Daryo — LIVE

@daryo_live Like 14
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

"Daryo"нинг маҳаллий хабарлари тўлиқ матн кўринишида бериб бориладиган Телеграм-канали.
Расмий канал – @daryo
Расмий кирилл – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Спорт – @daryo_sport24
Биз билан алоқа: info@simple.uz, @daryo_livebot
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
News & Mass media
Added to index
23.07.2017 07:07
advertising
Telega.io - Telegram Ad Exchange
Service for advertising your business in Telegram
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
104 192
members
~29.9k
avg post reach
~1.1m
daily reach
~40
posts per day
28.7%
ERR %
679.81
citation index
Forwards & channel mentions
19131 mentions of channel
7617 post mentions
7494 forwards
Kasbi.uz
22 Apr, 18:51
Mufasa™
22 Apr, 15:29
Муҳрим
22 Apr, 08:12
22 Apr, 04:36
@ZAMONUZ
21 Apr, 18:59
Tezkor.uz
21 Apr, 18:35
Musannif Adham
21 Apr, 18:26
Qo'ysangchi
21 Apr, 18:24
21 Apr, 18:18
Niyozovchasiga ;)
21 Apr, 18:14
UzNews24 | info
21 Apr, 10:43
20 Apr, 19:06
Kun.uz
20 Apr, 14:10
Kun.uz
20 Apr, 14:10
Kun.uz
20 Apr, 14:10
Kun.uz
20 Apr, 14:10
Kun.uz
20 Apr, 14:10
Kun.uz
20 Apr, 14:10
Kun.uz
20 Apr, 14:10
Kun.uz
20 Apr, 14:10
Urmon News
18 Apr, 09:30
Surxon Live
17 Apr, 13:41
ΔεʀՖКίγ🔥
16 Apr, 20:01
Ромитан.УЗ
16 Apr, 14:59
davletovuz
16 Apr, 14:53
Sattorov qaydlari
15 Apr, 19:44
💲BOYLIK.UZ
15 Apr, 12:51
💲BOYLIK.UZ
15 Apr, 12:51
💲BOYLIK.UZ
15 Apr, 12:51
Channels quoted by @daryo_live
YHXBB_UZ
22 Apr, 19:06
Daryo | Rasmiy kanal
22 Apr, 16:30
YHXBB_UZ
22 Apr, 15:54
Daryo | Rasmiy kanal
22 Apr, 13:30
Daryo | Rasmiy kanal
22 Apr, 10:29
OSSO
22 Apr, 10:29
Biznes-ombudsman
22 Apr, 09:39
Daryo | Rasmiy kanal
22 Apr, 09:39
Daryo | Rasmiy kanal
22 Apr, 07:49
Sultan Scholarship
22 Apr, 07:49
Rasul Kusherbayev
21 Apr, 18:39
TSUOS
21 Apr, 17:05
Daryo | Rasmiy kanal
21 Apr, 16:30
YHXBB_UZ
21 Apr, 15:50
Daryo | Rasmiy kanal
21 Apr, 13:30
Rasul Kusherbayev
21 Apr, 13:26
Rasul Kusherbayev
21 Apr, 12:13
Biznes-ombudsman
21 Apr, 10:39
Daryo | Rasmiy kanal
21 Apr, 10:30
EPA Company
21 Apr, 10:30
Daryo | Rasmiy kanal
21 Apr, 07:30
Huquqiy axborot
20 Apr, 21:29
Bosh prokuratura
20 Apr, 18:49
MJ Developers
20 Apr, 16:30
Bosh prokuratura
20 Apr, 16:11
Daryo | Rasmiy kanal
20 Apr, 13:30
Bizning Uylar
20 Apr, 07:30
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
Daryo — LIVE 22 Apr, 20:47
​​Ўзбекистонда бесоқолбозлик билан қамалган маҳбуслар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда сўнгги 5 йил давомида бесоқолбозлик билан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сони 49 нафарни ташкил этган, дея Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига таяниб «Qalampir.uz» хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу жиноят тури билан Жиноят кодексининг 120-моддасига кўра жавобгарликка тортилган шахслар 2016—2020 йиллар кесимида қуйидагича келтирилган:

2016 йилда — 6 нафар;
2017 йилда — 15 нафар;
2018 йилда — 7 нафар;
2019 йилда — 7 нафар;
2020 йилда — 9 нафар.
Ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этганларга нисбатан чиқарилган суд ҳукми қонуний кучга кирганидан сўнг улар ўрнатилган тартибда тайинланган жазо турига қараб, жазони ижро этиш колонияларига юборилади.

Шунингдек, меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар томонидан ҳуқуқбузарликлар такрорий содир этилишининг олдини олиш ҳамда уларнинг хулқ-атворларини психологик жиҳатдан ўрганиш, кўникиш даврида мослашишга руҳий жиҳатдан ёрдамлашиш мақсадида уларга психолог хизмати кўрсатилади. Ушбу хизматлар бу тоифадаги маҳкумлар билан доимий ва индивидуал тарзда олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир жинсли муносабатларнинг қонунийлаштирилишига қарши бўлган фаоллар 28 март куни ўз норозиликларини билдириш мақсадида Тошкент марказидаги Амир Темур хиёбони олдида тўпланганди. Кейинроқ Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ЛГБТ фаолларига қарши норозилик ҳолатидан сўнг 12 киши ушланганини маълум қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шербек Бўронов, Гулбаҳор Сайдғаниева ва Гулруҳ Агзамова сўнгги кунларда Тошкентда юз берган воқеаларга ўз муносабатларини билдирди.

