Шахсий бренд. Ҳозир замон борган сари ривожланиб бормоқда, умуман шахсий брендсиз бирор бир соҳада нормал савдо қилиш қийинлашиб бормоқда. Талабаларга маслаҳатим: ҳозирдан ўзингиз танлаган соҳа бўйича шахсий бренд юритишни бошланг. Барча тармоқларда фаолият олиб боришни бошланг.
Масалан, туризм йўналишида ўқисангиз, турлар ҳақида маълумотлар, виза олиш учун ариза бериш намуналари, қайси давлатларга визасиз бориш мумкин, арзон билетлар қандай олинади ва ҳокозолар ҳақидаги маълумотларни видео, аудио, матн шаклларида бериб боринг.
Ўз аудиториянгизни шакллантиринг ва улар билан доимий алоқа ўрнатиб боринг. Агар ҳозир биринчи курс бўлсангиз ва шахсий бренд юритишни бошласангиз, ҳамма университетни битириб иш қидириб юрганда иш берувчилар сизнинг ортингиздан қувиб юради.
Иш берувчи сизни эмас, сиз иш берувчини танлайсиз. Шахсий бренд олиб боришнинг яна бир устунлиги: доимий равишда ўз устингизда ишлашингизга, янги нарсаларни ўрганишингизга мажбур қилади, университетни битиргунча ўз соҳангизнинг мутахассиси бўлиб қолганингизни ўзингиз ҳам сезмай қоласиз.
Бошида ёзган нарсаларингиз, олган видеоларингиз унчалик ҳам ўхшамаслиги, ўзингизга ёқмаслиги, кўришлари сони кам бўлиши мумкин, лекин бу вақтинча ҳолат, ҳар куни контент яратаверсангиз, бу ишда профессионал бўлиб кетасиз.
Бектош Хотамов
Сафимизга қўшилинг:👉
@davlattestmarkazi 👈