Ўзбекистонда БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси кучга кирди
БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси 2021 йил 28 июлда Ўзбекистон учун кучга кирди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2006 йил 13 декабрдаги резолюция билан қабул қилинган ва 2008 йил 3 май куни кучга кирган. Конвенция Ўзбекистон томонидан 2009 йил 27 февраль куни имзоланган ва 2021 йил 7 июнда ратификация қилинган эди.
Ушбу халқаро шартномада бугунги кунда 184 та давлат иштирок этади.
Конвенция 50 моддадан иборат бўлиб, унда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари, жумладан, уларнинг яшаш, фуқаролик, ҳуқуқий ҳимояланиш, таълим олиш, саломатликларини сақлаш, бошқалар билан тенг равишда меҳнат қилиш, бўш вақтни ўтказиш, дам олиш ва спорт билан шуғулланиш, етарлича турмуш шароитига эга бўлиш ва ижтимоий ёрдам ҳуқуқлари эътироф этилган ва уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий кафолатлари белгиланган.
Батафсил
@daryo_live