Депутат Алишер Қодиров ЛГБТ тарғиботига қарши «юмшоқ жазо»ни кучайтиришга, Расул Кушербаев эса провокаторларга чора кўришга чақирди. Кейинроқ ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилган блогер Миразиз Бозоров ўз уйи олдида дўппослаб кетилгани маълум қилинди.

Ушбу можаролар ҳақида 30 март куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам муносабат билдириб, халқаро ташкилотларни Ўзбекистон ёки бошқа ҳар қандай давлатга бирор талаб қўйишдан олдин миллатнинг менталитети, дини, маданияти, урф-одатларини инобатга олишга чақирди. АОКА эса ЛГБТ можаролари ҳамда шу билан боғлиқ воқеалар юзасидан блогер ва ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаат қилди.

Бундан ташқари, БМТ Тошкентда содир бўлган «хавотирли воқеалар»ни холис тергов қилишга чақирди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 20:06
​​ХТВ Тошкентдаги мактабда дарс пайти ЛГБТ мавзуси кўтарилганини рад этиб, воқеа акс этган видеони эълон қилди

Блогер Шаҳноза Соатова Тошкентдаги мактаблардан бирида дарс пайти болаларнинг калта пайпоқ кийган-киймагани текширилгани, буни ЛГБТга қарши кураш, деб тушунтириш берилганини айтганди. Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳодиса Миробод туманидаги 110-мактабда юз бергани, аммо келтирилган ҳолат юзасидан мактабларга ҳеч қандай топшириқ берилмаганлигини, ҳақиқий ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилганди. Вазирлик ўрганишлар натижаси ва ўша куни қайд этилган видеотасвирни эълон қилди.

Маълум қилинишича, видеотасвирдаги ҳолат 110-умумтаълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси ҳамда директор ўринбосари ўқувчининг телефон ўйнаб ўтирганини ҳамда ўқитувчига нисбатан ҳурматсизликни кўриб, синфга киришга мажбур бўлган вақтида юз берган.

Телефон билан боғлиқ ҳолат муҳокама қилинганидан сўнг, улар томонидан болалар тартибга чақирилган ҳамда ўқувчиларнинг ўзларини дарсда тутишлари, ўқитувчига ҳурмат, дарсга эътибор қилиш, жисмоний тарбия кийимида дарсда ўтирмаслик каби масалалар бўйича тушунтириш берилган.

«Видеотасвирдан бу ҳолат блогер айтганидек 20 дақиқа эмас, 9 дақиқа давом этгани кўриниб турибди. Ўзбек тили дарси бузилди деб жар солаётган ўзбек тили ҳимоячиси ўқувчиларнинг ўзбек тили ўқитувчисини ва дарсни қанчалик беҳурмат қилаётганини ҳам ушбу видеодан холис ўрганиб, ота-оналарни ҳам ўз фарзандлари тарбиясига эътиборлироқ бўлишга чақиришини истаб қолардик», — дейилади вазирлик хабарида.

Халқ таълими вазирлиги тақдим этган видеотасвир диққат билан кузатилса, ўқитувчи томонидан дарс сўнгигача муҳокамаларга сабаб бўлган мавзу ҳақида сўз бормаган. Муҳокамаларга сабаб бўлган мавзу танаффусга қўнғироқ чалинганидан сўнг, ўқитувчи томонидан ўқувчи қизнинг «Нега бундай кийимга эътибор қиляпсизлар» деган мазмундаги саволига жавоб тарзидаги шахсий фикри сифатида айтилган.

«Ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари туфайли 2 нафар эркак ўқитувчи бироз қизишиб гапирган ва директор ўринбосар келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантирилган. Лекин видеодан кўриниб турибдики, атайлаб шов-шув қилинган мавзу бўйича ўқитувчи кириб дарсда маъруза қилмаган ва болалар пайпоғини ўлчаб расмга олмаган. Бу бўйича вазирлик томонидан мактабларга ҳеч қандай топшириқ бўлмаганлигини ҳам аввал маълум қилганмиз», – дейилади вазирлик хабарида.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналарни мабодо мактабда қандайдир салбий ҳолат юз бергани ҳақида гумон қилинса, ҳолатни ўрганмасдан, интернетда шов-шув кўтармасликка, аксинча мактаб раҳбариятига ёки тегишли органларга мурожаат қилишга чақирган.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 19:43
​​Ўзбекистон бўйича қанча мактаб масофавий таълим шаклига ўтказилгани маълум қилинди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова мактабларнинг карантинга олиниши жараёнлари ва соҳага оид долзарб масалалар юзасидан маълумот берди.

Мактабларда ўқитувчи ва ўқувчилар орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланган тақдирда Санитария-эпидемиологик хизмат марказлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлигига таклиф киритиб, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ёки ҳудудий комиссия қарорлари билан айрим мактабларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилиб, 2 ҳафтага карантинга олинмоқда. Ушбу вақт мобайнида мазкур мактаблар онлайн тартибида фаолият юритади.

22 апрель ҳолатига кўра, Республика бўйича жами 10008 та мактабдан 163 таси (1,6 фоизи) масофавий таълим шаклига ўтказилган. Бу рақамлар Санитария-эпидемиологик хизмат марказларининг талабномаларидан келиб чиқиб ўзгариб боради.

Маълум қилинишича, 2020/2021-ўқув йили учун «Онлайн мактаб» рукнида жами 17 298 та телевизион дарс ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида тасвирга олинган ва улардан 15 362 таси эфирга узатилган.

