Дарвеш Бува Жоме Масжиди️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Тошкент вилояти Қибрай тумани
🕌 "Дарвеш Бува" жомъе масжидининг диний, илмий-маърифий ва ижодий канали!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


ЙЎЛДА ДАВОМ ЭТАМИЗ...

Яшаётган ҳар бир кунимиз Аллоҳ таолонинг бизга туҳфасидир. Шундай экан, биз бундай улуғ неъматни келажак хавотирлари ва ўтмиш изтироблари билан зое қилиб юбормайлик! Фақат Аллоҳга таяниб, йўлимизда давом этамиз!


“Ҳикматлар чашмаси”дан

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


Инсон борки¸ ҳар сўзи жонга арзир,
Бир туки агар тўкилса, конга арзир.
Инсон борки, эшитмасанг сўзини-ю,
Ҳам юзини кўрмасанг, жаҳонга арзир.


Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Омадинг келиб, ишларинг юришганда дўстларинг сенинг кимлигингни билишади. Омадсизликка учраганингда, сен уларнинг кимлигини биласан.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


ОНАЛАРНИНГ ҚЎЛЛАРИ ҚАДОҚ, ЛЕКИН ИССИҚ БЎЛАДИ.

Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


"Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кечаю кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизларда юриб турган кемада, Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтириши ва унда турли жондорларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун белгилар бор" (Бақара сураси, 164-оят).

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Агар шайтон келиб, сизни келажак ва унда содир бўладиган нарсалардан қўрқитиб, хавотирга солса, сиз уни Аллоҳга яхши гумон қилиш орқали яксон ва мағлуб қилинг. Ўзингизга: "Ўтган кунларимда мени икром қилган Зот келажакда ҳам мени ташлаб қўймайди, албатта мукаррам қилади", деб айтинг.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий ҳазратлари

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


#мазҳаб #иқтибос

Ҳанафий мазҳабидаги етук уламолардан бири Аллома Алоуддин Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«رأيت في بعض الحواشي أن المتعصب من تكون عقیدته مانعة من قبول الحق عند ظهور الدليل».
яъни: "Ҳошиялардан бирида шундай дейилганини кўрдим: "Далил зоҳир бўлганда эътиқоди ҳақни қабул қилишдан тўсган одам ҳақиқий мутаассиб ҳисобланади".

Бунга муносабат билдириб замонамизнинг кўзга кўринган ҳанафий олими Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Барча мўътабар уламолар наздида маълумки, далил омийга зоҳир бўлмайди. Балки назар аҳли бўлган олимга зоҳир бўлади".

📚 "Исъодул муфтий" китобидан.
___

Демак, бир неча ҳадисларни таржимасини ўқиб олиб, уни ўзича тушуниб олиш — далил зоҳир бўлиши дегани эмас. Омий — муқаллидга ҳеч қачон далил зоҳир бўлмайди. Далил фақат мутлақ ва мазҳаб ичидаги мужтаҳидларга зоҳир бўлади. Шундай экан, муқаллидга доим битта мазҳабга эргашиши лозим ҳисобланади.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Аллоҳим! Нафсимга тақвосини бер ва уни поклагин. Уни энг яхши поклайдиган Сенсан. Сен унинг Валийси ва Мавлосисан", дедилар.

"Жавомеъул калим" китобидан

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


#Оят

«Аҳдга вафо қилинглар, зеро аҳд-паймон (қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир».

Исро сураси, 34-оят

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


#кун_ояти

رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَصْلِحْ لِي فِي ذُرِّيَّتِي ۖ إِنِّي تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّي مِنَ الْمُسْلِمِينَ.

“Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларинга шукр қилишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ (иш)ни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман”.
(Ахқоф сураси, 15-оят).

