Шавкат Мирзиёев: «2021 йилда кўп қаватли уйларга хизматлар кўрсатиш ҳажми камида 3 бараварга оширилади»
Ўзбекистонда икки йилда 6 мингга яқин кўп қаватли уйлар барпо этилган. Бу ҳақда айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида таъкидланди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
«Ҳар бир вазирлик ва идора раҳбари ўзи масъул бўлган соҳада аҳолига хизматлар кўрсатиш борасидаги муносабат ва ёндашувларини мутлақо ўзгартириши шарт. Вазирлар ўз соҳасида хусусий сектор фаолияти учун қонунчилик базасини яратиши ва рухсат бериш талабларини соддалаштириши, янги хизмат турларини жорий этиш учун тадбиркорликка йўл очиши зарур. Акс ҳолда, дунёдан ортда қолиб ўтираверамиз.
Бунда қаерда давлат корхонаси, қайси фаолият бўйича давлат-хусусий шериклик ёки хусусий сектор фаолият юритишининг қоидалари аниқ ва лўнда қилиб белгиланиши лозим.
Мисол учун, 2 йилда 6 мингга яқин кўп қаватли уйлар барпо этилди, ҳатто 25–30 қаватли уйлар қурилмоқда. Лекин бу уйларнинг эксплуатацияси ва уй-жой массивларида хизматларни ривожлантириш билан ким шуғулланади деган саволга ҳали аниқ жавоб йўқ.
Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов вилоят ҳокимлари билан бирга 2021 йилда бошқарув компанияларини ташкил этиш орқали кўп қаватли уйларга хизматлар кўрсатиш ҳажмини камида 3 бараварга ошириб, 1,5 триллион сўмга етказишга масъул бўлади (ўтган йили 513 миллиард сўм)», – деди Президент.
@daryo_live