⚡️Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида ўқиш шу йилнинг 2 сентябридан бошланиши тўғрисидаги асоссиз хабарлар тарқалмоқда. «Талабаларнинг олий таълим муассасаларига қайтиши Республика Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, мамлакатимиздаги карантин ҳолатининг бекор қилинишига боғлиқ», – дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборотида.