Ейиш.
Андижон вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мансабдор шахслари томонидан ҳақиқатда ишламаган ходимларга ойлик маоши тўлаш ҳамда асоссиз мукофот пуллари ва қўшимча устамалар тўлаб берилиши натижасида 239,1 миллион сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланган.
Бекобод туманида маҳалла раиси томонидан ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, ҳақиқатда мазкур маҳаллада яшамайдиган ва нафақага муҳтожи бўлмаган 26 фуқарога жами 101,5 миллион сўм нафақа пуллари тайинланиб, шундан 31,6 миллион сўми фуқароларга асоссиз тўлаб берилгани аниқланган.
Сариосиё тумани халқ таълими бўлими ҳисобчиси тумандаги 27-сонли мактабда муқаддам ишлаб кетган уч нафар фуқаро ва ҳақиқатда ишламаган кишининг номларига банк пластик картасини расмийлаштириб олиб, 2016-2020 йиллар давомида жами 355,3 миллион сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланган.
P.S.: Назаримизда, муаммо талон-торож қилганларда эмас, балки шунга йўл қўйиб бераётган тизимда.
ЎзА