Ўзбекистонга АҚШдан коронавирусга қарши 3 млн дозадан ортиқ Moderna вакцинаси келтирилди
30 июль куни Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Вакцина АҚШ томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури доирасида ажратилган бўлиб, махсус ҳаво қатнови воситасида АҚШнинг Алабама штатидан мамлакатга етказиб берилган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Аэропортда юкни қабул қилиб олиш жараёнида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, Давлат бош санитария врачи Баҳодир Юсупалиев, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Розенблюм, USAID’нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Кристофер Фицпатрик ва бошқа масъуллар иштирок этган.
Батафсил
@daryo_live