«Онлайн мактаб» рукнидаги телевизион дарслар 2021 йилнинг 25 майига қадар белгиланган телеканалларда эфирга бериб борилади. Шунингдек, @uzeduonlinemaktab Telegram канали орқали ўқувчилар дарсларни қайта кўриб чиқиш имкониятлари ҳам мавжуд.

Бундан аввал Самарқанддаги 31 та мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчиларида коронавирус аниқлангани, Тошкент вилоятидаги 14 та мактаб ҳамда Бухоро шаҳридаги мактаб ўқувчисида COVID-19 аниқлангани сабаб мактаб карантинга ёпилгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 19:06
​​Тошкентда Howo юк машинаси ағдарилиб, ёниб кетди

Тошкентдаги Янгиҳаёт туманида Howo юк машинаси ағдарилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 22 апрель куни соат 11:00 ларда Янгиҳаёт тумани ҳудудидан ўтган 4Р-21 автомобиль йўлида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. Howo русумли юк машинасини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилган. Оқибатда автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи М.А.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ёнғин бартараф этилган.

Ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги «Ўрикзор» бозори яқинида «Запорожец» ёниб кетгани, Тошкент вилояти Янгийўл туманида юк машинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 18:42
​​Абдулазиз Комилов Ўзбекистондаги миссиясини якунлаётган Тожикистон элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 22 апрель куни мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган Тожикистон элчиси Содиқ Имомини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Вазир элчининг икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликдаги шахсий ҳиссасини юқори баҳолади. Томонлар Ўзбекистон–Тожикистон муносабатларини ривожлантириш ва юқори даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни амалга оширишни муҳокама қилди.

Маълумот учун, Содиқ Имоми 2016 йилдан бери Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаб келаётган эди.

Бундан аввал Абдулазиз Комилов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилгани, Қатар томони Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатини юқори баҳолагани ҳамда Абдулазиз Комилов Доҳада «Толибон» ҳаракатининг сиёсий ваколатхонаси раҳбари билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 18:15
​​Шавкат Мирзиёев: «2021 йилда кўп қаватли уйларга хизматлар кўрсатиш ҳажми камида 3 бараварга оширилади»

Ўзбекистонда икки йилда 6 мингга яқин кўп қаватли уйлар барпо этилган. Бу ҳақда айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида таъкидланди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Ҳар бир вазирлик ва идора раҳбари ўзи масъул бўлган соҳада аҳолига хизматлар кўрсатиш борасидаги муносабат ва ёндашувларини мутлақо ўзгартириши шарт. Вазирлар ўз соҳасида хусусий сектор фаолияти учун қонунчилик базасини яратиши ва рухсат бериш талабларини соддалаштириши, янги хизмат турларини жорий этиш учун тадбиркорликка йўл очиши зарур. Акс ҳолда, дунёдан ортда қолиб ўтираверамиз.

Бунда қаерда давлат корхонаси, қайси фаолият бўйича давлат-хусусий шериклик ёки хусусий сектор фаолият юритишининг қоидалари аниқ ва лўнда қилиб белгиланиши лозим.

Мисол учун, 2 йилда 6 мингга яқин кўп қаватли уйлар барпо этилди, ҳатто 25–30 қаватли уйлар қурилмоқда. Лекин бу уйларнинг эксплуатацияси ва уй-жой массивларида хизматларни ривожлантириш билан ким шуғулланади деган саволга ҳали аниқ жавоб йўқ.

Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов вилоят ҳокимлари билан бирга 2021 йилда бошқарув компанияларини ташкил этиш орқали кўп қаватли уйларга хизматлар кўрсатиш ҳажмини камида 3 бараварга ошириб, 1,5 триллион сўмга етказишга масъул бўлади (ўтган йили 513 миллиард сўм)», – деди Президент.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 17:55
​​Шавкат Мирзиёев: «Ҳамма бирдек: қонун — устувор, жазо — муқаррар»

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари коррупция иллати ва унга қарши курашиш ҳақида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Ҳудудларга ажратилаётган кредит ва бюджет маблағларини мақсадсиз ишлатиш, талон-торож қилиш ва коррупция ҳолатлари ҳамон учраб турибди.

Йўлдошев, Бобожонов, Бурхонов, Бош прокуратура департаменти ажратиладиган маблағларнинг ҳар бир сўмини самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан доимий ва таъсирчан назорат ўрнацин. Андиша қилиш даври тугади. Ҳамма бирдек: қонун — устувор, жазо — муқаррар», — деди давлат раҳбари.

Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг янада ривожланишига коррупция ва таниш-билишчилик ҳамон катта тўсиқ бўлмоқда.

«Пандемия даврида халқимизга моддий ёрдам ҳам бердик. Лекин шуни ҳамма ҳам қадрига етмаяпти. Шундай оғир шароитда иқтисодиётимизни тиклаш қанчалик машаққатли бўлаётганлигини баъзи ҳокимлар, раҳбарлар чуқур англамаяпти», – деди Шавкат Мирзиёев.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Миллий банк қошида хизматларни ривожлантириш бўйича лойиҳа-таҳлилий маркази ташкил этилиши, хизмат кўрсатиш соҳасига масъулиятсизлик қилган 27 нафар раҳбар лавозимидан олиниб, 54 нафарига интизомий жазо берилганини ҳамда пандемия даврида хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 35 триллион сўмлик кўмак берилганини маълум қилганди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 17:50
​​Шавкат Мирзиёев хизматлар бозорини жадал ривожлантириш учун 500 миллион доллар ажратилганини маълум қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари хизматлар бозорини жадал ривожлантириш учун талаб этиладиган молиявий ресурслар ҳақида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Ҳисоб-китобларга кўра, хизматлар соҳаси учун банклар томонидан жорий йилда камида 18 триллион сўм кредитлар йўналтирилади. Бундан ташқари, давлат томонидан тижорат банклари орқали қўшимча 300 миллион доллар, шундан 1 июлгача 150 миллион доллар ажратилади.

