Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 28 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди
Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 21 апрель куни жами 28 405 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 486 960 нафарга етди.
21 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни
Сурхондарё вилояти (5307 нафар),
Наманган вилояти (4237 нафар),
Самарқанд вилояти (3204 нафар) банд қилди.
Таъкидланишича, ҳозирга қадар жами эмланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич Фарғона вилоятида (69 013 нафар) қайд этилган. Наманган вилоятида бу кўрсаткич 52 078 нафарни, Андижон вилоятида 49 533 нафарни, Самарқанд вилоятида эса 46 598 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бугунги кунда 1 миллион 660 минг доза вакцина бор. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси, 1 миллион дозаси Ўзбекистон—Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси. Ўзбекистонга апрель охирига қадар яна 1 миллион дона Хитой ва 300 минг дона «Спутник V» вакциналари олиб келиниши маълум қилинган.
@daryo_live