шу даражага етганки ходим хатто ўзининг кунлик эҳтиёжларига (овқат ейиш, ювиниб-тараниш, уст-бошини тартибга келтиришга) вақти йўқ. Ўзини боласи уйда касал бўлиб ётса шифохонага олиб боришга вақти йўқ, лекин бировнинг боласига бирор корҳол бўлса биринчи навбатда воқеа жойида бўлади.

учинчидан, ходимлар ўз хизмат вазифасига кирмайдиган бошқа ишларга кўплаб жалб қилинмоқда. Ўзи қиладиган иши бошидан ошиб ётган бўлишига қарамасдан, ходимларга бошқа вазифалар буюришади. Бу тутруқсиз, беъмани вазифаларни рўйхати жуда кўп. Қолаверса, ходимларнинг қўшимча хизматга бириктириш тартиби белгиланмаган, ходимлар қўшимча хизматга бириктирилганда қўшимча хақ олишмайди. Яна шунча ишлаб туриб мажлисларда бор гапни эшитади.

тўртинчидан, ходимлар мутлақо мустақил эмас. Таъбир жоиз бўлса ИИО қолган барча ташкилотлардан қуйи даражадаги орган бўлиб қолди. Лекин хамма ишни шу орган бажаради.

бешинчидан, бировларнинг айбини бўйнига олишга мажбур. ИИО бошқа ташкилотлардан фарқли ўлароқ фуқаролар билан бевосита алоқа қилади. Кимнингдир “заказ”ини мажбурликдан бажараётганда фуқаро ИИО ходимини ёмон кўради, уни орқасида турган хақиқий маразни эмас. (мазкур гапларимни ИИО ходимлари юракдан тушунишади)

олтинчидан, штат етарли эмас, бор штат ҳам тўғри тақсимланмаган.

еттинчидан, пенсия ёши узоқ қилиб қўйилди, олдингидек 12 йилда нафақага чиқиб бўлмайди.

Эххее, бу рўйхатни жуда кўп давом эттирса бўлади, лекин фойдаси йўқ. Айтилмаган гап қолмаган. Менга фақат бир нарса мухим, Халқнинг ИИО ходимларидан норозилиги юқори даражада. Бунга сабаб эса тизимда сифатли бажарилган кам иш эмас, балки хўжакўрсинга бажарилган кўп иш қадрли бўлиб қолгани, рахбарларнинг етарлича сиёсий иродага эга эмаслигидир. Шунча қийинчиликда “портлаб” кетмасдан ишлаётган ходимларнинг ахволини эса “яраланган қуш ҳамон учмоқда” деб таърифлайман.

ИИОда бошқа хеч қайси ташкилотда орттириб бўлмайдиган юксак тажрибадан бошқа бирор нарса орттириб бўлмайди…

@Davr_talabi


Айрим ИИВ тизимидаги раҳбарларга эслатма!

Ишчи ходимлар билан муомала қилаётганингизда, қаршингиздаги шахснинг ортида таомлантирадиган оиласи, даволатадиган бетоби борлигини, Аллоҳдан сўнг, шу инсондан умид қиладиган ўғил-қизларга ота эканлигини эсланг. Уни кўнглини синдирманг. Қасамки, хамма унинг табассумини кутиб турган бир вақтда уйига маҳзунлик либосида қайтиши, ўта кабих ишдир…

@Davr_talabi


Ассаллому алейкум согинтириб биз Яна Иш фаолиятимизга кайтдик.

@Davr_talabi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Пллат

@Davr_talabi


Фейк хабар Монополия хали яшайди.


@Davr_talabi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
— Ие, ўзи чачни йўқотолмай ҳалакман-ку, вазир ё камида ҳоким бўлиш илинжида. Сиз бўлса, қайтараман, дейсиз!

— Эрталабдан пост ташлаганимга ҳайрон бўлманг! Бугун дам олиш кунимда, сизларни қотиб қолган бармоқларингизни итдек ишлатай!.. :)

@Davr_talabi


#Китобхон_гвардия

Китоб ўқиса яхшида, одамларнинг дардларини ҳам тушунади роботдай фақат жиноятчига қарагандай қарамайди😜

@Davr_talabi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🩸🅰️🩸🩸🩸🩸

Алламжонов медиасига “Республика ГАИ” дан айб топиш командаси берилган

Тез орада жамоат хавфсизлиги департаменти ёки давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарлари ўзгариши мумкин.

Бунга сабаб АЛЛАМЖОНОВга тегишли Мултирадар ўрнатилган машиналардан келадиган даромаднинг кескин тушиб кетгани, пуллик экосмотрларни йўлга қуйилмаганида экан.
Гаи Инспекторларини духи йўқ, матиз билан дамасдан айб топса топадики, илло бетонланган жентра малибуга осилолмайди.
ГАИ республикага шундай бир кучли ходимни бошлиқ қилиш керакки, ҳатто унинг жигарлари йўл қоидаларини бузган тақдирдаям жаримага тортилсин. Прокурор ва судялар ичиб рулда юролмасин, ҳокимчаларга тегишли давлат ва шахсий машиналар энасини боғида юргандек йўлнинг тўғри кеган жойидан молга ўхшаб юриб қолмасин, ииб ходимлари ноқонуний тонировка тортиб, мумкин бўлмаган сиреналарни шахсий машинасига ўрната олмасин.
Мухтасар қилиб айтганда, йўлда ҳеч ким устун эмаслигини таъминлаб қўядиган, йўл ҳаракати қоидаларини барча учун мажбурийлиги амалда исботлайдиган қўрқмас, духи баланд раҳбар керак. Зеро шунга қараб, халқ қонун барчага баробарлигига баҳо беради.
Шу ўринда Давр Смарт Бизнес МЧЖ рахбари Сардор монополни эсламай илож йўқ Саидов ишдан олинса янги Началник ГАИ ни хам сотиб олармикин ёки янги рахбар сотилмайдиганлардан бўлиб чиқармикан.

@Davr_talabi

20 last posts shown.

9 439

subscribers
Channel statistics