Davlat siyosati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Ўзбекистонда кадрлар алмашинуви, давлат сиёсати ва бошқарувига оид муҳим янгиликлар манбаси

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Зафар Азимов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари эди.

Зафар Рузиев вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Зарбдор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

@davlatsiyosati


“Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди

Қонунга кўра, давлат сирлари соҳасидаги ягона давлат сиёсати Президент томонидан белгиланади.

Давлат хавфсизлик хизмати давлат сирлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш Ўзбекистонда махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади.

Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тўғрисидаги ўз қарорлари учун шахсан жавобгар бўлади.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг куйидаги учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун махфийлик грифлари белгиланади:

- махфийликнинг биринчи даражаси – “Алоҳида аҳамиятли”;

- махфийликнинг иккинчи даражаси – “Мутлақо махфий”;

- махфийликнинг учинчи даражаси – “Махфий”.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун - 30 йилдан ва хизмат сири учун - 10 йилдан ошмаслиги керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

@davlatsiyosati


Юлдашев Ғайрат Абдуллаевич "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

@davlatsiyosati


Янги йил байрами муносабати билан 5 кунлик ишловчилар кетма-кет 6 кун (28 декабрдан 2 январгача), 6 кун ишловчилар кетма-кет 5 кун (29 декабр - 2 январ) дам олади.

3 январ барча учун иш куни ҳисобланади.

@davlatsiyosati


“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Саноқулов Ўзбекистон гандбол федерацияси раиси этиб сайланди.

@davlatsiyosati


Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабр кунлари ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

@davlatsiyosati


Мудофаа вазири Шухрат Халмухамедов Ўқ отиш спорти федерацияси раиси этиб сайланди.

@davlatsiyosati


Аваз Каримов Спорт вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача вазир маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

@davlatsiyosati


Асроржон Аскаров “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Бунгача бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаган.

@davlatsiyosati


Орифжон Файзиев Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

У бунгача агентликнинг Суғурта бозорини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

@davlatsiyosati


Жамшиджон Абдузухуров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бунга қадар у Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

@davlatsiyosati


Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев лавозимидан озод этилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@davlatsiyosati


Абидхаджаев Умид Кутпитдинович Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

@davlatsiyosati


Ўзбекистон Қаҳрамони Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди.

@davlatsiyosati


2025 йилги ўқув йилида ўқувчиларни дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш бепул бўлади.

@davlatsiyosati


Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

@davlatsiyosati


Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланиб, 11 январгача давом этади.

@davlatsiyosati


Алишер Муратов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланди

У Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди. 

@davlatsiyosati


Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.

Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

@davlatsiyosati


Президент 483 нафар шахсни афв этди

Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

@davlatsiyosati

20 last posts shown.