Биринчи босқичда Самарқандга – 160 миллиард сўм, Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё ва Фарғонага – 150 миллиард сўмдан, Наманган ва Сурхондарёга – 125 миллиард сўмдан, Бухоро – 90 миллиард сўм, Жиззах – 85 миллиард сўм, Қорақалпоғистон ва Хоразмга – 75 миллиард сўм, Сирдарёга – 60 миллиард сўм, Навоийга – 55 миллиард сўм ажратилади.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари тижорат банклари билан бирга, ажратилган маблағ ёнига яна шунча миқдорда ресурс топишлари, яъни бу ишларни «элликка эллик» тамойили асосида ташкил этишлари шарт ва зарур», – деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳаллага иқтисодий комплексдан бириктирилган масъуллар билан бирга «маҳалла—туман—банк» принципи асосида лойиҳалар рўйхатини шакллантиради.

«Бунда Жамшид Қўчқоров ва Алишер Мирсоатов ташкил этиладиган лойиҳаларда ҳар бир маҳаллада бўлиши шарт бўлган камида 20 та турдаги, туман ва шаҳарда камида 70 та турдаги хизмат рўйхатини асос қилиб олишлари шарт. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда маҳалла, туман ва шаҳарларда ушбу зарурий хизмат турларини йўлга қўйиш бўйича, алоҳида ҳукумат қарорини қабул қилиб, ижросини назоратга олади.

Вилоят раҳбарларининг эътиборини алоҳида қаратмоқчиман, туман ва шаҳарларнинг маблағлардан самарали фойдаланишига қараб, 1 сентябрдан кейинги 150 миллион долларни ажратамиз. Бундан ташқари, Миллий банк раиси Алишер Мирсоатов 28 та йирик ва ўрта шаҳарларда туризм, транспорт, тиббиёт, таълим объектлари, йирик савдо комплексларини ташкил этиш учун шу йилнинг ўзида қўшимча 200 миллион доллар маблағ жалб қилади. Демак, бюджетдан ва банклар томонидан қўшимча ажратиладиган маблағ жами 500 миллион доллар ёки 5,5 триллион сўмни ташкил этади», – деди Президент.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳасига масъулиятсизлик қилган 27 нафар раҳбар лавозимидан олиниб, 54 нафарига интизомий жазо берилганини, ҳокимларнинг хизматлар соҳасида белгилаган режалари ушбу ҳудудлар салоҳиятидан анча паст экани ҳамда Миллий банк қошида хизматларни ривожлантириш бўйича лойиҳа-таҳлилий маркази ташкил этилиши ҳақида маълум қилганди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 17:41
​​Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимларнинг хизматлар соҳасида белгилаган режалари ушбу ҳудудлар салоҳиятидан анча паст»

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2021 йилда хизматлар соҳасида 59 триллион сўмлик 42 мингта янги лойиҳани амалга ошириш, 150 мингта янги доимий иш ўрни яратиш бўйича ўз режаларини белгилаган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидланди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Ҳокимларнинг белгилаган режаларини ўзим бирма-бир кўриб чиқдим. Уларнинг ўзига олган марралари ушбу ҳудудлар салоҳиятидан анча паст. Мисол учун, Жиззах бор-йўғи 718 миллиард сўмлик лойиҳаларни шакллантирган. Шу билан бирга, Қашқадарё 1,6 триллион сўмлик лойиҳалар амалга оширишни белгилаган бўлиб, бу аҳолиси қарийб 3 баравар кам бўлган Сирдарё режасидан (2,1 триллион сўм) 25 фоизга паст.

Худди шу каби хизматлар ҳажми анча паст бўлган Олтинсой ва Шаҳрисабз туманлари ҳокимларининг таклифлари мутлақо қониқарсиз. Олтинсой туманида атиги 107 та (54 миллиард сўм) ва Шаҳрисабз туманида 64 та (91 миллиард сўм) лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.

Шу билан бирга, Чирчиқ шаҳар ҳокими меҳмонхона, ресторан, аквапарк, кинотеатр, спорт ва бошқа кўнгилочар объектлар ташкил қилиш орқали, жами хизматлар ҳажмини камида 3 триллион сўмга етказиши керак (ҳозирда 1,4 триллион сўм).

Тошкент шаҳрида хизматлар ҳажмини камида 3 бараварга ошириш бўйича барча имкониятлар мавжуд. Бош вазир ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев икки ҳафта муддатда Тошкент шаҳрининг 524 та маҳалласи кесимида хизматларни ривожлантириш дастурини қабул қилади.

