Наманганда тадбиркорнинг қўлини қайириб, машинага солиб кетишгани ҳақида хабар тарқалди. Воқеа юзасидан расмий маълумот берилди
Telegram ижтимоий тармоғида «Даҳшат. Наманганда тадбиркорнинг қўлини қайириб, кетидан тепиб машинага солишди» номли видео ва фото мақола тарқалди. Ҳолат юзасидан Тергов департаменти расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 17 декабрь куни соат 13:00 да 48 ёшли Т.И. Наманган шаҳар «Соҳил» МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиш объектида ишчи сифатида ишлаётган вақтида Наманган вилояти ҳокимлиги ишчи гуруҳи таркибида ноқонуний қуриб олинган биноларни бузиш жараёнида иштирок этаётган 28 ёшли Ҳ.У. билан оғзаки тортишиб, уни шаҳарсозлик норма талабларига зид равишда ноқонуний қурилаётган бинони бузиш ҳақидаги талабига бўйсунмасдан, уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган.
Шундан сўнг Т.И. Ҳ.У.нинг қўли билан юзига уриб, тан жароҳати етказгани аниқланган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасида, фуқаро Ҳ.У.нинг баданида аниқланган жароҳатлари ўртача оғир тан жароҳатлари эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 29 декабрь куни Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши бўйича олиб бориладиган суриштирув ҳаракатлари давомида жанжалда иштирок этган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Ҳозирда жиноят иши бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Батафсил: http://dy.uz/ChTZ3