Суғур куни
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида маҳалла раиси туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори билан олдиндан тил бириктириб, марказга иш сўраб мурожаат қилмаган ва ишсизлар рўйхатига киритилмаган 26 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб этилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузиш орқали жами 36,2 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.
Бундан аввалроқ, Наманган туманидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари томонидан марказга иш сўраб мурожаат қилмаган ва ишсизлар рўйхатига киритилмаган 204 фуқаронинг жамоат ишларига жалб этилгани ҳақида сохта ҳужжатлар тузилгани ва ушбу ҳужжатлар воситасида 216,2 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани маълум қилинган эди.
Бугун сенат раиси Танзила Норбаева Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан Инқирозга қарши кураш жамғармасининг 1 млрд 750 млн сўмдан зиёд маблағи талон-тарож қилинганини маълум қилди .