Бош вазир Арипов шанба куни Тошкент шаҳрида алоҳида мажлис ўтказиб, пойтахт туманлари ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг аниқ вазифалари, уларнинг масъулиятини белгилаб, пойтахтда хизматлар соҳасида камида 50 мингта янги доимий иш ўринлари яратиш режасини туманбай ва маҳаллабай тақсимлаб ва тасдиқлаб бериши керак», – деди Президент.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳасига масъулиятсизлик қилган 27 нафар раҳбар лавозимидан олиниб, 54 нафарига интизомий жазо берилганини ҳамда пандемия даврида хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 35 триллион сўмлик кўмак берилгани ҳамда Миллий банк қошида хизматларни ривожлантириш бўйича лойиҳа-таҳлилий маркази ташкил этилиши ҳақида маълум қилганди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 16:40
​​Қорақалпоғистонда ёниб кетган қўй-эчкилар воқеаси юзасидан янги тафсилотлар маълум қилинди

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги қўрада 440 бош қўй-қўзиси ва эчки-улоғи билан ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Элликқалъа тумани ички ишлар бўлими воқеа бўйича янги тафсилотларни маълум қилди.

Унда айтилишича, воқеа 2021 йил 22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси юз берган, 1981 йилда туғилган Аҳмад Ниязимбетовга тегишли Элликқалъа овули ҳудудидаги қумлик орасидаги дўнгликда жойлашган, 1-1,5 метр баландликдаги ёғоч ва симлар билан ўралган қўра ичида боқиб келинаётган 250 бош қўй-қўзи ва эчки-улоқ ёниб кетган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ўша куни фуқаро Аҳмад Ниязимбетовга тегишли қўй ва эчкиларни боқиб, уларга кўз-қулоқ бўлиш Беруний тумани «Оҳунбобоев» ОФЙ ҳудудида яшовчи, 1955 йилда туғилган фуқаро Онгаров Умирзоққа топширилган бўлиб, ўша вақтда у ёнғин келиб чиққан қўрадан, тахминан, 15-20 метр узоқликда жойлашган бино, яъни кўчма вагон ичида ёлғиз ўзи бўлган.

Бундан ташқари, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида воқеа жойи кўздан кечирилганида ушбу кўчма вагон ичкарисида ўт ёқиб, кўчма вагон ичкарисини иситиш ва овқат пишириш учун мўлжалланган ўчоқ жойлашган бўлиб, ўша куни унда ўт ёқилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тайинланган суд-кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, у ерда нефть маҳсулотларининг изларига хос бўлган белгилар кузатилмаган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, ушбу ёнғин келиб чиққан қўра ва ундаги қўй-эчкиларнинг эгаси бўлган фуқаро Аҳмад Ниязимбетовнинг яқин қариндошлари, унинг дўстлари, ушбу ёнғин келиб чиққан қўрага яқин масофада яшовчи фуқаролар ҳамда муқаддам судланган шахслар билан оператив суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан Элликқалъа тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 16:30
Forwarded from: Daryo | Rasmiy kanal
TEDBOOK CAPITAL SHOW 9-sonida IKKITA AVTOMOBIL VA BOSHQA QIMMATBAHA SOVG’ALAR O’Z EGASINI TOPDI!

ARAB, RUS va INGLIZ tillarini tez, samarali hamda qisqa vaqt ichida 5 oyda oson o’rganing!

Ro’zai Ramazon munosabat bilan 60% lik MEGA CHEGIRMADA SOTIB OLING!
SIFATLI
STEREO QULOQCHIN SOVG’A.

O’zbekiston bo’ylab yetkazib berish bepul 24 soat ichida!

Hoziroq buyurtma bering:
www.tedbook.uz

78-777-67-67

YOU TUBE INSTAGRAM TELEGRAM

Reklama
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 16:13
​​Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳасига масъулиятсизлик қилган 27 нафар раҳбар лавозимидан олиниб, 54 нафарига интизомий жазо берилганини маълум қилди

Чакана савдо хизматлари Ўзбекистоннинг Булоқбоши, Қибрай, Ўртачирчиқ, Янгийўл, Олот, Ғиждувон, Когон, Миришкор, Нишон, Конимех, Учқудуқ, Кармана туманларида нисбатан яхши ривожланмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Транспорт хизматлари аҳоли жон бошига Қўнғирот ва Қоровулбозорда – 4 миллион сўмдан, Чирчиқ ва Урганч шаҳарларида – 3 миллион сўмдан тўғри келиб, энг яхши кўрсаткич сифатида қайд этилган, яъни республика бўйича ўртача 1,6 миллион сўм. Лекин, Тахиатош, Элликқалъа, Арнасой, Зафаробод, Фориш туманларида транспорт хизматлари аҳоли жон бошига атиги 300 минг сўмни ташкил қилган.

Чакана савдо хизматлари Булоқбоши, Қибрай, Ўртачирчиқ, Янгийўл, Олот, Ғиждувон, Когон, Миришкор, Нишон, Конимех, Учқудуқ, Кармана туманларида нисбатан яхши ривожланмоқда. Бироқ, Қонликўл, Тахиатош, Оқолтин, Ховос, Оҳангарон, Пскент туманларида ушбу хизматлар республика ўртача кўрсаткичидан 3 баробар паст.

Овқатланиш хизматлари жон бошига Қоровулбозор (745 минг сўм), Қўнғирот (455 минг сўм) ва Кармана (270 минг сўм) туманларида юқори кўрсаткичларни қайд этди. Лекин бу кўрсаткич Бахмал ва Ховосда – 11 минг сўм, Избоскан, Пахтаобод, Янгиариқ, Қўшкўпир, Бўстон туманлари ва Нурафшон шаҳрида – 15 минг сўмдан, Балиқчи ва Янгиқўрғонда – 17 минг сўмни ташкил этади. Бекобод, Боёвут, Ҳазорасп, Сергели, Оққўрғон туманларида давлат таълим муассасаларида, Паркент, Сирдарё ва Тупроққалъа туманларида тиббиёт муассасаларида тижорат хизматларини кўрсатиш даражаси ўта паст.

