АҚШ савдо урушини бошладиАҚШ президенти Дональд Трамп
Канада ва
Мексикадан АҚШга импорт қилинадиган товарларга
25 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилди.
Хитойдан келтирилаётган барча товарлар ҳам
10 фоизлик бож қўлланилади.
Аввалроқ Трамп мазкур қарорни
ноқонуний миграция ва
гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш билан изоҳлаган эди.
Бунга жавобан
Канада АҚШнинг
155 млрд доллар қийматидаги товарларига таъсир қиладиган
25 фоизлик қарши тарифларни эълон қилди. Мамлакат бош вазири таъкидлашича, "АҚШга кириб келаётган фентанилнинг
1 фоизидан камроғи Канададан келади. АҚШга кириб келаётган ноқонуний муҳожирларнинг
1 фоизидан камроғи Канададан ўтади. Канадага қарши савдо чоралари одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамкорликда ишлашнинг яхши усули эмас".
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум бунга жавобан ҳам
тариф, ҳам
нотариф чораларни жорий этишини ваъда қилди, аммо ҳозирча тафсилотларни маълум қилмади.
Хитой АҚШга қарши "ноқонуний иш услублари" учун
ЖСТга шикоят қилишини ва ўз ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қарши чоралар кўришини билдирди.
Telegram |
YouTube