«Бир тилни барча учун мажбурий ‘халқ тили’га айлантиришдан тийилайлик» — Расул Кушербаев
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 20 апрель куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар « ‘Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида’ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бобма-боб, моддама-модда кўриб чиқди. Парламент қуйи палатаси матбуот хизматининг қайд этишича, лойиҳадаги давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида давлат тилининг қўлланилиши билан боғлиқ масалалар қизғин баҳс-мунозаларга сабаб бўлди.
«Миллий тикланиш» фракцияси раиси, депутат Алишер Қодировнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси муҳокамасида «ХДПнинг советча қарашлари ва ‘Миллий тикланиш’ни азалдан жини суймайдиганлар билан қонунга жиддий эътибор бермаётганларнинг кайфиятлари» устуворлик қилди.
«Ўзбек тили қадрини кўтариш ва уни устуворлигини таъминлаш учун киритаётган таклифларимиз ‘қолган миллатларни хафа қилиб қўймаслигимиз керак’ ёндашуви билан қабул қилинмай қоладигандек. Кечаги сессияда шундай нормалардан бири етарли овоз йиғмади», — деган у ўзининг Telegram каналида.
Унинг айтишича, қонун лойиҳасининг 4-моддасида белгиланган фуқарони давлат тилини билмаганлиги учун ҳуқуқини чекламаслик тўғрисидаги норма кўпчилик овози билан қабул қилинган.
«Тахмин қилаяпман, шу кетишда 11-моддадаги давлат хизматчисига давлат тилини билиш, 13-моддадаги давлат идоралари аризаларни давлат тилида қабул қилиши ва жавоб бериши, 17-моддадаги барча миллатларни ўз она тилларида таълим олишларига устуворлик бериш бўйича нормалар ҳам чиқариб ташланади», — дейди депутат.
«Ҳаммани ўйлаш, албатта, яхши, ўйлаяпмиз ҳам, бу қонун лойиҳасида биронта бошқа миллатли ватандошларимиз ҳуқуқини камситадиган норма йўқ… лекин бу меҳрибонлик ўзимизни камситиш ҳисобига бўлмаслиги керак… Парламент сайловларида масъулиятли бўлинг. Чунки шу ерда миллат ё қаддини ростлайди ёки тиз чўкади», — дейди Алишер Қодиров.
ЎзЛиДеП аъзоси, депутат Расул Кушербаев бунга жавобан Ўзбекистондаги озчилик миллат вакилларига нисбатан бўлаётган эътиборни «меҳрибонлик» учун қилинаётган иш мазмунида қабул қилиб бўлмаслигини айтган. «Ким ‘меҳрибонлик’ сўрабди, кимга керак бундай ‘меҳрибонлик’, тенглик камситишга олиб бориши нима деган гап? ‘Ўзимизни’ деб кимни айтаяпмиз?», — дейди Кушербаев.
Шунингдек, давлат тили билан боғлиқ масалани кўп миллатли мамлакатда фақат қайсидир миллат тақдири билан боғлайвериш нотўғри эканини таъкидлади. «Биз барчамиз кўп миллатли Ўзбекистоннинг фуқаролари шу юртнинг бир бўлагимиз».
«Шу мамлакатда туғилиб ўсган ва мамлакат ривожи, ҳаёти учун озми кўпми ҳамма миллатлар қатори ҳисса қўшган озчилик миллат авлоди сифатида бундай мазмундаги гапларни эшитиш шахсан менга оғриқли бўлмоқда. Билмадим буни танада ҳис қилиб кўриш учун Ўзбекистонда ўзбек миллатидан бошқа миллат вакили бўлиб туғилиб, яшаб кўриш керакдир. Лекин бугун буни айрим ҳамкасбларимиз таналарида ҳис этмай, енгил ўтиб кетишди, саволлар мазмунига чуқур киришмади», — деган депутат.
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси масала давлат тилида иш юритиш ҳақида кетаётганини эслатади ва давлат ишлари билан боғлиқ масалаларда давлат тилига амал қилишни кучайтириш кераклигини таъкидлайди.
«Лекин бир тилни бу мамлакатдаги барча учун мажбурий ‘халқ тили’га айлантиришдан тийилайлик. Чунки гап давлат тили ҳақида кетмоқда. Давлат тили эса битта-ўзбек тили, халқ тили эса кўп.
Батафсил
@daryo_live