Энг ачинарлиси, жойларда аниқ методология яратилмагани, шунингдек, сектор раҳбарлари эътиборсизлиги оқибатида, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми, объектлар сонини аниқлаш ва ҳудудлар салоҳиятини тўғри баҳолашнинг бугун ҳам имкони йўқ. Ҳар бир вилоят ҳокими соҳадаги аҳвол ва мутасадди раҳбарларнинг масъулиятини кеча ўз ҳудудидаги селектор йиғилишларида танқидий муҳокама қилди. 27 нафар раҳбарлар лавозимидан олинди, 54 нафарига интизомий жазо берилди», – деди Президент.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев пандемия даврида хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 35 триллион сўмлик кўмак берилганини маълум қилганди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 15:54
​​Наманганда Damas уриб юбориши оқибатида 8 ёшли бола вафот этди

Наманганда пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли болани Damas уриб кетди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 14 апрель куни соат 16:30 ларда Наманган вилояти Наманган тумани «Муллақудинов» МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.С. Damas русумли автомобилни бошқараётиб чап томондан ўнг томонга югуриб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган ва бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль ағдарилган.

Оқибатда пиёда, 2013 йилда туғилган А.Ш. тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Наманганда Nexia ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли қизчани уриб юборгани, Наманганда MAN юк машинаси пиёдани уриб кетгани ҳамда Самарқандда Cobalt мактаб олдидаги пиёдалар йўлагидан ўтаётган 8 ёшли қизни уриб юборгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
Attached file
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 15:41
​​Шавкат Мирзиёев: «Пандемия даврида хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 35 триллион сўмлик кўмак берилди»

Ўзбекистонда 2020 йили тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида хизмат соҳасига 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича 2021 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Пандемиянинг салбий таъсири кўпроқ хизматлар ва сервисга тўғри келгани боис ушбу соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 24 та турдаги солиқ имтиёзлари, субсидия ва бошқа преференциялар тақдим этиш орқали 35 триллион сўмлик кўмак берилди. Бу эса ҳам тадбиркорлар, ҳам банклар учун катта имконият бўлди.

Масалан, ўтган йили тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида хизмат соҳасига 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилди.

Бундан ташқари, тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан соҳага қўшимча яна 14 триллион сўм кредитлар ажратгани ҳам аҳолининг хизматлар бозорига қизиқиши юқорилиги, ҳали бу соҳада имкониятлар кўплигидан далолат беради», – деди давлат раҳбари.

Таъкидланишича, 2020 йили кенг имтиёзлар берилгани натижасида сервис соҳаларида ўзини ўзи банд қилган 500 минг нафар фуқаро расмий рўйхатдан ўтган.

«Қайси ҳудуд, шаҳар ва туманлар ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган бўлса, ўз натижасини, албатта, берди.

Жумладан, Қўқон ва Ширин шаҳарлари, Кармана туманида аҳоли жон бошига умумий хизматлар ҳажми 6,5 миллион сўмни ташкил этиб, республика кўрсаткичидан юқори бўлди (6,4 миллион сўм). Лекин, 26 та, хусусан Беруний, Шуманай, Чироқчи, Қамаши, Гулистон, Ховос, Олтинсой, Қумқўрғон, Ўзбекистон, Ёзёвон туманларида бу кўрсаткич энг паст (2 миллион сўмдан кам)», – деди Президент.

Бундан аввал Ўзбекистонда иш берувчиларга 25 ёшгача бўлган ходимлар учун тўланган солиқ суммаси қайтарилиши ҳамда Ўзбекистондаги талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи БҲМнинг бир бараваридан ошмаган тақдирда тўлаб берилиши ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 15:30
​​Марказий Осиё давлатлари АҚШ фуқаролари учун саёҳат қилиш тавсия этилмаган мамлакатлар рўйхатига киритилди

Марказий Осиё давлатлари АҚШ фуқароларининг ташриф буюриши тавсия этилмаган мамлакатлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти ҳисоботига таяниб, Deutsche Welle хабар берди.

Хабарга кўра, АҚШ саёҳат қилиш тавсия этилмаган давлатлар рўйхатига дунё мамлакатларининг тахминан 80 фоизини киритишни режалаштирмоқда. Давлат департаменти тўртинчи даражали хавфли давлатлар қаторига 34 та мамлакатни қўшди. Рўйхатда, хусусан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Россия, Хитой, Сингапур, Эрон, Бразилия, Аргентина, Мозамбик, Чад, Косово, Кения ва Танзания каби давлатлар бор. Шунингдек, унга яна 130 дан ортиқ мамлакат киритилади.

