❗️Таиланд бош прокуратураси COVID-19 коронавируси ҳақида 1 апрель ҳазилларини қилган фуқаролар қамалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. «1 апрель — Ҳазил кунида коронавирусга оид ҳазилларни интернет, ижтимоий тармоқлар ёки ОАВ орқали тарқатган шахслар икки йилгача озодликдан маҳрум этилиши ёки 1,3 минг долларгача жаримага тортилиши мумкин», — дейилади хабарда.