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ХАЙРЛИ_ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲👇

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Ихлоссиз ибодатдан кутилган савоб олинмас

Ибодатда ихлос қилмоқ қабрни нурафшон қилгай. Зеро, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: "Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга, ҳамда закотни ато этишга буюрилган эдилар". Биз қалбимизда аниқ ишонч, айтган сўзимиз ва қилган амалларимиз орқали Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқ эканлигига иймон келтирамиз. Аллоҳ инсонни мана шу мақсад билан яратгандир. Ихлос билан қилинган ибодатнинг Аллоҳ таоло олдида қабул бўлишининг учта шарти бор:
1. Аллоҳга иймон келтириб, Уни ибодатда ягона деб билмоқ. Ҳақ таоло айтади: "Албатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун фирдавс боғлари манзил бўлур". (Қаҳф, 107-оят)
2. Ихлос – ҳеч кимга сўзламай, риёсиз холис Аллоҳ таолога ибодат қилмоқ. Аллоҳ бу борада шундай марҳамат қилади: "Эй Муҳаммад, бас, сиз Аллоҳга У зот учун динингизни холис қилган ҳолда ибодат қилинг". (Зумар,2-оят)
3. Амални ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга келган буйруқларга мувофиқ ҳолда бажариш. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар". (Ҳашр, 7-оят)

"Обидлар йўли" китобидан.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Қуръонни эсда сақланглар

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: «Қуръонни ўқиш ва ёдлашда бардавом бўлинглар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Қуръон ипини ечиб, қочиб кетиш борасида туядан ҳам тезроқ», дедилар (Имом Бухорий, 5033; Имом Муслим, 791).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни ёд олган (Қуръонни ўзига дўст тутган) кишининг мисоли боғлаб қўйилган туянинг мисолига ўхшайди. Агар қаттиқ туриб, уни боғлашда бардавом бўлса, туясини сақлаб қолади. Агар бўш қўса, кетиб қолади”, дедилар (Имом Бухорий, 5031; Имом Бухорий, 789).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнингдир мен фалон-фалон оятни седан чиқардим, деб айтиши қандай ҳам ёмон. Балки, у седан чиқартирилди. Қуръонни (ўқиш билан уни) эсда сақланглар. Чунки у кишиларнинг қалбидан кетиб қолишда туялардан ҳам тез”, дедилар.

"Қуръон фазилатлари ҳақида қирқ ҳадис" китобидан


https://t.me/darveshbuva


#ислоҳ

Ота ўғлига:
«Юрганингда қадамингни ўйлаб босгин», деди.

Ўғли: «Отажон, аввало сиз эҳтиёт бўлинг, чунки мен сизнинг изингиздан боряпман» деди.

Сиз ўзингизни ислоҳ қилинг, чунки фарзандингиз барибир сизга эргашади.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Меҳмон кутмаган, икром қилмаганда яхшилик йўқдир», дедилар.

©️ Имом Аҳмад ривояти.

Шоир айтади: «Меҳмонлар (келиб туриши) бўлмаса эди, уйлар қабрлар каби бўларди..».


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


#Дуо

ДАНГАСАЛИКДАН ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИАГАН ДУО


اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухли ва аъуузубика мин ъазаабил қобри, аъуузубика мин фитнатил маҳйаа вал мамаат”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, (ўта) қариликдан, бахилликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ тилайман”.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Обрўйинг, мансабинг, куч-қувватинг, мол-давлатинг ва ҳатто соғлигинг сени тарк этиши мумкин. Аммо вафодор ёринг ҳеч қачон, ҳеч бир ҳолатда сени ташлаб кетмайди.
Шундай кунлар учун ҳам танловда шошилма!


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингни олиб кетади. Кимдир дардингдан фойдаланади, кимдир меҳрингдан.

Кимдир чорасизлигингни фурсат билади, яна кимдир ишончингни.
Кемтилганинг, ранжиганинг билан бировнинг иши йўқ.
Кимдир кўзингга тупроқ сочади, кимдир қалбингга пичоқ санчади.

Сен, муҳими, ҳар қандай ҳолатда ҳам ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигинг ва инсонлигингни унутма!
Чунки, ДУНЁ ДАЛАСИда ҳар ким экканини ўради.


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram

20 last posts shown.