«Рўйхатнинг янгиланиши саёҳат қилмаслик тавсияси билан тўртинчи даражали хавфли мамлакатлар сонининг сезиларли даражада кўпайишига олиб келади, бу дунёдаги мамлакатларнинг 80 фоизини қамраб олади», — дейилади АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

COVID-19 чекловлари туфайли илгари америкаликлар учун аксарият Европа давлатларига саёҳат қилиш тақиқланган эди. Бундан ташқари, Вашингтон яқин орада Европа, Хитой, Бразилия, Эрон ва Жанубий Африка давлатларида бўлган Америка фуқаролигига эга бўлмаган кишиларни АҚШга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Таъкидланишича, бундай тадбирлар саёҳатчиларнинг соғлиғи билан боғлиқ масалалар бўйича АҚШ тиббий назорат органларининг ички тавсияларини яхшироқ бажариш учун амалга оширилмоқда

АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Аввалроқ Қўшма Штатларда коронавируснинг тўртинчи тўлқини юз бераётгани маълум қилинганди. Маълумотларига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 28 миллиондан ошади, COVID-19 қурбонлари сони учта урушдаги йўқотишлардан ошиб кетган. Шу муносабат билан, февраль ойи охирида Байден коронавирусдан вафот этган америкаликлар учун беш кунлик мотам эълон қилди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 14:14
​​«Диснейленд» вакцинация марказига айлантирилади, Ҳиндистонда яна рекорд, коронавирус чекловлари қаерда кучайтирилиб, қаерда юмшатилмоқда? Коронахабарлар

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 143 874 360 кишига етди. Ушбу кўрсаткич бўйича АҚШ (31,8 миллион), Ҳиндистон (15,9 миллион), Бразилия (14,1 миллион), Франция (5,4 миллион) ва Россия (4,6 миллион) ҳамон юқори бешликдан тушмай келяпти.

COVID-19 оқибатида вафот этганлар сони 3 059 018 кишини ташкил қилмоқда.

Ҳиндистонда рекорд

Ҳиндистонда сўнгги бир кеча-кундузда 314 835 кишида касаллик аниқланди — бу дунё мамлакатлари орасида беморлар сонининг ўсиши бўйича рекорд кўрсаткич.

Касалланиш ҳолатларининг кўпайиши фонида Ҳиндистон касалхоналари қийин аҳволга тушиб қолди ва оғир беморлар учун кислород етказиб бера олмаяпти.

Коронавирус билан боғлиқ вазият энг мураккаб бўлган штатлардан бири Махараштрадир.

«Диснейленд» вакцинация марказига айлантирилади

Париждаги «Диснейленд» кўнгилочар боғида 24 апрель кунидан коронавирусга қарши йирик вакцинация маркази очилади. У Диснейъс Неwпорт Бай Cлуб конференц-марказида жойлашади.

Марказда кунига 1 минг нафарга одам эмланиши мумкин. У фақат дам олиш кунлари 9:30 дан 17:30 гача ишлайди.

Япония ва Эквадорда фавқулодда ҳолат жорий этилади

Японияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли Олимпиада бошланишига уч ой қолганида фавқулодда вазият режими жорий этилиши кутилмоқда. Ҳукумат Токиода, шунингдек, Осака ва Хиого префектураларида чекловларни кучайтиришни режалаштирмоқда.

Агар фавқулодда ҳолат режими киритилса, бу ўтган йил апрелидан буён ҳукумат томонидан қўлланган учинчи шундай чора бўлади. Ушбу режим доирасида ҳудудий ҳукуматлар дўконлар, мавзули парклар ва бошқа объектларни ёпиш имкониятига эга бўлади.

21 апрель, чоршанба куни Японияда 843 кишида коронавирус аниқланди. Бундан бир ҳафта аввал, 14 апрель куни 591 та ҳолат қайд этилганди. Шу тариқа жами касалланганлар 130 минг кишига етди, шуларнинг 1,8 мингга яқини вафот этган.

Эквадор президенти Ленин Морено 23 апрелдан мамлакатнинг 24 та провинциясидан 16 тасида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Бу мураккаб эпидемиологик вазият туфайли кўрилаётган чора бўлиб, 20 майга қадар кучда бўлади.

Ҳудудларда комендантлик соати жорий этилади, шунингдек, жума-якшанба кунлари бемалол ҳаракатланиб юриш тақиқланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эквадорда коронавирусга чалинганлар сони 362 843 кишига етган, шуларнинг 12 795 нафари вафот этган.

Батафсил

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 13:30
Forwarded from: Daryo | Rasmiy kanal
Elektr energiyasi, gaz, suv, issiq suv va isitish xizmati, maishiy chiqindilar kabi kommunal xizmatlarni PAYNET yordamida to‘lang .

Kommunal to‘lovlarni PAYNET orqali qanday to‘lash mumkin?

1. PAYNET shoxobchalarida;
- O‘zbekiston bo‘ylab 24 mingdan ortiq shoxobchalar bor

2. Infokiosklar orqali;
- 24 soat 7 kun

3. PAYNET mobil ilovasida.
- Ilova orqali to‘lovingizni 0.2%ni o‘zingizga qaytarib beramiz

Ilovani yuklab oling:
Android | IOS

Tel. +998712020707

Reklama
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 13:28
​​«Амалдорларнинг кўчмас мулклари ва машиналари тўғрисидаги маълумотлар очиқланиши керак» — адлия вазири Русланбек Давлетов

Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳозир ҳам рақамлаштиришга қарши яширин қаршиликлар борлиги, бу биринчи навбатда эскича ишлашга ўрганган айрим мансабдорлар ва ташкилотларга тааллуқлилигини айтди. «Gazeta.uz»нинг хабар беришича, бу ҳақда у 22 апрель куни Tashkent Law Spring II халқаро юридик форумининг очилиш маросимида айтиб ўтди. Русланбек Давлетов карантинга олингани боис халқаро форумда онлайн тарзда иштирок этган.

«Албатта, жамият хоҳлаётган очиқлик, ҳисобдорлик, бюрократия ва коррупциядан холи бўлишни барча ташкилотлар бир хилда тушунмайди ва қабул қилмайди. Кўникмаган бу қадриятларга, — дея сўзида давом этди Давлетов, — Рақамлаштириш ва очиқлик эса умуман янгича улардан ишлашни талаб қилади. Биргина давлат харидларидаги очиқлик қанчалик бу иллатларга зарба бермоқда, биз буни олқишлаймиз, барибир энди замон бошқача, ўзгармаса ташкилотлар халқ ишончини оқламайди, бу эса уларни шубҳасиз инқирозга етаклайди».

У бунинг учун барчага бирдек тушунарли бўлган ҳар бир соҳада очиқлик таъминлаш стандартлари яратилиши лозимлигини таъкидлади. Уларни ўқиган ҳар бир киши бир хилда тушуниб, тегишли талабни қўя олиши керак.

«Иккинчидан, худди шундай рақамлаштиришнинг минимал талаблари бўлиши керакки, ташкилотлар ўз фаолиятида мажбур шу дастурлардан минимал равишда фойдаланиши керак. Жамоатчилик ҳам талаб қила олиши керак», — деган Русланбек Давлетов.

Вазир Ўзбекистон учун рақамлаштириш ва очиқлик бўйича устувор соҳаларни белгилаб олиш кераклигига эътибор қаратган.

«Чунки йўналиш кўп, муаммо етарли, ресурслар танқислигини эътиборга олиб энг биринчи навбатда қилиниши керак бўлган ва давлат томонидан молиялаштирилиши ва қўллаб қувватланиши керак бўлган йўналишлари белгиланиши керак», — деган у, шунингдек, бу борада очиқланишини лозим бўлган бир қатор масалаларни санаб ўтган.

«Масалан, биринчи навбатда бюджет пулларини сарфланиши очиқлигининг янги босқичи, айниқса долзарб бўлган автомобиль йўлларга кетаётган харажатлар, аниқ манзиллари билан интерактив карталарда кўриниши керак, ҳар бир ташкилотнинг ўз маъмурий биноларини таъмирлашга кетказаётган харажатлари, амалдорларнинг кўчмас мулклари ва машиналари тўғрисидаги маълумотлар очиқланиши керак», — деган Давлетов.

У форумга ташриф буюрганларни мазкур жумбоқларни биргаликда ечиш, ўлаш ва таҳлил қилиш учун Тошкент ҳуқуқ баҳори платформаси доирасида очиқ ва конструктив мулоқотга чақирган.

«Умуман, тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқий институтларга янгича назар ташлаш ва анъанавий ҳуқуқий механизмларни янги воқеликка изчил мослаштириш йўлларини биргаликда ўйлайлик», — деган адлия вазири.

Эслатиб ўтамиз, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги амалдорларнинг даромадлари декларация қилинишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Ушбу қонун лойиҳасида мансабдор шахсларнинг барчаси даромадлари ва харажатларини декларациялаш назарда тутилган. Шунингдек, Президентга ҳам йил давомида ишлаб топган пули ҳақида ҳисобот топшириш мажбурияти юклатилиши мумкин. Қонун лойиҳаси 2021 йил 25 март куни Ўзбекистон Президенти Администрациясига киритилди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 13:07
​​Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви 22 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда асосий ставкани ўзгаришсиз, йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қайд этилишича, мазкур қарор инфляция даражасини пасайтириш ва иқтисодиётнинг тикланиб бориши шароитида иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, ташқи бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши бўйича хатарлар фонида инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг пасаювчи динамикасини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинди.

2021 йил 11 мартда ҳам Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил бошида 14 фоиз этиб тасдиқлаганди. 2019 йилда ушбу ставка 16 фоизгача кўтарилганди. 2020 йил март ойида ҳам базавий ставка ўзгаришсиз қолдирилиб, 16 фоиз деб белгиланганди.

Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори билан асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланган эди. Июнь ойида эса Марказий банк асосий ставкани пасайтириши ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ 11 июнь куни асосий ставка бўйича қарор қабул қилинган ва у 15 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирилганди.

2020 йил 10 сентябрь куни Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, 14 фоиз этиб белгилади. 2020 йил 22 октябри ва 2021 йилнинг 21 январида ҳам асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 22 Apr, 12:52
​​Ўзбекистонда иш берувчиларга 25 ёшгача бўлган ходимлар учун тўланган солиқ суммаси қайтарилади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.

Бу ҳақда «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонида белгиланди.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади.

2021 йил 1 июндан бошлаб «Ёшлар дафтари»га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдори «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади.

Молия вазирлигига икки ҳафта муддатда ўзи, 26 ёшга тўлмаган фарзандлари ёки эри (хотини) профессионал таълим муассасаларида таълим олиши учун йўналтириладиган солиқ тўловчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммасини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, 2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкентда БҲМнинг 1 баравари, қолган ҳудудларда эса БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим. Қайд этилишича, ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади.

Бундан ташқари, ОТМлар томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 13 апрель куни ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари 2021 йилнинг 1 май ва 1 июнидан бошлаб тадбиркорлар ва «ёшлар дафтари»даги йигит-қизларга бир қатор имтиёз ҳамда имкониятлар тақдим этилишини таъкидлаганди.

Президент 1 майдан бошлаб агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилишини, бу орқали 2021 йилда камида 500 минг ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорларни рағбатлантириш механизми яратилиши ва тадбиркорлар ихтиёрида бир йилда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ қолишини айтганди.

@daryo_live
Read more